Байден президентлик муддати тугагунига қадар Ғазода сулҳга эришмоқчи

Байден президентлик муддати тугагунига қадар Ғазода сулҳга эришмоқчи

АҚШ президенти Жо Байден блокададаги Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга президентлик муддати тугагунига қадар эришилиши мумкинлигини айтди

«Ҳа, бу ҳали ҳам амалга ошиши мумкин», — деди Байден CBS телеканалига берган интервюсида журналистнинг муддати тугашидан олдин Ғазода ўт очишни тўхтатиш мумкинми, деган саволига жавоб берар экан. 

Америка раҳбари фикрича, «унинг БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан қўллаб-қувватланган режаси ҳали ҳам долзарб аҳамиятга эга». 

Байденнинг айтишича, жамоаси «вазият минтақавий урушга айланиб кетмаслиги» учун ҳаракат қилмоқда. 

Байден 31 май куни уч босқичли ўт очишни тўхтатиш режасини эълон қилди ва у «Исроил» таклифи эканини таъкидлади. Режа доимий оташкесим, «Исроил»нинг бутун Ғазодан чиқиб кетиши, гаровга олинган ва ушланганлар озод этилиши, кўчирилган фаластинликлар Ғазога қайтиши, инсонпарварлик ёрдамлари узлуксиз ва етарли даражада етказилиши, Ғазони қайта қуриш кабилардан иборат эди. 

Total Views: 72 ,

Добавить комментарий

ОАВ: Ҳамаснинг янги раҳбари «Исроил» билан сулҳ тузмоқчи

ОАВ: Ҳамаснинг янги раҳбари «Исроил» билан сулҳ тузмоқчи Ҳамас ҳаракати...

Закрыть