Байден Мюнхен анжуманида Хитой ва Россияни танқид қилди

Байден Мюнхен анжуманида Хитой ва Россияни танқид қилди

19 февраль куни Мюнхен хавфсизлик конференцияси давомида сўзлаган нутқида Байден Вашингтоннинг трансатлантик муносабатларга содиқлиги борасида Европа мамлакатларида юзага келган хавотирларни бартараф этишга ҳаракат қилди.

Президент, шунингдек, Хитой ва Россияни демократия ва НАТОни заифлаштиришга уринишда айблаб АҚШ – Европа муносабатлари бу икки мамлакат солаётган таҳдидларни чеклаш учун учун жуда муҳим эканини таъкидлади.

Коронавирус пандемияси туфайли Мюнхен хавфсизлик конференцияси бу йил онлайн тарзда ўтказилмоқда.

АҚШ президенти ўз нутқи давомида технологик ўзгаришлар ва коронавирус пандемияси келтириб чиқарган мураккаб вазиятда кўплаб мамлакат автократия энг яхши бошқариш услуби экани тўғрисида баҳслаша бошлаганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, бундай муаммоларни ҳал қилиш учун демократия «жуда муҳимдир».

«Биламан, сўнгги бир неча йилга чўзилган танглик трансатлантик муносабатларимиз учун синов бўлди. Аммо Қўшма Штатлар Европа билан алоқаларни тиклашга қатъий қарор қилган. Сиз билан маслаҳатлашишга. Бизга бўлган ишончни ва етакчилик мавқемизни қайтаришга», — деди Байден.

Байден Трамп маъмуриятининг Германиядаги АҚШ қўшинлари сонини қисқартириш режасини бекор қилгани бунга мисол бўлишини айтди.

АҚШ президенти, шунингдек, АҚШ ва Европа биргаликда ҳал қилишлари керак бўлган асосий масала Хитой ва Россияни жиловлаш эканини таъкидлади.

У Хитойни «иқтисодий зўравонликда» айблади ва хитой ширкатлари АҚШ ва Европа давлатлари билан бир хил қоидаларга амал қилиши кераклигини айтди.

АҚШ президенти Путинни «кучли ва бирлашган трансатлантик ҳамжамият билан» музокара олиб бориш ўрнига «индивидуал давлатларга зўравонлик қилишга ва таҳдид солишга» уринишда айблади.

Байден Украинани бунга мисол тариқасида келтирди ва мамлакатнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш АҚШ ва Европа учун муҳим масала эканини айтди.

Байден АҚШ Эрон ядровий дастури бўйича музокараларга қайтишини қўшимча қилди.

Total Views: 94 ,

Добавить комментарий

Тожикистонда блогерларга солиқ тўлаш шарт қилинди

Тожикистонда блогерларга солиқ тўлаш шарт қилинди Тожикистон Солиқ қўмитасига кўра,...

Закрыть