Байден маъмурияти Эрон билан ядровий келишув бўйича музокараларга қайтишга тайёрлигини билдирди

Байден маъмурияти Эрон билан ядровий келишув бўйича музокараларга қайтишга тайёрлигини билдирди

Президент Жо Байден маъмурияти Эрон ва бошқа давлатлар билан АҚШнинг ядровий келишувга қайтиши бўйича музокараларга қўшилишга тайёр. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти вакили маълум қилди, деб хабар бермоқда The Hill.

"Қўшма Штатлар Европа иттифоқи олий вакилининг Эрон ядровий дастури бўйича дипломатик йўлларни муҳокама қилиш учун P5 + 1 ва Эрон ўртасидаги музокараларга қўшилиш тўғрисидаги таклифини қабул қилади", — деди АҚШ ташқи сиёсат маҳкамаси вакили.

Шу тарзда Байден маъмурияти АҚШнинг ядровий келишувдан чиқиш тўғрисидаги аввалги ҳукумат қарорини бекор қилиш йўлида яна бир қадам ташлади.

АҚШ давлат котиби Европа ташқи ишлар вазирлари билан мулоқотида Эрон ядровий келишуви "кўп томонлама дипломатиянинг асосий муваффақияти" эканлигини билдирган.

Бундан ташқари, Вашингтон собиқ давлат котиби Майк Помпео таклиф қилган Теҳронга қарши дипломатик санкциялар киритиш тўғрисидаги қатор қарорларни ҳам бекор қилади. Жумладан, Эрон мулозимларининг БМТнинг Ню-Йоркдаги бош қароргоҳига боришларига қўйилган чеклов олиб ташланади.

Total Views: 108 ,

Добавить комментарий

НАТО Ироқдаги ҳарбийлари сонини оширишга қарор қилди

НАТО Ироқдаги ҳарбийлари сонини оширишга қарор қилди НАТО Ироқдаги ҳарбийлари...

Закрыть