Байден: АҚШ Киевга ёрдам бермаганида, «Европада хаос бошланган бўларди» 

Байден: АҚШ Киевга ёрдам бермаганида, «Европада хаос бошланган бўларди» 

Агар АҚШ Украинадаги урушдан четда қолганида ва Киевга ёрдам бермаганида, «Европада хаос бошланган бўларди», Россия президенти Владимир Путин эса бошқа мамлакатларга бостириб киришда давом этарди. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден жума, 17 июнь куни AP агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

«Мен Қўшма Штатлар президентиман. Гап менинг сиёсий жиҳатдан омон қолишим ҳақида эмас. Гап АҚШ учун нима яхши бўлиши ҳақида. Бу ҳазил эмас. Агар энг муҳим куч, НАТО, … Россия агрессиясига кўз юмса нима бўлади? 100 000 кишилик армия бутун бир халқнинг маданиятини эгаллаш ва йўқ қилиш мақсадида чегарани кесиб ўтиш уринишига эътибор берилмаганида?» — деди Байден. 

«Қўрқаманки, биз кўришимиз мумкин бўлган кейинги қадам Европадаги хаос бўларди. Сиз Россия қўшинлари олдинга қараб ҳаракат қилганини кўрар эдингиз. Полша, Чехия ва НАТОга аъзо бошқа мамлакатларда нима бўлар эди? Хитой Тайван ҳақида, Шимолий Корея ядровий қурол ҳақида нима деб ўйлаган бўларди?», деди АҚШ президенти. 

Байден Украинага ёрдам беришга ва Россияга қарши санкциялар қўллашга қарор қилар экан, бу осон бўлмаслиги ҳақида огоҳлантирганини эслатди. «Бу бепул нарса эмас, лекин ҳаракатсизлик оқибатлари ёмонроқ бўлар эди», деди президент АҚШда нархларнинг ошиши ҳақидаги саволга жавоб қайтариб.

Изоҳ: Россиянинг Украина бостириб киришининг асосий сабабчиси АҚШ эканини бугун оддий оми одам ҳам англаб етди. АҚШ бунинг учун Украинани НАТОга аъзо қилиш масаласини қўзғаб Россияни тузоққа туширди. Гарчи Украина нафақат НАТОга балки Европа Иттифоқига ҳам ҳали бери аъзо бўлолмаслигини ғарб етакчилари бир неча бор такрорлашмоқда. Путиннинг калтафахмлиги сабабли бугун Россия Украина ботқоғига кириб қолди. АҚШ эса ўз режаларини бирин кетин рўёбга оширмоқда. Европа давлатларини сиёсий ва иқтисодий ҳамда энергетика борасида ўзига қарам қилиш, НАТО сафини мустаҳкамлаш асосийси Россия ва Хитой орасини бузиш каби.

Энди эса капитализм низоми сабабли келиб чиқаётган кризисларда жумладан нарх – наволарнинг ўсиши, пулнинг қадрсизланиб бораётгани, иқтисодий инқирозларда Путинни айблаш сиёсатини олиб боряпти. Бу АҚШ билан капитализм низомининг яроқсизлигини, уни кундан кунга қулаб бораётганини яширишга уриняпти. Аслида бугунги кунда содир бўлаётган нафақат иқтисодий балки таълим-тарбия ва бошқа ҳар қандай соҳадаги кризисларнинг асл сабабчиси капитализм низомининг ҳаётимизда татбиқ қилинаётганидадир. Бунга қўшимча АҚШнинг ўз манфаатини рўёбга чиқариш учун давлатларни мустамлака қилиш ёки мустамлакачи давлатларнинг ўзаро нуфуз талашиши сабабли ҳам инсонларнинг ҳаёти хавф остида қоляпти.

Шунинг учун биз мусулмонлар бугунги кундаги барча муаммоларнинг асл сабабчилари капитализм низоми ва АҚШ каби мустамлакачи давлатлар сабабли рўй бераётганини англаб етишимиз керак.

Total Views: 473 ,

Добавить комментарий

Имрон Хон норозилик намойишлари орқали нимани хоҳлаяпти?!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Имрон Хон норозилик намойишлари орқали нимани...

Закрыть