БАА ва Саудия Арабистони умумий криптовалюта яратиш режасини эълон қилди

БАА ва Саудия Арабистони умумий криптовалюта яратиш режасини эълон қилди

БАА ва Саудия Арабистони стратегик шерикликни мустаҳкамлаш доирасида умумий криптовалюта яратиш режасини эълон қилди. Бу ҳақда БААнинг WAM ахборот агентлиги маълум қилди.   

Бу ташаббус ҳақида БАА-Саудия Арабистони мувофиқлаштириш кенгаши ижроия қўмитасининг Абу-Дабидаги йиғилишида маълум қилинди. 2018 йил ёзда икки давлат томонидан ташкил этилган кенгашга Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Зоид Ал Наҳаён ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон бошчилик қилмоқда.

Криптовалютани татбиқ қилишдан мақсад трансчегаравий тўловларни енгиллаштириш, технологияларни ривожлантириш, киберхавфсизлик соҳасида хатарларни баҳолаш ва ягона валютанинг монетар сиёсатга таъсирини ўрганиш деб айтилган. Дастлабки босқичда криптовалютадан икки давлатнинг марказий банклари ва тижорат банклари фойдаланиши мумкин бўлади.

Total Views: 393 ,

Добавить комментарий

​Бош прокуратура «террористик оқимга алоқадор» каби сунъий айбловлар аввал қўйилганини тан олди

​Бош прокуратура «террористик оқимга алоқадор» каби сунъий айбловлар аввал қўйилганини...

Закрыть