Бағдодда полиция ходимлари намойишчиларга қарши жанговар патронлар қўлланмоқда

Бағдодда полиция ходимлари намойишчиларга қарши жанговар патронлар қўлланмоқда

Хавфсизлик кучлари Бағдод марказидаги Таҳрир майдонини намойишчилардан тозалашга уринган вақтда намойишчилар ва полиция ходимлари ўртасида тўқнашувлар содир бўлди. Бу ҳақда Sky News Arabia телеканали хабар қилди.

Хабарда айтилишича, куч тузилмалари ходимлари кўздан ёш оқизувчи газлардан фойдаланмоқда. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, полиция намойишчиларга қарши жанговар патронлар қўлламоқда.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, тартибсизликлар давомида беш нафаргача киши ҳалок бўлган. 

Телеканалнинг маълумот беришича, мамлакатда интернет тармоғи ўчириб қўйилган.  

Total Views: 33 ,

Добавить комментарий

Имомали Раҳмон Парижга ташриф буюрди

Имомали Раҳмон Парижга ташриф буюрди Франция президенти Эммануэл Макрон 8 ноябрь...

Закрыть