«Қазони фақат дуо қайтаради» ҳадисини қандай тушунса бўлади?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Саволга жавоб

«Қазони фақат дуо қайтаради» ҳадисини қандай тушунса бўлади?

Савол:

Ҳизб ут-Таҳрир томонидан табанний қилинган Тафкирул исломий китобида дуо қадарни қайтармайди ҳамда қазо ва Аллоҳнинг илмини ўзгартирмайди деган иборалар келади. Айни пайтда менинг фикримча, Қуръон ва ҳадис матнлари бу тушунчага зиддир. Чунки Росулуллоҳ ﷺ:

«لَا يَرُدُّ الْقَضَاءَ إِلَّا الدُّعَاءُ»

«Қазони фақат дуо қайтаради», деганлар. Бу ерда яна шу маънодаги ҳадислар бор ва улар дуо қадарни ўзгартиришини исботлайди… Нусуслар билан китобда келган ушбу қарама-қаршиликка нисбатан қандай муносабат билдирилади? Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин.

Жавоб:

Кўриниб турибдики, сиз Тафкирул исломий эмас (бу биринчи хато), балки Исломий фикр китобида келган нарсага ишора қиляпсиз. Саволингизда келган иккинчи хато эса, сизнинг (табанний қилинган китоб) деган сўзингиздир, чунки у китоб табанний қилинган эмас. Идорий тўпламда шундай дейилган (Ҳизб чоп этган, лекин табанний қилинмаган китоблар уларга амирнинг исми ёзиладими, ёки Ҳизбнинг бошқа аъзосининг исмими бундан қатъий назар, улар ҳалқаларда ўқилмайди). Шундан сўнг китоблар рўйхати келтирилади ва улар орасида (Исломий фикр) китоби ҳам бор. Нима бўлганда ҳам сиз ўша китобда келган мана бу жумлага ишора қиляпсиз: (Лекин шу нарса ёрқин бўлиши лозимки, дуо Аллоҳнинг илмидаги бирор нарсани ўзгартирмайди, қазони даф қилмайди, қадарни қайтармайди ва сабабсиз бирор нарсани пайдо қилмайди. Чунки Аллоҳнинг илми албатта рўёбга чиқади ва қазо қилган нарсаси албатта бўлади. Агар уни дуо қайтара олганда қазо бўлмас эди. Аллоҳ қадар қилса, дуо уни қайтара олмайди…). Сиз ушбу ибораларни

«إِنَّ الدُّعَاءَ يَرُدُّ الْقَضَاءَ»

«Албатта дуо қазони қайтаради»,

«لَا يَرُدُّ الْقَدَرَ إِلَّا الدُّعَاءُ»

«Фақат дуогина қадарни қайтаради», деган ҳадисларга зид демоқчисиз. Шунингдек, ушбу зиддиятга қандай муносабат билдирилади, деб сўраяпсиз.

Саволингизга жавоб беришдан олдин мавзуга алоқадор айрим ишларни муқаддима тарзида келтириб ўтаман:

1 – Дуонинг Исломдаги ўрни ва Аллоҳнинг изни билан унинг ижобат бўлиши… Бу мавзу ҳақида бир қанча оят ва ҳадислар келган:

– Аллоҳ Таоло айтади:

﴿وَقَالَ رَبُّكُمُ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ إِنَّ الَّذِينَ يَسْتَكْبِرُونَ عَنْ عِبَادَتِي سَيَدْخُلُونَ جَهَنَّمَ دَاخِرِينَ﴾

«Парвардигорларингиз: «Менга дуо-илтижо қилинглар, Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман», деди. Албатта Менга ибодат қилишдан кибр-ҳаво қилган кимсалар яқинда бўйинларини эгган ҳолларида жаҳаннамга кирурлар»   [Ғофир 60]

– Ҳоким ўзининг Мустадракида Абу Ҳурайрадан чиқарган ҳадисда Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:

«لَيْسَ شَيْءٌ أَكْرَمَ عَلَى اللَّهِ مِنْ الدُّعَاءِ»

«Аллоҳ учун дуодан кўра қимматлироқ нарса йўқ». Имом Аҳмад ўзининг Муснадида Абу Саиддан чиқаришича Росулуллоҳ ﷺ айтдилар:

«مَا مِنْ مُسْلِمٍ يَدْعُو بِدَعْوَةٍ لَيْسَ فِيهَا إِثْمٌ وَلَا قَطِيعَةُ رَحِمٍ إِلَّا أَعْطَاهُ اللَّهُ بِهَا إِحْدَى ثَلَاثٍ إِمَّا أَنْ تُعَجَّل لَهُ دَعْوَتُهُ وَإِمَّا أَنْ يَدَّخِرَهَا لَهُ فِي الْآخِرَةِ وَإِمَّا أَنْ يَصْرِفَ عَنْهُ مِنْ السُّوءِ مِثْلَهَا قَالُوا إِذاً نُكْثِرُ قَالَ اللَّهُ أَكْثَرُ»

«Агар бирор мусулмон Аллоҳга дуо қилса, унинг дуосида гуноҳ ва қариндошлик алоқаларини узиш бўлмаса, Аллоҳ унга уч нарсадан бирини беради. Ёки унинг дуосини тезда ижобат қилади ёки уни охиратга қолдиради ёки уни мана шу дуоси баробар ёмонликдан узоқ қилади. Шунда саҳобалар, ундай бўлса янада кўпроқ дуо қиламиз дейишди. Шунда Росулуллоҳ ﷺ: Аллоҳ сизларнинг қилган дуоларингиздан кўра кўпроқ ижобат қилувчи зотдир, дедилар». Ушбу ҳадисни Ҳоким ўз мустадракида Абу Саиддан чиқарган.

Ушбу далиллар Аллоҳ Таоло мўмин бандаси қанча кўп дуо қилса, шунча кўп яхши кўришини баён қиляпти. Шунингдек, Имом Аҳмад муснадида келганидек, дуонинг ижобати уч нарсанинг бири бўлишини баён қиляпти… Ижобат Лавҳул-маҳфузда ёзилгандир. Шунинг учун азалда битилган нарсагина содир бўлади. Бу қуйироқда келадиган қадарнинг далилларида баён қилинган.

2 – Агар бирор масала ҳақида муайян ҳукмни ифодалайдиган қатъий далил бўлса ва худди шу масала ҳақида бошқа ҳукмни ифодалайдиган санади саҳиҳ зонний далил бўлса, шунингдек у қатъий далилга зид бўлса, бундай ҳолатда икки далил жамланади. Чунки иккала далилни ишлатиш бирини эътиборсиз ташлаб қўйгандан афзалдир. Агар уларни жамлаш имкони бўлмаса, қатъий далил олинади. Зонний далил эса, дироятан рад этилади. Чунки унинг санади саҳиҳдир. Санади заиф бўлганда эди, бутунлай инкор қилинар эди.

3 – Қадар ҳақидаги далиллар:

Аллоҳ Таоло айтади:

﴿وَكَانَ أَمْرُ اللَّهِ قَدَراً مَقْدُوراً﴾

«Аллоҳнинг амри иродаси тақдири азалий бўлди»  [Аҳзоб 38]

قدرا сўзининг маъноси азалда битилган деганидир.مقدورا сўзининг маъноси эса бўлиши шарт бўлган деган маънодадир, демак бўлиши шарт ва азалда битилган иш деганидир. Бундан ташқари қуйидаги оятларни мисол қилиш мумкин:

﴿ومَا يَعْزُبُ عَنْ رَبِّكَ مِنْ مِثْقَالِ ذَرَّةٍ فِي الْأَرْضِ وَلا فِي السَّمَاءِ وَلا أَصْغَرَ مِنْ ذَلِكَ وَلا أَكْبَرَ إِلا فِي كِتَابٍ مُبِينٍ﴾

«Еру осмондаги бир зарра мисоличалик, ундан ҳам кичикроқ (ёки) каттароқ бирон нарса Парвардигорингиздан махфий бўлмас — албатта очиқ Китобда (яъни, Аллоҳнинг азалий ёзмишида) мавжуд бўлур»   [Юнус 61]

﴿عَالِمِ الْغَيْبِ لا يَعْزُبُ عَنْهُ مِثْقَالُ ذَرَّةٍ فِي السَّمَاوَاتِ وَلا فِي الأَرْضِ وَلا أَصْغَرُ مِنْ ذَلِكَ وَلا أَكْبَرُ إِلا فِي كِتَابٍ مُبِين﴾

«У Ғайбни билгувчи Зотдир. Осмонлар ва ердаги бир зарра мисоличалик, ундан ҳам кичик (ёки) катта бирон нарса (Аллоҳ)дан махфий бўлмас — албатта очиқ Китобда (яъни, Аллоҳнинг азалий ёзмиши — Лавҳул-маҳфузда у) мавжуд бўлур» [Сабаъ 3]

﴿مَا أَصَابَ مِنْ مُصِيبَةٍ فِي الأَرْضِ وَلا فِي أَنْفُسِكُمْ إِلا فِي كِتَابٍ مِنْ قَبْلِ أَنْ نَبْرَأَهَا إِنَّ ذَلِكَ عَلَى اللَّهِ يَسِيرٌ﴾

«На ерга ва на ўзларингизга бирон мусибат етмас, магар (етса) Биз уни пайдо қилишимиздан илгари Китобда (Лавҳул-Маҳфузда битилган) бўлур. Албатта бу Аллоҳга осондир» [Ҳадид 22]

– Шунингдек қадар ёки Лавҳул-маҳфузда ёзилганлик ҳақида ҳадислар ҳам ворид бўлган:

Абу Ҳурайра ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ ﷺ шундай дейдилар:

«جَفَّ الْقَلَمُ بِمَا أَنْتَ لاَقٍ»

«Сен нимага йўлиқишинг ҳақида қалам ёзиб бўлган», яъни сен нимага йўлиқишинг ҳақида азалда ёзиб қўйилган… Умар розияллоҳу анҳу Пайғамбаримизга Жаброил алайҳиссалом келгани ҳамда у кишидан Ислом ва имон ҳақида сўрагани ҳақида ривоят қилган. Ўша ҳадисда шундай келади: Менга имон ҳақида хабар беринг деса:

«أَنْ تُؤْمِنَ بِاللَّهِ وَمَلائِكَتِهِ وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ وَتُؤْمِنَ بِالْقَدَرِ خَيْرِهِ وَشَرِّهِ»

«Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, элчиларига, охират кунига ҳамда қадарнинг яхши-ю ёмони Аллоҳдан эканига имон келтиришингдир», деб жавоб берганлар. (Бухорий ривояти). Бошқача айтганда, Аллоҳ Таоло махлуқотларни яратишидан олдин яхши ва ёмонни белгилаб қўйганига имон келтиришинг, деганидир. Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:

«لاَ يُؤْمِنُ عَبْدٌ حَتَّى يُؤْمِنَ بِالْقَدَرِ خَيْرِهِ وَشَرِّهِ حَتَّى يَعْلَمَ أَنَّ مَا أَصَابَهُ لَمْ يَكُنْ لِيُخْطِئَهُ وَأَنَّ مَا أَخْطَأَهُ لَمْ يَكُنْ لِيُصِيبَهُ»

«Банда қадарнинг яхшисию ёмонига имон келтирмагунича, унга етадиган нарса хато қилмаслиги ва унга аталмаган нарса унга етмаслигига имон келтирмагунича мўмин бўлмайди». (Термизий ривояти)…

Абул Аббос Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилишича, у киши айтади: Бир куни Рослуллоҳ ﷺ ортида турган эдим, у киши ﷺ шундай дедилар:

«يا غُلاَمُ، إِنِّي أُعَلِّمُكَ كَلِمَاتٍ، احْفَظْ اللَّهَ يَحْفَظْكَ، احْفَظْ اللَّهَ تَجِدْهُ تُجَاهَكَ، إِذَا سَأَلْتَ فَاسْأَلِ اللَّهَ، وَإِذَا اسْتَعَنْتَ فَاسْتَعِنْ بِاللَّهِ، وَاعْلَمْ أَنَّ الأُمَّةَ لَوْ اجْتَمَعَتْ عَلَى أَنْ يَنْفَعُوكَ بِشَيْءٍ لَمْ يَنْفَعُوكَ إِلاَّ بِشَيْءٍ قَدْ كَتَبَهُ اللَّهُ لَكَ، وَلَوْ اجْتَمَعُوا عَلَى أَنْ يَضُرُّوكَ بِشَيْءٍ لَمْ يَضُرُّوكَ إِلاَّ بِشَيْءٍ قَدْ كَتَبَهُ اللَّهُ عَلَيْكَ، رُفِعَتْ الأَقْلامُ وَجَفَّتْ الصُّحُفُ»

«Эй бола мен сенга бир неча сўзларни ўргатаман. Агар Аллоҳнинг буйруқларига итоат қилсанг, Аллоҳ сени сақлайди ва сени ҳидоятга етаклайди. Бирор нарса сўрасанг Аллоҳдан сўра, ёрдам сўрасанг Аллоҳдан сўра. Билгинки, агар сенга бирор фойда келтириш учун одамларнинг барчаси йиғилса-да, Аллоҳ сенга ёзган нарсанигина бера олишади. Агар сенга зарар келтириш учун барчаси йиғилса-да, Аллоҳ сенга ёзган нарсани келтиришади. Қалам кўтарилган ва саҳифалар қуриган». Термизий ривояти.

4 – Энди дуо қазони, бошқа ривоятда эса қадарни ўзгартириши ҳақидаги икки ҳадисни баён қиламиз:

– Ҳоким ўзининг Мустадракида Ибн Аббосдан, у Савбондан ривоят қилишича Пайғамбаримиз ﷺ шундай дедилар:

«إِنَّ الدُّعَاءَ يَرُدُّ الْقَضَاءَ»

«Албатта дуо қазони қайтаради». Ҳоким Абдуллоҳ ибн Абу Жаъд, у Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ ﷺ шундай дейди:

«لَا يَرُدُّ الْقَدَرَ إِلَّا الدُّعَاءُ»

«Дуодан бошқаси қадарни қайтармайди». Ҳоким бу ҳадисни исноди саҳиҳ деган, лекин икки шайх чиқармаган.

5 – Қадар ҳақида келган далиллар, хусусан далолати қатъий оятларни ўрганиб чиқсак, Аллоҳ Таоло еру осмондаги барча нарсаларни ўлчаб белгилаб қўйгани ва бу борлиқдаги ҳар бир нарса Аллоҳнинг қадари билангина юз беришини тушунамиз. Демак, Аллоҳ ёзиб, белгилаб қўйган нарса албатта содир бўлади, ундан бошқача бўлишининг имкони йўқ. Бирор нарса қадарни қайтара олмайди.

Юқоридаги ҳадисдан эса, дуонинг қадар ёки қазони қайтариши тушунилмоқда. Демак, бу ерда қадар ҳақида келган қатъий далиллар билан зиддият борга ўхшайди. Шунинг учун ҳозиргина айтиб ўтганимиздек аввало ушбу ҳадисларни қатъий далиллар билан жамлаймиз. Шунда ҳам имконияти бўлмаса, ҳадис дироятан рад этилади…

6 – Ушбу ишни чуқур фикрлаган ва Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаманки:

а)

«لَا يَرُدُّ الْقَدَرَ إِلَّا الدُّعَاءُ»

«Дуодан бошқаси қадарни қайтармайди», ҳадиси қадарни қайтаради, яъни ўчиради деган ҳақиқий маъноси билан дироятан рад этилади. Чунки Лавҳул-маҳфузда ёзилган иш албатта содир бўлади, бунинг бошқа имкони йўқ. Шунингдек, уни ортга суриб бўлмайди ва уни ўчириб ҳам бўлмайди. Шунинг учун жамлаш имконияти йўқ экан, ушбу ҳадис дироятан рад этилади. Бундай ҳолатда қадар ҳақида келган қатъий далиллар олинади, яъни қадар рўй беришидан бошқа чора йўқ ва у қайтарилмайди… Лекин ҳадисни дироятан рад этишдан олдин қатъий далиллар билан зонний далилларни жамлашга қаттиқ ҳаракат қилиниши шарт. Чунки икки далилни ҳам ишлатиш улардан бирини эътиборсиз қолдиришдан афзалдир.

б)   Усул илмида ҳақиқий маънони қўллашни ман қиладиган қарина бўлса, мажозий маъно олинади. Бу ерда қадар ҳақидаги қатъий далиллар қаринадир. Шунга кўра, ҳадисдаги қадар ёки қазо мажозий маънода қўлланилади. Бу ерда мана шундай қўлланиши жоиз, яъни қадарнинг таъсирини қайтаради, деган бўлади. Бошқача айтганда, қадар сабабли келиб чиққан (мусаббаб) нарса қасд қилинади. Бундай ҳолатда сабаб зикр қилинса-да мусаббаб қасд қилинади. Масалан (Ер ёмғирни ундирди) десангиз, бу ерда ёмғир сабаб, лекин сиз мусаббаб, яъни ўсимликларни қасд қилган бўласиз. Шу каби қадар деганда унинг мажозий маъноси, яъни унинг таъсири ёки натижаси қасд қилинган. Демак дуо қазо ёки қадарнинг таъсирини қайтаради. Чунки мўмин кишига бирор қазо ёки қадар жорий бўлса, масалан у бемор бўлиб қолса, ёки боласидан ажраса ёки банкрот бўлса ёки тижоратда зарар кўрса ва дуо қилса, унинг таъсирини қайтаради. Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда айтиладики: Росулуллоҳ ﷺ менга шундай сўзларни ўргатдилар, мен уларни витр номозидаги қунутда айтишни одат қилдим. Улар:

«اللَّهُمَّ اهْدِنِي فِيمَنْ هَدَيْتَ… وَقِنِي شَرَّ مَا قَضَيْتَ…»

«Аллоҳим ҳидоят қилганларинг қатори мени ҳам ҳидоят қил… Ўзинг қазо қилган нарсаларнинг ёмонлигидан сақла…», сўзлари эди. Мўмин киши Аллоҳга дуо қилса ва қазо қилган нарсаларнинг ёмонлигидан асраши ҳақида кўп сўраса, Аллоҳ қазонинг таъсирини енгиллаштиради. Яъни Аллоҳ ўша қазога чидамли ва сабрли бўлишни насиб этади. Шунинг учун мўминга қазо жорий бўлса-да, унинг ҳаёти ширин бўлаверади. Бошқача айтганда, қазо у учун енгил бўлади ва гўё унинг дуоси қазони қайтарган бўлади. Чунки Аллоҳ уни ўша қазони кўтаришда чидамли ва сабрли қилиб қўяди… Қанча кишилар борки, оддий тикон кириши натижасида кучи заифлашиб, ишлари остин-устин бўлиб кетган. Лекин қанча кишилар борки, мусибат кўрса-да, мана шу мусибатнинг таъсири ва ёмонлигидан сақлашини Аллоҳдан сўраган. Сўнг сабр қилиб, ишида давом этган ва гўё уни қайтарган. Ҳадис шу тарзда тушунилади, бошқача айтганда, қадар содир бўлишидан бошқа чора йўқ. Лекин мўмин банданинг ишонч ва ихлос билан қилган дуоси унинг таъсирини кетказади, уни енгил қилиб қўяди ва уни чидамли ва сабрли бўлишига кўмаклашади, натижада унга мусибат енгил бўлиб қолади. Буларнинг барчаси Лавҳул-маҳфузда ёзилган, Уларни Аллоҳ белгилаб қўйган ва азалдан билади… Лавҳул-маҳфузда ёзилган ҳар бир нарса мана шу бандага белгиланган. У учун белгиланган муайян мусибат албатта содир бўлади… Банда ўша қадарнинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрайди. Аллоҳ Таоло банданинг дуосини ижобат қилиб, ўша қадарга чидамли ва сабрли қилиб қўяди. Натижада, гўё ўша қадар рўй бермагандек бўлади.

Ҳадис менинг тахминим (рожиҳ деб билишим) бўйича шундай тушунилади.

7 – Бу ҳақидаги билимни ва фойдаларни зиёдалаштириш учун қуйидагиларни баён қиламан:

а)   (Тайсир фи усулит тафсир) номли китобимда шундай келади:

Дуонинг ижобат бўлиши дегани қадарни ёки Лавҳул-маҳфуздаги ёзилган нарсани ёки Аллоҳнинг илмини ўзгартиради дегани эмас. Бошқача айтганда, ижобат дегани Аллоҳ Таоло банданинг дуоси ва унга бўладиган ижобатни билмаган ва у Лавҳул-маҳфузда ёзилмаган дегани эмас. Балки уни ва азалда ёзилганини Аллоҳ билади… Қадар Аллоҳнинг илмидир, бошқача айтганда Лавҳул-маҳфузда ёзилгандир. Барча нарсалар унда азалдан ёзилган. Аллоҳ Таоло фалончи у зотга дуо қилишини билади. Агар Аллоҳ Таоло унинг дуосини ижобат қилишни белгилаб қўйган бўлса, ўша банда шундай ва шундай деб дуо қилади ҳамда унинг дуоси шундай ва шундай тарзда рўёбга чиқади деб ёзилган бўлади… Демак, дуо Аллоҳ билмаган ва Лавҳул-маҳфузда ёзилмаган, янги пайдо бўлган нарса эмас. Ижобат ҳам шу кабидир. Ҳар бир нарса Лавҳул-маҳфузда ёзилган, Аллоҳ Таоло ғайбни билади, у зот бандаси нима дейиши ва нима қилишини билади. Ҳар бир нарса азалдан ёзилган. Аллоҳ Таоло ўз бандаси қиладиган дуони билади, у қандай бўлса ўшандайлигича ёзиб қўйилган. Дуонинг ижобати ҳам шу кабидир, у Аллоҳ қандай хоҳласа, шундай ёзилган. Шунинг учун дуо ва унинг ижобати Аллоҳнинг илмидан юқори нарса эмас. Балки улар қандай содир бўлса ўшандайлигича Лавҳул-маҳфузда ёзиб қўйилган. Чунки Аллоҳ Таоло ғайбу шаҳодатни билгувчи зотдир.

﴿لَا يَعْزُبُ عَنْهُ مِثْقَالُ ذَرَّةٍ فِي السَّمَاوَاتِ وَلَا فِي الْأَرْضِ

«Осмонлар ва ердаги бир зарра мисоличалик бирон нарса (Аллоҳ)дан махфий бўлмас»   [Сабаъ 3]

б)   Ҳижрий санада вафот этган Шофеий мазҳаби уламоларидан Абу Муҳаммад Ҳусайн Бағавий ўзининг Суннат шарҳи китобида шундай дейди: (Абдулвоҳид ибн Аҳмад Малиҳий… Абдуллоҳ ибн Абу Жаъддан, у эса Савбондан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ ﷺ шундай дейдилар:

«لا يَرُدُّ الْقَدَرَ إِلا الدُّعَاءُ»

«Дуодан бошқаси қадарни қайтармайди»… Айтдимки: Абу Хотам Сижистоний: (Киши доим дуо қилиши натижасида у учун қазо ширин туюладиган бўлиб қолади ва гўё қазони ўчиргандай бўлиб қолади…).

в)   Ҳижрий 1014 санада вафот этган Абул Ҳасан Нуриддин мулла Ҳаравий Қорининг Мушкотул масобиҳ китоби шарҳи бўлмиш Мирқотил мафотиҳ китобида шундай дейилган:

لا يَرُدُّ الْقَدَرَ إِلا الدُّعَاءُ Дуодан бошқаси қазони қайтармайди», ҳадисидаги қазо азалда битилган иш деган маънодадир… Қазони рад этиш деганда сўзнинг ҳақиқати ирода қилинган бўлса, гўё бўлмаганидек ишни енгиллаштиришдир…).

Мана шулар етарли деган умиддаман. Оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.

16 робиул-аввал 1441ҳ

13 ноябр 2019м

Total Views: 718 ,

Добавить комментарий

Адан Риёз битими учун қурбонлар бериладиган суиқасдлар шаҳрига айланиб қолди!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Адан Риёз битими учун қурбонлар бериладиган...

Закрыть