Ғазо давлати лойиҳаси ҳокимлар тил бириктируви ва хўжайинлари орзуси ўртасида

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Роя газетаси:

Ғазо давлати лойиҳаси ҳокимлар тил бириктируви ва хўжайинлари орзуси ўртасида

Устоз Холид Абдуллоҳ қаламига мансуб

«Аср келишуви» эълон қилингандан бери Америка минтақа лойиҳасини ҳамёнида яшириб келмоқда. Афтидан Америка аср келишувини ҳали ҳам ойдинлаштириб олмаган кўринади. Шунинг учун сиёсат салонлари, ахборот станциялари ва сиёсий мутахассислар башоратини тақдим қиляпти. Америка минтақавий келишув деб даъво қилаётган аср келишуви бошланишида Трамп Қуддусни Яҳуд вужудига пойтахт бўлишини эътироф этди ва йил бошида Америка элчихонасини у ерга кўчириш мақсади борлигини айтди. Лекин афтидан бу келишув таркибида чигал масалалар кўп бўлиб, (Ғазо давлати лойиҳаси) шулар жумласидандир. Шунингдек бу келишув турли ноаниқлик ва башоратлар билан тўла.

Лекин Америка маъмурияти уни очиқ минтақавий келишув орқали ижро қилинадиган лойиҳа сифатида таклиф қилмоқда. (Ғазо давлати лойиҳаси) номли сохта лойиҳага кўра, Ғазо секторида Фаластин давлати қурилади ва унга Мисрнинг Синай ерларидан қўшиб берилади. Лекин бунинг эвазига яҳуд вужудига Ғарбий Қирғоқнинг 62 % майдонини ўз ичига оладиган «ж» номли минтақа қўшиб берилади. Яҳуд вужуди бу билан Фаластиннинг 90 % ерига эгалик қилиш ҳуқуқини қўлга киритади. Миср эса Синайнинг айрим майдонидан воз кечади, бунинг эвазига яҳуд вужуди унга Нақб саҳросининг бир қисмини беради. Бу лойиҳага кўра, яна Миср Фаластин аҳли учун Рафах ва Шайх Зувайд шаҳарларидан воз кечади, шунда Ғазо Ариш чегарасигача кенгаяди. Бундан ташқари, яҳудийлар Мисрга Эфиопиядаги Наҳза тўғони қурилиши туфайли пайдо бўлган сув танқислигини қоплайдиган сувни чучуклаштирувчи корхоналар қуришда ёрдам беради. Яҳуд вужуди армияси радиоси сиёсий мухбири яҳуд газеталарининг бирида шундай дейди: (Сисий Синай шимолида Ғазони ўз ичига олувчи Фаластин давлатини тиклаш режасини Нетаньяхуга тақдим этган).

«Яҳудийлар уйи» партияси етакчиси – Сисий ва Шабак хавфсизлик идораси собиқ раиси ҳамда собиқ илм фан ва технология вазири Яаков Перилар таклифи ҳақидаги ҳисоботда келган нарсани тасдиқлади. Яаков Пери унда: (Сисий саҳоватли таклифи билан бизни лол қолдирди), дейди. Атом энергияси вазири буни шарҳлар экан: (Синайдан фаластинликлар учун ер бериш, Фаластин давлатини тиклаш, Ғарбий Қирғоқдаги шаҳарлар мустақил бошқарувга эга бўлиши ва бунинг эвазига фаластинликлар (Исроил)ни 1967 йилдаги чегаралардан чиқиб кетиши ҳақидаги талабларидан воз кечиши қиёмат белгиларидан биридир) дейди.

У ҳақида айрим хабарлар пайдо бўлаётган Ғазо давлати лойиҳаси эскию янги тил бириктирувлар орқали амалга ошмоқда. Американинг малайлари бўлмиш Абдунносир ва Садатлар шу лойиҳани таклиф қилишган эди. Мурсий даврида лойиҳа ҳақидаги баҳс яна ўртага чиқди, ҳозир эса яҳудийларнинг минтақадаги чўқинтирилган отаси бўлмиш Сисий шу таклиф билан чиқди. Сисий Америка атаётган икки давлат тиклаш ечимини қўллаб-қувватлаяпти. Лекин бу давлат 1967 йилдаги чегаралар бўйича тикланмайди.

Афтидан номи исломий айрим ҳаракатлар етакчилари уюштираётган сўзлашув, учрашув ва зиёратлар ушбу давлат ҳақида бўлмоқда. 2016 йил 21 феврал Ақаба шаҳрида Иордания қироли, Нетаньяху ва Американинг ўша пайтдаги ташқи ишлар вазири Жон Керри ўртасида ўтган учрашувда ҳам Фаластин масаласи ечими янгича шаклда муҳокама қилинган эди. Обама ўшанда бу оғриқли чекиниш бўлаётгани ва унинг юкини Миср ва Иорданияга ташлаб қўймай, барча биргаликда кўтариши кераклиги ҳақида гапирган эди. Маҳмуд Аббос Муҳаммад Мурсий билан учрашгани ва Мурсий Фаластин масаласини узил-кесил ҳал қилиш учун Синайдан 1000 кв. км. ер бериши ҳақида таклиф қилгани, лекин Аббос рози бўлмагани ҳақида очиқлаган эди.

Яҳуд вужуди ташкил топгандан бери ўз кучи билан эмас, балки минтақа ҳокимлари билан тил бириктирган ҳолда ҳаракат қилади. У Америка каби халқаро таянчга ва регионал таянчга эга бўлмаса, Фаластин масаласи ечими асло давом этмаслигини билади. Шунингдек у минтақа ҳокимлари кўрсатаётган қаршилик фақат маҳаллий қийматгагина эга эканини ҳам билади. Масалан, Иордания хусусан иқтисод борасидаги инқирозини Қуддус масаласидаги қатъиятидан деб даъво қилади. Гўё Иордания Қуддус масаласидан олдин Скандинавия давлатлари қаторида бўлган. Дамашқ жаллоди ва унинг малайлари эса тинмай қаршилик ҳақида жар солишади ва шу қаршиликни ҳужжат қилиб, одамларни ўлдирмоқда, номусларни топтамоқда. Ким ўзгартириш ҳақида гап очса, уларнинг наздида қаршилик давлатларига (яҳудийларга қарши курашувчи давлатларга) душман ва яҳудийларга малай. Ваҳоланки унга хиёнат борасидаги ирсият ДНК орқали ўтган. Сисий эса кимлиги маълум, баъзида уни ростдан ҳам Миср президентими деб ўйланиб қоласан. Чунки агар у Ликуд партиясидан номзод бўлса Нетаньяхудан кўп овоз олади.

Бу ҳокимлар бирор кун ҳам Америкага қарши бўлган эмас, худди уларнинг оталари Британия ва яҳуд вужудига қарши бўлмаганидек. Чунки Британия бундан бир аср олдин аср келишуви ва Ғазо давлати лойиҳасидан ҳам хатарлироқ ишга қўл урган пайтда бу ҳокимларнинг оталари у билан келишди ва ҳатто Умматни парчалаш ва тақсимлаш борасида у билан тил бириктиришди. Лекин турли лойиҳалар соҳиби бўлмиш Америка бугун Умматни йўлда тўсиқ бўлиб турганини билди. Бошқача айтганда, Уммат ечимга кўнмаётганини билди. Америка учун ҳокимлар ҳеч ким эмас, агар улар қаршилик қилиб баҳс мунозарага киришсалар уларга ечимни мажбур юклаб қўяди. Лекин Америка бу ечимни одамлар қабул қилишини ҳамда бу ечимнинг ўзига хос жарчилари, матбуоти ва сиёсий доираси бўлишини хоҳлаяпти.

Эҳтимол Ғазо давлати ҳақида чиққан хабарлар ўйининг бошланишидир. Чунки Синай аҳолисини тозалаш ва уйларидан кўчириш… Ҳамас ҳаракатининг сиёсий бўлими раиси ва айрим етакчилари Мисрга келиб Миср разведка идораси раиси билан ҳамда Дахлон ва Машҳаравийлар билан учрашиши… Тиллерсон минтақага ташриф буюриб, оғир музокаралар ўтказиши ва келажакда Иордания режимига миллиард доллар ёрдам қилиши ҳақида ваъда бериши… буларнинг барчаси Ғазо давлати лойиҳасига бевосита алоқаси бор. Шунингдек бу ишлар Америка маъмуриятининг ютуғи йўлида амалга оширилмоқда. Эҳтимол Ғазога босим берилиши Ҳамаснинг чекинишини оқлаш учундир, чунки Ҳамас бундай ўйинларнинг моҳир устаси бўлиб, бу борада раъйи омни пайдо қила олади. Иордания режими эса Фаластин масаласи юкини ёлғиз ўзи кўтара олмаслиги ва Иордания халқи ҳам бу ишни қила олмаслиги ҳақида бир неча марта айтган. Иордания режими бу билан лоқайдлиги ва чекинишини оқламоқчи бўлади. Аммо яҳудийларнинг чўқинтирилган отаси бўлмиш Сисий эса Ислом ва мусулмонлардан бошқа муаммоси йўқ. Шунинг учун яҳудийлар: (Сисий Аллоҳнинг осмондан яҳудийларга юборган ҳадясидир), деб тўғри айтишган.

Демак, Америка аср келишуви ва Ғазо давлати лойиҳаси ечимини аввал одамларга сингдириши ва бу ҳақда уларда қаноат ҳосил қилдириши лозимлигини яхши билади. Шунингдек, одамлар сиёсат ва унинг лойиҳаларини ортга улоқтириб, фақат ейиш ва ичиш билан овора бўлиб қолгунларича уларга яшаш ва озиқ-овқат борасида босим бериш орқали бу нарсага эришишини яхши билади. Шунинг учун Америка куч билан эришиб бўлмайдиган нарсага кучдан каттароқ нарса билан эришилади деган мақолга таянмоқда. Бошқача айтганда, лойиҳасини ўтказиш учун қашшоқлаштириш ва оч қўйиш қуролини ишга солмоқчи. Лекин Америка хомхаёллик қиляпти, чунки Уммат унинг режимлари каби малай эмас. Балки Уммат Ислом пайдо қилган фикр ва туйғулар билан яшамоқда. Шунингдек у яҳуд вужудини илдизи билан қўпориб ташлаш лозим бўлган ёт унсур деб билади. Ҳукмдорлар билан яҳудийлар ўртасидаги ҳар қандай иттифоқ тўғрисида референдум ўтказилгудек бўлса, унга фақат ҳукмдорларгина ва айрим бундан манфаатдор кишиларгина қатнашади.

Шунинг учун Американинг яҳуд вужудини Уммат жисмига ўрнатиш борасидаги орзуси пуч хаёлдир. Умматнинг сукут сақлаб туриши эса хиёнат ёки қўрқоқлигидан эмас, балки унинг заифлигидандир. Агар у султонини қайта тикласа – Албатта бу Аллоҳ хоҳласа жуда яқин – яҳуд вужуди ва унинг ортидаги Американи илдизи билан қўпориб ташлайди.

﴿إِنَّهُمْ يَرَوْنَهُ بَعِيدًا * وَنَرَاهُ قَرِيبًا﴾

«Улар у (Кун)ни узоқ деб билурлар, Биз эса унинг яқинлигини билурмиз!»  [Маориж 6-7]

Роя газетасидан олинди

Total Views: 999 ,

Добавить комментарий

Оппортунистларнинг ўз тахтларини мустаҳкамлаш воситаси Аллоҳнинг аҳкомларига журъат қилишдир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Роя газетаси: Оппортунистларнинг ўз тахтларини мустаҳкамлаш...

Закрыть