Ҳаётимиздаги исрофлар

Ҳаётимиздаги исрофлар

«Инсонлар бошига шундай замонлар келадики, кишининг ҳалок бўлишлиги аҳли-аёлининг,  ота-онасининг ва фарзандларининг қўли билан бўлади. Уни фақирлиги билан айблайди, кучи етмаган нарсаларга буюрадилар, у ҳам динини йуқ қиладиган ишларга киради ва ҳалок булади».

(Зайнул-Ироқий, Тахрижу Аҳадис ил–Ихя-Ихя ила бирликда 11/24; бу ҳадисни Хаттаби ал-Узла; Байҳакий, аз-Зуҳд исмли асарида зикр қилган).

Бу ҳадисни ўқиганимдан сўнг қаттиқ ўйланиб қолдим ва ишончли бир сайтга ёздим, бу ҳадис саҳиҳми деб, улар ҳам Аллоҳ рози бўлсин менга жавоб беришди, ровийлари билан. Нима учун қаттиқ ўйланиб қолганимни сабаби, бу ҳадис айнан бизнинг замондаги мусулмонларнинг аҳволига роса мос келгани эди.

Яшаш тарзларини қийинлаштириб олган ҳозирги мусулмонлар уй солишда дейсизми, тўйларни қилишда дейсизми ёки кийим кийишда дейсизми, ким ўзарга мусобақа қилгандай амал қилишади. Яқинда бир мамлакатдаги қиз бошқа бир давлатдаги йигитга турмушга чиқди, қизга тилла тақинчоқлар дейсизми, маҳр яна бошка нарсалар учун тахминан 10 минг долларча пул харжлади. Йигит эса ўзи яшаган ерга бориб, "у мамлакатда қизлар арзон экан" деб борганмиш. Яъни рози бўлиб кетди. Ҳали тўйи бўлмаган қизга шунча харажат қилди ва "арзон келинчакли бўлдим" деб хурсанд бўлиб кетганига биз ҳайронмиз. Сабаб кўпчилик давлатларда маҳр, тўй килиш учун камида 30-40 минг доллар кетар экан. Бу тилла тақинчоқлар учун грамм эмас килограммлар  билан ҳисоб қилинар экан,  маҳрни айтмайлик…

Ҳа бу тилла тақинчоқлар, маҳрлар, тўйлар учун албатта, катта маблағ керак бўлади ва у маблағларни бир киши ҳозир биз яшаётган мусулмонлар давлатларида топиш амри маҳолдир. Демакки, бошқа куфр диёрларига меҳнат муҳожири бўлиб пул топишга мажбур. Киши куну — тун, оиладан узоқ ерларда меҳнат қилиши керак бўлади. Ва у куфр диёрларидаги шарт шароитларга кўниши ва у юртдаги инсонларнинг мусулмонларга бўлган ёмон муомалаларига чидаб ишлаши керак бўлади ва ҳоказо. Энг ачинарлиси, у ерда  динини, намозини, номусини сақлаб қолиш жуда қийин ишлардан. Ва яна шунчалик қийинчиликларга қарамай топган пулларини сарф қилган ерига қараб инсон яна бир бор ачинасан. Бу қийинчиликлар баъзи аёлларга ёки ёш қизларга ҳам тааллуқлидир. Ҳа, уларнинг бошқа давлатлардаги бошидан кечираётган қийинчиликларини санаб ўтмокчи эмасман, сабаби ҳаммага маълумдир. Мени безовта қилган нарса аслида шунча қийналиб топиб, сарф қиладиган еримиз ким ўзарга тўй қилиш, сеп қилиш ёки уйларни солиш каби ошиқча харажатлар билан биз мусулмонларни овора бўлиб қолишимиздир. Мен асосий эҳтиёжларни қондириш ва ундан ошса камолий эҳтиёжларни қондириш тўғри эмас, демоқчи эмасман, албатта бу уларнинг эркидир. Лекин мен демоқчи бўлганлар эшшакдай ишлаб, кейин топганларини кўкка совурганлар ҳакидадир. Бу оворагарчиликлар нима учун фақат мусулмонлар яшаган жойларда мавжуд? Нима учун куфр диёрида бунчалар оворагарчиликлар кам?

Ҳа, шу каби саволлар бизларни юқорида келтирган ҳадисга олиб боради. Сабаби бу мустамлакачи кофир давлатлар бизларни ўз қарами остига олиши учун албатта, шундай сиёсатлар юргизадики, биз мусулмонлар лом-мим демай, уларнинг тузиб берган тузумидан чиқмаслигимиз керак бўлади. Биринчидан, бир давлатни бошқариш учун уларни урф-одатларини келтириб чикаришади. Иккинчидан, у урф одатларга кўра қонун ишлаб чикишади. Ким у урф одатга ёки қонунларига итоат қилмаса, террорист ёки радикал экстремист бўлиб чиқиб колади. Улар урф одатлар, уй солишнинг формалари ёки тўй килиш программаларини чизиб беришди, бизлар у чизиқдан юриб боришимиз шарт бўлади. Масалан, тўй-уй  қилиш учун   нималар керак бўлади? Кредит, кредит  учун банкга, тўй килиш учун тўй салонларига, ёки прокат ширкатларига, сеп учун бозор-дўконларга муҳтож бўлади, ёки карго ширкатларига, яъни ҳоҳлаган модадаги сеп харажатларини импорт — экспорт қилиш учун ширкатларга муҳтожмиз.  Масалан, Туркияда тўй қилиш учун яъни сеп қилиш учун енгиллатилган кредит олиш тарифини ишлаб чиқишди. Ёки 2-3 йилгача фоизсиз кредит  олиши мумкин каби…  Ёшлар ҳали янги ҳаётга қадам ташлагандан бошлаб кредитли қарзга ботишиб тўй қилишади. Ва у қарзини тўлаш учун давлатма- давлат, шаҳарма — шаҳар иш қидириб кетишади. У янги келин қайнона хизматини қилиш учун қолади, эр ўзи кетади. Қаерда у, эр — хотиннинг ҳақлари, фарзанд ҳақлари, бу нарсалар уларнинг кўзларига кўринмайди, сабаби қарзи уларнинг эшигини қоқиб турибти-да. Ҳа, давлат эса шу ширкат ва банкларга қонун қўйиб беради…

Мусулмонлар аҳволига бир яхшилаб назар солсак,  қийинчиликларни ўзлари учун ўзлари келтириб чиқаришади, яъни дин осон бўлган амалларга буюриб турса-ю, йўқ, бизлар албатта, динимизни йўқотиш эвазига, куну-тун демай, дунё ё охиратимизга фойдаси бўлмаган, балки охиратимиз учун қийин қилиб қўйган урф — одатлар учун кучимизни, ақлимизни ва вақтимизни сарфлаяпмиз. Маҳрнинг кўплигидан қизлар, эркаклар гулдай ёшлигини ўтказиб юборишяпти ёки зинога боришяпти. Туркияда уйланиш ёши ўртача 25 дан 35- 40 гача, нима учун бунчалик катта ёшда уйланади деб сўрасангиз, қизлар тегадиган эрнинг доимий маошли иши, касби бўлиши керак ва алоҳида уйга чиқиши шарт, хатто ёлғиз ўғил бўлса ҳам уйни мебел билан, кир ювадиган машина, идиш ювадиган машина, музлатгич, диван — креслолар билан  тўлдириши керак бўлади ва остида енгил машинаси хам бўлишлиги талаб қилинади. Ёки Афғонистонда қизнинг маҳри 30-40 минг доллар, ёки арабларда камида 3 кг тилла тақинчок (25 минг доллардан юқори маҳрни айтмадим)…

Айнан шу  юқорида айтган урф-одатлар кишини динини  йўқотишига ва ҳалок бўлишига сабаб бўляпти. Афсуски, ачинарлиси, буни мусулмонлар жуда яхши билиб туриб қилишади, "ҳа намозим нуқсонли бўляпти … ҳа илм ололмаяпман… ҳа, энди тўйлардан ҳам чарчадик …ҳа, авваллари бунақа эмасди" каби ёки "болаларим итоатсиз-да, илм олишганда эди, Россия, Кореяда ишламасди, яхши бўларди" каби афсус-надоматли гапларни кўпчилик мусулмонлардан эшитамиз. Бу тушунчалар чангалидан чиқолмаётганимизнинг сабаби ҳам, албатта, бошимиздаги кулфат тузумдандир, у мусулмонларни шундай ўраб олганки, ҳамма урф-одатларимиз, муомалаларимиз, тушунчаларимиз ва мақсадларимиз ҳаммаси, капитализм тузумининг амаллар ўлчови-фойда бўлиб қолди. Ҳа, бу чуқурдан чиқиш учун албатта уйғонишимиз шарт бўлади. Бу уйғониш — ки, албатта, Ислом нури билан бўлади. Ислом эса мусулмонларга шундай қулайликлар беради-ки, тўй қилиш, маҳр бериш ва уй солиш каби масалаларда инсонларнинг имконият доирасидан чиқмаслик. Ўрнаклардан албатта асри саодатга қараймиз. Росулуллоҳ с.а.в.нинг қизлари  Фотима онамизни Али р.а. билан уйлантириш маросими содда бўлганди. Тўй дастурхони хурмодан ясалган шарбат ва хурмо билан ўтди, онамизнинг сепи эса —  бир гилам, бир ёстик, 2 қўл тегирмон, бир сув ичадиган ва қуядиган идиш, икки кўйлак ва бир ёпинчиқ каби озгина нарсалар билан узатдилар. Маҳрни Росулуллоҳ с.а.в. 400 кумуш дирҳам қўйганди,  Али р.а. бир эгарини сотиб келганди, Фотима онамиз эса маҳрни  кўп деб, воз кечиб, Отаси с.а.в. дан қиёмат куни шафоатига олишини сўрайди. Бунда бизлар учун гўзал ўрнаклар бордир. Лекин нодон инсон ўзини қийнагандан бошқага ярамайди экан. Мусулмонлар бу чиркин урф одатларидан қачон Ислом нури келмагунча қутула олмайди. Албатта, у кунларга етишимиз учун кўп меҳнат сарфлаш керак бўлади, саҳобалар Макка мушрикларини бузуқ урф — одатларидан қутқариш учун керак бўлса молларини сарф қилиб, жонларини хатарга солиб бўлса ҳам Исломга даъват қилгандай даъват юкини кўтариш, ҳам бу йўлда кўп машаққатлар чекиш керак бўлади… Охир оқибат, албатта, Мадинадаги каби фаровон ҳаёт келажактир, иншаАллоҳ.

“Ҳеч бир банда қиёмат кунида умрини нимага сарфлаганидан, илми билан нима ишлар қилганидан, молини қаердан топиб қаерга сарфлаганидан, танасини қаерда қийнаганидан ва билганлари билан яшаб — яшамаганидан сўроқ қилинмагунча, турган еридан қимирлай олмайди”.    ермизий)

Зейно Нур

Total Views: 1039 ,

Добавить комментарий

Бен Уоллес: Ал-Қоида қайта вужудга келмоқда

Бен Уоллес: Ал-Қоида қайта вужудга келмоқда Британиянинг хавфсизлик масалалари вазири...

Закрыть