Австрия «Шимолий оқим-2» лойиҳасидан воз кечмоқчи эмас

Австрия «Шимолий оқим-2» лойиҳасидан воз кечмоқчи эмас

Австрия Россиянинг «Шимолий оқим-2» газ қувурини барпо этиш лойиҳасидан чиқиш ниятида эмас. Бу ҳақда Сочида президент Владимир Путин билан 15 май куни ўтган учрашувдан сўнг Австрия президенти Александер ван дер Беллен маълум қилди.

— Австрия ва Австриянинг OMV нефтгаз ширкати «Шимолий оқим-2» лойиҳасидан бош тортмоқчи эмас. Биз газ транзитининг бу варианти учун жуда кўп пул сарфладик ва уни қўллашда давом этамиз. Агар Америка гази Россия газидан арзонроқ бўлса, унда вазият ўзгариши мумкин эди. Аммо Америка гази қимматроқ ва шунинг учун ҳавотирланишга иқтисодий асослар йўқ, — деди Александер ван дер Беллен.

Музокаралардан сўнг «Газпром» раҳбари Алексей Миллер журналистларга «Шимолий оқим-2» газ қувурининг ярми қуриб битказилганини айтди.

14 май куни АҚШ мазкур газ қувури қурилишига қарши санкциялар эълон қилишни режалаштираётгани маълум бўлди.

Ҳужжатга асосан АҚШ Болтиқ денгизи тубига газ қувурини ётқизишда иштирок этаётган Европа кемаларига нисбатан чеклов чоралари киритади.

Санкциялар кемаларнинг эгалари, ижарачилардан ташқари мазкур кемалар учун молиявий ва техник ёрдам кўрсатувчи жисмоний ҳамда юридик шахсларга ҳам таалуқли бўлади.

Россия «Шимолий оқим-2» газ қувурини 2020 йилда ишга туширишни режалаштирмоқда. Мазкур лойиҳани Германия ҳам қўллаб-қувватламоқда.

Total Views: 279 ,

Добавить комментарий

АҚШ Савдо вазирлиги Хитойнинг  Huawei компаниясини «қора рўйхат»га киритди

АҚШ Савдо вазирлиги Хитойнинг  Huawei компаниясини «қора рўйхат»га киритди Америка...

Закрыть