Австралияда ҳомиладор муслима аёл ҳужумга учради

Австралияда ҳомиладор муслима аёл ҳужумга учради

Сиднейдаги кафелардан бирида юз берган ҳодиса австралиялик мусулмонларни шокка тушириб қўйди: ҳомиладор бир муслима исломофоб жиноятчининг ҳужумига учради. Улар ҳужумчининг қаттиқ жазоланишини исташмоқда.

7news.com.au нашрининг ёзишича, ҳодиса 31 ёшли Рана Алсамар дугоналари билан кафеда ўтирган пайтда юз берди. Кутилмаганда уларнинг ёнига бегона эркак яқинлашиб, столга муштлади ва Аласмарнинг бошига урди. Икки ҳафтадан кейин кўзи ёриши кутилаётган аёл зарбдан ерга йиқилди. Бироқ ҳужумчи – 43 ёшли Стип Лозан тўхтамади ва Аласмарни яна 14 марта урди.

Гувоҳларнинг айтишича, ҳужумдан олдин Лозан мусулмонлар ҳақида ҳақоратли гапларни гапирган. У ҳибсга олинди.

Рана Аласмар эса касалхонага олиб кетилди. Яхшики, унга ҳам, ҳомиласига ҳам зарар етмаган.

Total Views: 321 ,

One thought on “Австралияда ҳомиладор муслима аёл ҳужумга учради

Добавить комментарий

Россия ёлланма аскарлари Сурияда ваҳшийликлар содир этишган

Россия ёлланма аскарлари Сурияда ваҳшийликлар содир этишган Видеода камуфляж кийиб...

Закрыть