Қатар АҚШ босими остида ҲАМАСнинг мамлакатдан чиқиб кетишини талаб қилди

Қатар АҚШ босими остида ҲАМАСнинг мамлакатдан чиқиб кетишини талаб қилди

Қатар АҚШ босими остида Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати етакчиларини мамлакатдан чиқиб кетишини талаб қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Хабарга кўра, Қатар ҲАМАС етакчиларини гаровдаги исроилликларни озод қилиш, ўт очишни тўхтатиш масалаларини муҳокама қилмагани учун мамлакатдан чиқариб юбормоқчи.

“Гуруҳ раҳбарлари гаровга олинганларни озод қилиш бўйича таклифларни рад этганидан сўнг, улар бошқа америкалик ҳамкорларнинг пойтахтларида кутиб олинмаслиги керак”, дейди АҚШ расмийлари.

Нашрнинг ёзишича, ҲАМАС сиёсий раҳбарияти ва уларнинг оила аъзолари 2012 йилдан бери Доҳада истиқомат қилади. Бу жой музокаралар учун қулай деб ҳисобланган. Вазиятдан хабардор манбанинг маълум қилишича, ҳаракат вакиллари Туркияга кўчиб ўтиши мумкин.

“Reuters”га кўра, Қатар ҳукумати 10 кун олдин ҲАМАСга ўз сиёсий офисини ёпганини маълум қилган.

Total Views: 32 ,

Добавить комментарий

Трамп маслаҳатчиси: Украина учун энди Қрим йўқ

Трамп маслаҳатчиси: Украина учун энди Қрим йўқ Республикачи Дональд Трампнинг...

Закрыть