Қатар 1 январдан ОПЕКдан чиқишга қарор қилди

Қатар 1 январдан ОПЕКдан чиқишга қарор қилди

Қатар Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилотини (ОПЕК) тарк этишга қарор қилди. Бу ҳақда 3 декабрда Қатар энергетика вазири Саъд ибн Шрида ал-Каъбий маълум қилди.   

“Қатар 2019 йил 1 январдан ОПЕКдан чиқишга қарор қилди, бу ҳақда ташкилотни душанба (3 декабрь) куни хабардор қилади”, деб айтган вазир. 

Вазирнинг тушунтиришича, Қатар ташкилотни эътиборини табиий газ қазиб олиш ва суюлтирилган табиий газ ишлаб чиқаришга қаратишга қарор қилгани сабабли тарк этмоқда.

Яқин Шарқ давлати суюлтирилган табиий газ ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 77 млн тоннадан 110 млн тоннагача оширмоқчи.  

Шу билан бирга Доҳада барча халқаро келишувлар бажарилиши давом этиши, ОПЕКни тарк этиш қарори фақатгина иқтисодий характерга эгалиги ва ташкилотнинг қолган аъзолари билан келишмовчилик натижаси ҳисобланмаслиги айтилган.  

Ҳозирда ОПЕКга Ангола, Жазоир, Венесуэла, Габон, Ироқ, Эрон, Қувайт, Конго, Қатар, Ливия, БАА, Нигерия, Саудия Арабистони, Эквадор ва Экваториал Гвинея аъзо ҳисобланади. ОПЕК давлатлари дунёдаги нефть захираларининг тахминан учдан икки қисмини назорат қилади. Дунёда олинувчи 45 фоиз нефть ва 50 фоиз экспорт шу давлатлар ҳисобига тўғри келади.

Total Views: 557 ,

Добавить комментарий

Ўзбекистонда 1 январдан бошлаб “чиқиш визалари” бекор қилинади

Ўзбекистонда 1 январдан бошлаб “чиқиш визалари” бекор қилинади Ўзбекистонда 2019...

Закрыть