Атамбаев қотиллик ва оғир жиноятларда айбланмоқда

Атамбаев қотиллик ва оғир жиноятларда айбланмоқда

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қотиллик ва бошқа қатор оғир жиноятларда айбланмоқда. Бу ҳақда РИА Новости Бош прокуратура ходимига таяниб хабар берди.

Knews хабарига кўра, Бош прокуратура Қўй-Тошдаги воқеалар муносабати билан собиқ президент Алмазбек Атамбаевга қарши айблов эълон қилди. Бу ҳақда бош прокурор Откурбек Жамшитов маълум қилган.

«Бугун Атамбаевга тартибсизликларни уюштириш, қурол-яроғнинг ноқонуний айланмаси, терговга тўсқинлик қилиш, одамларни гаровга олиш, ўлдириш ва қотилликка уриниш айбловлари қўйилди», — деди бош прокурор.

Унга кўра, Атамбаевга ташкилотчи сифатида Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг турли моддалари — «Ҳокимият вакилига таҳдид ёки зўравонлик», «Прокурор, терговчи, тергов идорасининг ваколатли мансабдор шахси фаолиятига тўсқинлик қилиш», «Оммавий тартибсизликлар», «Қотиллик», «Қотилликка уриниш», «Одамларни гаровга олиш», «Қуролнинг ноқонуний айланмаси» моддаларида кўзда тутилган бир қатор жиноятлар бўйича айбловлар қўйилган.

Аввалроқ, республика Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Орозбек Опумбаев Атамбаев махсус кучларга қарата ўқ узганини айтган эди.

Қирғизистон собиқ президентининг ўзи «тарафдорларида ҳатто чўзма (рогатка) ҳам бўлмаганини» иддао этган. Шу билан бирга, унинг тасдиқлашича, ўз қароргоҳига ҳужум бошланганда ўқ узган.

«Мен йигитлар учинчи қаватга чиқишганида ўқ уздим. Йигитларга тегиб кетмасликка ҳаракат қилдим», — деди Атамбаев.

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев суд қарори билан 26 августгача ҳибсга олинган. У 8 август куни ушланди.

Total Views: 243 ,

Добавить комментарий

Сурияда қўшма операция ўтказиш учун Туркияга АҚШ ҳарбийлари келди

Сурияда қўшма операция ўтказиш учун Туркияга АҚШ ҳарбийлари келди Туркия...

Закрыть