«АСР келишуви»

«АСР келишуви»

«Аср келишуви» Фаластин масаласини халқаро кўламда ҳал этишга қаратилган янги атамадир. Хўш, аслида, у нима ўзи? Унинг мусулмонлар билан «Исроил» ўртасида тинчликка эришишга қаратилган уринишлардан нима фарқи бор? Унинг бандлари ҳануз очиқланмай келаётган экан, ундан қандай сценарий кутилмоқда?

Трампнинг мусулмонлар билан «Исроил» ўртасидаги тинчлик уриниши янгилик эмас, албатта. Етмишинчи йиллар охирларидаги Картер давридан бошлаб АҚШ бошчилигида минтақа масалаларига сиёсий ечим бериш мафкураси жиддий равишда ўртага чиқа бошлади. Бунинг натижаси ўлароқ, 1978 йил машъум Кэмп-Дэвид тинчлик шартномаси имзоланди. Бугун Трамп Аср келишуви орқали тарихга киришни истаяпти ва ўтган барча АҚШ раҳбарларида ҳам шундай истак бўлган. Трамп бу ниятини Қўшма Штатлар президенти бўлгандан бир неча ой ўтиб, Саудияга қилган расмий сафари чоғида эълон қилди. Шунингдек, исломий давлатлар билан янги коалиция қуриш, «Исроил»га ҳам сафар қилиш ниятида эканини ҳам маълум қилди.

У айни нуқтаи назардан келиб чиқиб, Саудия сафарини бошлаб, уни тарихий зиёрат, деб атади. Унинг ортидан «Исроил»га сафар қилиб, у ерда қирол Салмон, бутун Форс Кўрфази раҳбарлари билан «Исроил» ўртасида яқин дўстликни ҳис этаётгани тўғрисида баёнот берди. Шу орқали Салмоннинг минтақада тинчлик ўрнатилиши йўлида кўплаб хизматлар кўрсатишга тайёр, деган мазмунда мужда юборди. Ўшанда Нетаньяху унинг сўзини кесиб, «биз ҳам бунга тайёрмиз, бироқ ҳамма нарсани ҳам ахборот воситалари олдида мубоҳаса қилмаслигимиз керак», деди. Унинг сўз бўлиши бежиз бўлмаганди. Чунки Трамп «Исроил» билан биргаликда олиб бориладиган курашнинг асл ҳақиқатини очиб қўйиш билан сиёсий протоколлардан ташқарига чиқиб кетганди. Бироқ аслида Трамп шундай эътиборсиз баёнот беради, чунки унинг сўзлаш услуби ковбойча сўзлашдан бошқа нарса эмас.

Тинчликка эришиш йўлидаги ҳаракат бир кун ҳам мусулмон юртлари ҳукмдорлари томонидан тўсиққа учраган эмас. Балки бу йўлдаги ягона тўсиқ яҳудийларнинг ўзи бўлиб, доим тинчлик учун бўлган ҳаракатларни бузиб келишган. Зеро, улар минтақада озчилик эканликларини, барча мусулмонлар улардан нафратланишларини ва яҳудий вужудининг йўқ бўлишини орзу қилишларини яхши билишади. Билишгани учун ҳам минтақадаги ҳолат ўзгармаслигини, қандай бўлса ўшандай туришини исташади. Чунки улар ҳеч қандай ён беришни исташмайди, мусулмонларга нисбатан ён беришни ишончсиз-хавфли, деб ҳисоблашади. Анави ҳукмдорлардан эса, яҳудийларнинг кўнгиллари тўқ. Чунки улардан бирор реал босимни кўришмаяпти. Шу боис, уларга ҳеч қандай ён беришнинг ҳожати ҳам йўқ. Шунинг учун биз бу яҳудийларнинг доим турли шартлар қўйиб келишаётганини, шу шартлари билан музокара оқимига тўсиқ қўйишаётганини гувоҳи бўляпмиз, масалан, Нетаньяху баёноти каби. Бу баёнотни у иброний тилида чиқадиган «Исраэль хайом» газетасига 2019 йил апрелда берган интервьюси чоғида айтиб, АҚШ президенти томонидан эълон қилиниши кўрилаётган «Аср келишуви» бўйича учта шарт борлигини маълум қилди. «Биринчи шарт: бирорта ҳам манзилгоҳ қурган яҳудий кўчирилмасин, иккинчиси: биз Ғарбий Иордан минтақасини назорат қилишда давом этайлик, учинчиси: Қуддус тўлалигича фақат «Исроил»ники бўлиб, ғарбий ва шарқий қисмларга бўлинмасин», деди Нетаньяху. Кейин «Ғарбий Соҳилдаги барча каттаю кичик манзилгоҳлар фақат исроилликлар ҳукмронлиги остида қолиши шарт» эканини таъкидлади.

Табиийки, Трамп бу ишда мусулмонларни мутлақо ўйламайди ва манфаатларини ҳисобга олмайди. Шу орқали яҳудийларни тинмай хотиржам қилиб келяпти. Яъни, у оёқлари остида кўппаклардек унга суркалувчи араб ҳукмдорларини ва оғир иқтисодий босимлардан қийналаётган халқларни тайёрлаб қўйгани билан яҳудийларни тинмай тинчлантириб келяпти. Мана, Баҳрайн конференцияси, унинг режасига дебоча бўлди. Унинг яҳудийлар кўнглини хотиржам қилаётганига мисоллар кўп. Жумладан, Вашингтон Пост газетаси «Аср келишуви», деб аталаётган тинчлик режасининг муҳим таркибий қисмларидан хабардор манбалардан олиб келтиришича, бу режа фаластинликлар ҳаётини яхшилашни ўз ичига олса-да, аммо, афтидан, мустақил Фаластин давлатини барпо қилишни ўз ичига олмайди. Газетада айтилишича, бу «тинчлик режаси» икки давлат ечимини кафолатламайди, аксинча, ўтган йигирма йилдан бери оғиз кўпиртилаётган ўша музокаралар, деган нарса қайтарилаверади.

Шу нуқтаи назардан, «WAM» расмий ахборот агентлигида, «минтақага фаровонлик олиб келишга, иқтисодий ўсиш имкониятларини яратишга ҳамда минтақа аҳолиси, хусусан, фаластинлик қардош халқлар бошдан кечираётган оғир шароитларни енгиллаштиришга қаратилган халқаро саъй-ҳаракатлар ортида Амирликлар тургани» айтилади. Амирликларнинг ташқи ишлар вазирлиги эса, «семинарнинг мақсадлари – минтақани фаровон келажак билан таъминлашга, Фаластин халқининг изтиробларини енгиллаштиришга ҳамда уларни барқарор-тинч яшашлари ва фаровон ҳаёт кечиришларига имкон яратиб беришга қаратилган» эканини даъво қилди. Шунингдек, вазирлик Амирликларнинг «фаровонлик йўлида тинчлик» семинарини «олқишлаётганини, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлати масаласида ўзининг сиёсий позициясини таъкидлаётганини» маълум қилди. Бундан ташқари, Кўрфаз расмийларининг ўнлаб баёнотлари борки, уларда Трампнинг Фаластин халқи ўртасида фаровонликни амалга ошириш сари ташлаган қадамларини кўкларга кўтариб мақтаган.

Бугун Американинг малайлари исломий ва арабий юртлар ҳамда Саудия ҳукмдорларидан иборат. Айниқса, саудиялик ҳукмдорлар бўйнига Америка ўзининг минтақадаги иблисона лойиҳалари харажатларини юкламоқда. Америка бунга Трамп қудратга келган кундан бошлаб қарор қилди. Суриядаги уруш харажатларини ҳам Саудияга юклади. Яқинда яҳудийлар билан тинчлик амалиётлари харажатларини Кўрфаз давлатларига юклайди. Чунки юқорида айтганимиздек, улар Фаластиннинг кучли бир давлат бўлишини исташмайди, балки «Исроил»га тобе бир давлатча бўлишини, ҳатто «Исроил»нинг хавфсизлик харажатларини ҳам тўлашини исташади. Мисол учун, иброний тилда чиқадиган «Исраэль хайом» газетасининг 2019 йил 7 май сешанба кунги сонида, «Исроил» ички ишлар вазирлигининг ички бир ҳужжати ташқарига сизиб чиқди ва бунинг жавобгарлигини ҳеч ким зиммасига олмади. Унда АҚШнинг «Аср келишуви» номли Яқин Шарқ тинчлик режасининг тўлиқ тафсилотлари эълон қилинди. Газета ҳужжатда сизиб чиққан маълумотларнинг қанчалар тўғрилиги борасида ўринли саволни ўртага ташлади. Ҳужжатдаги асосий муҳим маълумот армия билан боғлиқ еттинчи банд бўлиб, унда бундай дейилган: «7-Армия: янги Фаластинга ўзининг мустақил армияси ва кучли қуроллари бўлишига рухсат берилмайди, бирдан-бир рухсат берилган қурол полиция қуроллари бўлади. Исроил билан янги Фаластин ўртасида имзоланажак келишувда, янги Фаластинни ҳар қандай ташқи ҳужумдан мудофаа қилиш ваколати Исроилга берилиши, бунга айни мудофаа харажатларини янги Фаластиннинг тўлаши шарт қилиниши айтилади. Исроил билан мўътадил араб давлатлари ўртасида ҳам Исроил армиясининг айни мудофаа учун сарфлаган харажатлар қиймати музокара қилинади». Яъни, Трамп режаси бўйича, демак, мусулмонлар яҳудийларга жизя тўлар эканлар… Аллоҳ бу малъуннинг ҳам, зараркунанда ҳукмдорларнинг ҳам мақсадларини пучга чиқарсин, икки дунёда шарманда қилсин.

 «Аср келишуви» дея номланган Америка режаси жумбоққа ўхшаган ифлос қадамлар билан кетяпти. Америка минтақада бевосита ёки билвосита барча карталарини ишга солиб келди. Кўрфаз давлатларига айни режасини яқинлаштириб, Эронни олабўжи қилиб кўрсатиш билан уларнинг молларини таламоқда. Айни олабўжини ўзининг омадсиз «Аср келишуви»да ҳам ишга солмоқда ҳамда минтақадаги мусулмонлар билан яҳудийлар ўртасидаги мавжуд кураш табиатини мусулмонлар ўртасида мазҳабпарастлик курашига (араб-Эрон курашига) айлантиришга ҳаракат қиляпти. «АҚШ-Эрон ўртасидаги таранглик воқеи» номли саволга жавоб варақамизда бундай дейилган:

«(Америка ва Эрон ўртасидаги кескинликнинг сабабларидан) учинчи сабаб: Бу энг муҳим сабаб бўлиб, шундан иборатки, АҚШ-Араб коалициясини тузиб, кучга кирган пайтда унга яҳудийлар вужудини ҳам қўшиш. (Юқорида биз айтиб ўтган ушбу коалиция ҳақида Трамп икки йил муқаддам, яъни, Саудия билан «Исроил»га сафар қилиш ниятида эканини маълум қилган вақтда эълон қилди.).

Американинг ҳам минтақавий сиёсати, ҳам регионал позициялар ортидаги мақсадларига чуқур назар ташлаш шуни кўрсатадики, уни Эрон билан муносабатларни кескинлаштиришга ундаган сабабларнинг энг муҳими расмий шаклда мана шу коалицияни тузишдир. Яъни, «Исроил»нинг муқаддас Фаластин заминини босиб олишига қарши қаратилган мусулмонлардаги душманликни ҳамда бу вужудни илдизи билан қўпориб ташлаб, Фаластинни қайта Ислом диёрига қўшиш масаласини Эрон билан бўлган минтақадаги мазҳабпарастлик курашига ўзгартиришмоқчи! Бошқача ибора билан айтганда, бу вужудни минтақага қориштирмоқчи. Бу – Америка билан Британия ўнлаб йиллардан бери амалга оширишга ожизлик қилиб келган масала бўлиб, Америка бугун хоин ҳукмдорлар, хусусан кўрфазлик раҳбарлар ёрдамида уни амалга ошишига умид қиляпти. Чунки бу ҳукмдорлар «Эрон хавфи», деган америкача дастак-баҳона остида яҳудийлар вужуди билан муносабатларни нормаллаштиришга жонбозлик кўрсатишяпти».

АҚШнинг ҳозирги маъмурияти мавзуга гўё иқтисодий мавзудек ёндашяпти. Кўпроқ бу Трампнинг хатти-ҳаракатлари экани кўриниб турибди. Чунки у бизнесмен, тадбиркор ва савдо битимларини тузадиган кимса. Бу келишув омадсизликка маҳкум бўлса-да, бироқ у амалда эълон қилинди ва ижроси кучга кирди. Америка ҳалигача бу режасидан ҳеч бир бандни эълон қилгани йўқ. Ҳатто Иордания қироли Вашингтонга сафар қилиб, келишув тафсилотларидан бирор ерини билишга уринди, аммо бирорта ҳам фойдали маълумот ололмади. Бироқ Ҳизб ут-Таҳрир – Иордания матбуот бўлимининг собиқ раиси устоз Мамдуҳ Абу Саво Қатишот бу борада мана бундай чиройли гапни айтиб ўтган: «Аср келишуви» ҳақида айтилганда, уни рамазондан кейин эълон қилинади, дейилди. Ваҳоланки, Ғарб ҳижрий тақвим бўйича юрмайди. Демак, бу шунга далолат қилмоқдаки, уларнинг тил бириктирув столидан рамазон ойи олиб ташланди. Бу ой мусулмонлар учун алоҳида эътиборлидир. Бу ойда муқаддас нарсалар ва юксак исломий туйғуларни таҳқирлаб мусулмонларни қўзғаб қўймаслик учун «Аср келишуви»ни рамазондан кейинга эълон қилишди.

Энди, қочқинлар тақдирига келсак, илгари яҳудийлар билан тинчлик масаласи ва Ливандаги қочқинлар тақдири кўтарилган  пайтда, Ғарб давлатларининг кўплаб қочқинларни қабул қилиши мумкинлиги тўғрисида гапирилган бўлса-да, бироқ бу нарса «Аср келишуви»да йўқ. Чунки энди Ғарбнинг ўз ерларига кўплаб мусулмонларни киритишга тоқати қолмади. Тоқат у ёқда турсин, ҳатто кўплаб Ғарб давлатларидаги экстремистик ўнг қанот партиялар ўз ерларида мусулмонларнинг бўлишига қаттиқ қаршилик қилаётганига гувоҳ бўляпмиз. Демак, қочқинлар масаласининг ягона ечими фаластинликларни қаерда бўлсалар ўша ерда қолдиришдан иборат ва бу «Аср келишуви»дан сизиб чиққан маълумотларда ҳам кўринди, бунинг иқтисодий ташаббусга асосланганлиги маълум бўлди.

Оммавий ахборот воситаларининг яҳудийлар билан тинчлик масаласига ҳамда «Аср келишуви Deal of the century», дейилаётган номни кўп тилга олишаётганига эътибор берган киши курашнинг тафсилотларини, можаронинг барча қирраларини, қатъий режаларни билиб оламан, деб ўйлайди. Бироқ, аслида, буларнинг барчаси ахборот воситаларининг сариқ чақага арзимайдиган кўпик хабарларидир. Бундан кейин ҳам «Аср келишуви», деган нарсанинг тафсилоти кейинга сурилаверади, фақат режанинг босқичи, яъни, айрим иқтисодий жиҳатларини айтиш билан кифояланаверади. Бундан бирдан-бир мақсад шуки, аслида, бу режа бўйича Фаластинни яҳудийларга сотилмоқчи. Буни «Вашингтон Пост» газетасидаги бир манба очиб қўйди. Унга кўра, АҚШ маъмуриятининг «Аср келишуви», дея аталаётган «Исроил-Фаластин ўртасидаги тинчлик режаси матнида Фаластин давлати барпо этилиши ҳақида якуний фикр мавжуд эмас. Манбанинг айтишича, «Аср келишуви»да фаластинликлар ҳаётининг иқтисодий савиясини кўтариш учун фақат баъзи «амалий таклифлар» айтилган, лекин «Исроил» олдида кичик бир Фаластин давлатини барпо этиш тўғрисида ҳеч нарса айтилмаган. «Вашингтон Пост» Кушнер бошқараётган гуруҳ ҳақида сўз юритган баъзи кишиларга таянган. Уларга кўра, ушбу келишувда арабларнинг «Исроил»ни тан олишлари эвазига уларга иқтисодий имтиёзлар таклиф қилиниши, аммо Фаластиннинг ҳозирги аҳволидан ҳеч нарса ўзгармаслиги, ҳеч қандай суверен давлат бўлмаслиги кўриниб турибди.

Аввалроқ Кушнер «Sky News Arabia»га берган интервьюсида – АҚШ маъмурияти тинчлик ечими бўйича реал ҳаётий таклифлар ва инсонлар ҳаётининг яхшиланишига ёрдам берадиган адолатли ечимларни илгари сурди, деган эди. Бу хабарни ички ишлар вазири олқишлаб, уни «Аср келишуви»нинг Фаластин давлатига алоқаси йўқлиги билан изоҳлади ва жумладан, «агар АҚШ маъмурияти Фаластин давлатини тиклаш учун бирор сабаб қолмади, уни тиклаш фойдасиз ва у учун бирор насиба йўқ, деб тушунадиган бўлса, мана шу муҳим хабар ҳисобланади», деди.

Фаластинда чиқадиган «Қудс» газетаси ҳам АҚШ пойтахтидаги манбалардан «Аср келишуви», дейилаётган режанинг тайёр бўлганини иқтибос келтирди. Газетанинг электрон сайтида нашр қилинган мақолада айтилишича, келажакда бу «Аср келишуви» араб давлатлари учун (газета таъбири билан айтганда) кутилмаган янгилик бўлада. Чунки айни келишув матнида «Фаластин давлати ҳам, унинг пойтахти Қуддус ҳам эътироф этилмаган, балки унда асосан, Ғазо секторига автоном бошқарув берилиши ва бу бошқарувнинг Фаластин ҳукуматига қарашли Ғарбий Соҳил районларидаги автоном бошқарувлар билан сиёсий алоқалар ўрнатиши айтилган. Хавфсизлик келишуви ҳақида эса, «Исроил» ҳарбий-назорат пунктларининг аксари олиб ташланиб, фаластинликларга иш, мактаб ва касалхоналарга қатнашлари ҳамда Фаластин ерларида эркин савдо-сотиқ қилишлари кафолатланиши, бироқ хавфсизлик жавобгарлиги, ҳатто Иордан водийси ҳам, тўла «Исроил» қўлида сақланиб қолажаги айтилган. Режада Ақсо масжидини бошқариш ва у ерда намоз ўқувчиларни киришини таъминлаш борасида  Иордания-Фаластин-«Исроил» ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳам айтилган. Яҳудийларнинг манзилгоҳ қуришларига келсак, асосий блоклар, дея аталаётган қисмлар расман «Исроил»га ўтиши, аммо кенгайтирилмаслиги, тартибсиз манзилгоҳ қуришлар эса, албатта бартараф этилиши айтилади. Исми сир қолишини талаб қилган манбага кўра, «Аср келишуви» режаси ер айирбошлашни ўз ичига олмаган, чунки унда 1967 йилги мустақил Фаластин давлати ерлари ва унинг пойтахти Қуддус, деган гаплар тилга олинмаган, «балки тўғридан-тўғри ернинг эгаси эканликларини исботлаш имкони бўлган фаластинликлар учун катта миқдорда компенсация тўланади».

Фаластинлик қочқинлар мавзусида эса, «Аср келишуви»да уларнинг сони атиги 30 минг билан 60 минг ўртасида экани айтилади (ваҳоланки, ҳақиқий рақам 900 мингга яқин). Агар улар истасалар, Фаластин ёки Ғазо секторидаги автоном районларга қайтишлари таъминланиши мумкинлиги таъкидланади. Фонд ташкил қилиниши ва у билан 1948 йилги уруш пайтида ўз шаҳар ва қишлоқларини қочқин сифатида қайд этилмаган ҳолда ташлаб чиққанларнинг авлодларига компенсация берилиши таъкидланади.

Демакки, «Аср келишуви»га оид режаларнинг умумий таърифида айтилган нарсалар мутлақо йўқ нарсадир, фақат ўз исмига монанд савдо келишуви, холос. Эълон қилинган нарса эса, Фаластинни сотиш учун қўйилган нархдир. Таъкидлаш лозимки, шундай бир хатти-ҳаракатлар ҳам борки, баъзилар бу хатти-ҳаракатларни «Аср келишуви» иши топширилган кишилар томонидан йўл қўйилган тажрибасизлик, дейишяпти. Кўплаб сиёсатчилар, айниқса, ўтган музокаралар жараёнида қатнашган сиёсатчилар бу ҳақда таъкидлашган. Бунга, Баҳрайн конференциясига Фаластин томонининг расман чақирилмагани мисол бўлади. «Гаарец» газетасида бу хатти-ҳаракат ҳақида «Трамп тўй қилиб, келинни тўйга айтишни унутди», сарлавҳали мақола нашр қилинди. Мақолада жумладан бундай дейилади: «Баҳрайн июн ойи охирида «Тинчликдан фаровонликка» номли конференцияга мезбонлик қилиши белгиланган. Аммо афтидан, бу тўйда келин етишмаётган кўринади. Кичик, бироқ муҳим саналган нарса, никоҳда иккинчи томоннинг ҳам қатнашишидир». Бироқ конференцияга Фаластин режимидан вакил сифатида Фаластин томони мавжуд бўлмади, бунинг ўрнига, фаластинлик бизнесменлар таклиф қилинди. Бу ишни баъзилар тажрибасизлик, дейишаётган бўлса-да, бироқ аслида, бу Американинг такаббурлигидан бошқа нарса эмас. Мана, «TRT Arabi» веб-сайти бу тўғрисида нима деди: «Араб минтақаси янги бир хавфсиз воқеликка ҳозирлик кўрмоқдаки, уни «Куч орқали тинчликка эришиш», деб аташ мумкин. Президент Дональд Трампнинг куёви Жаред Кушнер етовидаги бу воқелик Яқин Шарқдаги барча мувозанатни ўзгартириб юборади. Чунки у машҳур бизнесмен Трамп жанобларининг ваъдаларига асосланган бўлиб, ахборот воситаларида «Аср келишуви», дейилмоқда».

Яна бир янгилик, Кнессет ўзини тарқатиб юборишга қарор қилди. Бу Нетаньяхунинг «Исроил» ҳукумати тузишдаги омадсизлиги ортидан юз берди. «Ахбор» газетасида айтилишича, тарихда Кнессетни бунга илк бор мажбур қилган нарса, унинг ўзини ўзи тарқатиш тўғрисида қонун чиқаргани бўлди. Шунга асосан, икки марта овоз бериш бўлиб ўтиб, «Исроил» Кнессети аъзоларидан ярмидан кўпи унинг тарқалишига розилик овозини беришди. Шундай қилиб, Манама конференциясида ҳам, бинобарин, Аср келишуви»ни эълон қилиш маросимида ҳам сионистлар вужудининг вакиллик қиладиган расмий томони бўлмайди энди. Кўпроқ эҳтимол шуки, яҳудийлар араб давлатлари билан муносабатлар нормаллаштиришни, аммо ўзлари ҳеч нарса йўқотмасликни исташяпти. Шундай бўлса агар, яҳудийлар истаган нарсаларига эришган бўлишади.

Хўш, у ҳолда, «Аср келишуви»да қандай янгилик бор?

Янгилик оддий, яъни, ҳамма томонлар Фаластинни ёрдамсиз қолдиришади, улкан хиёнат ва арзонгаров савдо амалиёти содир этилади, вассалом. Бундан ўнлаб йиллар муқаддам бошланган музокараларда тинчлик эвазига ер битими, кейин «Исроил»ни тан олиш эвазига ер битими, кейин «Исроил»ни тан олиш эвазига бир қисм ер битими, кейин, мана бугунга келиб, бутун мусулмонлар заминидан воз кечиш эвазига молиявий товонга рози бўлиш битими ўртага чиқди… Эртага Фаластинни яҳудийларга текинга бериб юбориш ўртага чиқади… Мана сизга келишувдаги янгилик.

Ҳар бир мусулмон яхши биладики, Фаластин масаласи иқтисодий жиҳатдан ҳам, сиёсий жиҳатдан ҳам буюк масала. Балки у мусулмонлар ён беришлари мумкин бўлмаган ақидавий масаладир. Шу пайтгача ҳукмдорлар ва оммавий ахборот воситалари бу масалада ён бериб келишди. Лекин

سُبْحَانَ الَّذِي أَسْرَىٰ بِعَبْدِهِ لَيْلًا مِّنَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ إِلَى الْمَسْجِدِ الْأَقْصَى الَّذِي بَارَكْنَا حَوْلَهُ

«Бир кеча, Ўз бандаси (Муҳаммад)ни Масжидул ҳаромдан Биз атрофини баракотли қилиб қўйган Масжидул Ақсога сайр қилдирган зот (Аллоҳ) барча айбу нуқсондан покдир»  [Исро 1]

оятини ўқиб, унга имон келтирган киши мусулмонларнинг ушбу заминидан бир қаричидан ҳам воз кечиши мумкин эмас. Аммо воз кечиш талаб қилинаётган нарса бир қарич эмас, бутун бир Ақсо билан унинг атрофидаги ерлар бўлса, буни нима дейиш мумкин?!

Шунинг учун, бир сўз билан айтганда, «Аср келишуви» омадсизликка маҳкумдир! Амалда эса, «Аср келишуви» агар ўлик туғилмаган бўлса, омад қучмайди, деган киши ҳақ-рост айтибди. Яҳудийлар ҳам буни билишади. Ҳукмдорлар билан муносабатларни нормаллаштириш зинҳор-базинҳор халқлар билан муносабатларни нормаллаштиришни англатмаслигини ҳам билишади. Бор-йўқ истаклари, минтақадаги манфаатларига – «Исроил» давлатини ёмон кўрувчи томон билан ҳеч қандай интеграцияни амалга оширмаган ёки  уларнинг ён беришига эришмаган ҳолда – осонгина қўлга киритишдир. Чунки бу томон Қуддуснинг босқинчи вужуднинг ифлосликларидан озод этиладиган кунга интиқ бўлиб турибди.

Аллоҳ Таолога дуо қилиб, бизни Ўз нусрати билан сийлашини сўраймиз, У дуоларни ижобат қилгувчи зотдир. Эй Аллоҳим, Сени айбу нуқсондан пок биламиз, Сенга ҳамд айтамиз, Сендан гуноҳларимизни кечиришингни сўраб, Сенга тавба қиламиз, Сенга имон билан суянамиз ва Сенга барча эзгуликлар билан ҳамд сано айтамиз.

Total Views: 179 ,

Добавить комментарий

Трамп Покистон ҳукуматига асирлар учун миннатдорлик билдирди

Трамп Покистон ҳукуматига асирлар учун миннатдорлик билдирди АҚШ президенти Дональд...

Закрыть