Ҳарбий кенгаш мисрлик исломчилардан Суданни тарк этишларини талаб қилмоқда

Ҳарбий кенгаш мисрлик исломчилардан Суданни тарк этишларини талаб қилмоқда

Судан ҳодисалари газетасига кўра, ўтиш даври ҳарбий кенгаши Судан шаҳарларида яшаётган Мисрлик исломий жамоаларга мансуб кишилардан Суданни тарк этишларини талаб қилган.

Судан ҳарбий кенгаши раиси Абдулфаттоҳ Бурҳон май ойида Миср инқилобий режими президенти Абдулфаттоҳ Сисий билан учрашди. Унда Сисий Судан хавфсизлиги ва барқарорлигини қўллаб-қувватлаши ҳақида айтган эди. Сиёсий таҳлилчиларнинг айтишича, Судан босим картасига эга бўлиб, у билан инқилоб қўмондони Абдулфаттоҳ Сисий савдолашмоқда. Экспертларнинг фикрича, ушбу карталарнинг энг кўзга кўрингани «Наҳза» тўғони (гидроэлектростанцияси) ва Судандаги мисрлик Ихвон жамоаси аъзолари картасидир. Икки тараф чегараларни мустаҳкамлаш ва террорга қарши курашиш учун шартнома имзолашган. Манбаларга кўра, Бурҳон Сисийга Миср хавфсизлик органлари талаб қилаётган бирор бир унсур Суданда қолмаслиги кераклигини таъкидлаган. Қачон Судан расмийси Сисий билан учрашса – гарчи бу ҳақда Миср ахборотида очиқ баёнот берилмаса-да – Ихвон жамоасининг Мисрлик етакчиларини Қоҳирага топшириш режаси кўтарилади. Газетада билдирилишича, Миср режими анти қўзғолон етакчиси деб ҳисобланади.

Изоҳ: Америка Суданда қўзғолонни эгаллаб олиш имкониятини топа олмади. Балки у қўзғолон ёнига Ҳарбий кенгашда ўз аксини топган анти қўзғолонни пайдо қилди. Америка ушбу ҳарбий кенгаш орқали салтанатни ўнг қўлидан чап қўлига ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Шунинг учун бир тарафдан Миср, Саудия ва Амирликлар ҳамда иккинчи тарафдан Туркия ва Қатар каби қўзғолонга қарши давлатларни тезлик ва осонлик билан йиғмоқда. Ихвоннинг муаммоси мана шу сафга киришидадир. Чунки улар Туркия ва Қатарга қарашлидирлар. Улар фақат дини билан бирга бўлиш, ўз Умматига суяниш ҳамда ҳоким режимлардан узоқлашиш орқали халос бўладилар.

Total Views: 142 ,

Добавить комментарий

Ёсир Бурҳомий мисрликларни режимга қарши намойишга чиқишдан қайтарди

Ёсир Бурҳомий мисрликларни режимга қарши намойишга чиқишдан қайтарди Миср режими...

Закрыть