Ҳарбий доктринада… Мусулмон армияларнинг Ғазога ёрдам кўрсатишига нима тўсқинлик қилади? (2)

Ҳарбий доктринада… Мусулмон армияларнинг Ғазога ёрдам кўрсатишига нима тўсқинлик қилади? (2)

Исломий ҳарбий доктринанинг сақофий жиҳати қуйидагиларга асосланади:

1 – Ал-вало вал-баро (Аллоҳ учун дўстлашиш ва Аллоҳ учун душманлашиш):

Ҳарбий доктринанинг исломий версияси ал-вало вал-баро тамойилида жамланган ва бу Росулуллоҳ ﷺнинг сийратларида яққол кўзга ташланади. Росулуллоҳ ﷺ нусрат талаб қилиниши кўзда тутилганларга пайғамбарлиги, рисолати ва сиёсий лойиҳасига иймон келтиришни, шунингдек, Қурайш мушрикларига қарши сўзсиз жанг қилишни шарт қилиб қўйдилар. Чунки Қурайш мушриклари Аллоҳга қарши чиққан, Росулини ёлғонга чиқарган, ҳақдан юз ўгириб, ботил билан кифояланган эди. У зот, Бану Омир ибн Саъсаа ва Бану Шайбоннинг шартли нусрат-ёрдамини ҳам қабул қилмадилар. Чунки у нусратни чеклаб, унинг мазмунини йўққа чиқаради. Жанг майдонларини, унинг сабаблари ва кимга қаратилиши кераклигини ҳам чеклаб қўяди. Шунингдек, одамлар томонидан тузилган қонунларни, тубан дунёвий манфаатларни Аллоҳнинг шариатидан, Ислом ва мусулмонларнинг олий манфаатларидан устун қўяди. Шундай қилиб, кофирлар учун мўминлар устига йўл беради. Ал-вало вал-баро тамойили Исломда марказий ўринни тутади. Чунки мусулмон учун – у оддий фуқаро ёки ҳарбий бўлишидан қатъий назар – кимни дўст тутиш ва кимни душман тутишни, қайси асосда дўстлашиш ва душманлашишни ал-вало вал-баро тамойили белгилаб беради. Унинг йўлида жанг қилиниши керак бўлган шаръий манфаатни ва унга қарши ёки унинг тарафида жанг қилиниши керак бўлган томонни ҳам белгилаб беради. Ҳатто ҳарбий хизматга чақиришнинг (вожиб) ҳукмини, жангнинг сифатини (яъни жиҳодни) ва унинг даражасини (интизомий жазо, боғийларга қарши жанг ва қириб йўқ қилишни), шунингдек, ўлдирилганларнинг оқибатини (яъни шаҳидликни) белгилаб беради.

Бу тамойил биринчи навбатда Ислом ақидасига асосланади. Ал-вало вал-баро холис Аллоҳ ва Унинг Росули учун бўлмоғи керак. Шунинг учун Аллоҳ ва Унинг Росулини дўст тутганларни дўст тутишимиз, Аллоҳ ва Унинг Росулига қарши уруш қилганларни душман тутишимиз лозим. Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:

«أُمِرْتُ أَنْ أُقَاتِلَ النَّاسَ حَتَّى يَشْهَدُوا أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّهِ وَيُقِيمُوا الصَّلَاةَ وَيُؤْتُوا الزَّكَاةَ، فَإِذَا فَعَلُوا ذَلِكَ عَصَمُوا مِنِّي دِمَاءَهُمْ وَأَمْوَالَهُمْ إِلَّا بِحَقِّ الْإِسْلَامِ وَحِسَابُهُمْ عَلَى اللَّهِ»

«Одамлар Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг элчиси, деб гувоҳлик бермагунларигача ва намоз ўқиб, закотни адо этмагунларигача уларга қарши уришишга буюрилганман. Агар улар буни қилсалар мендан ўз жонлари ва молларини сақлаб қоладилар. Фақат Исломнинг ҳаққи бундан мустасно ва уларнинг ҳисоб-китоби Аллоҳга ҳавола».

Ислом ақидаси Ислом давлатининг сиёсий ақидасидир. Яъни у давлатнинг асоси бўлиб, унинг вужуди, жиҳози (аппарати), муҳосаба қилиниши ёки унга алоқадор барча ишларда Исломий ақида асос қилинмаган нарсанинг бўлиши мумкин эмас. Чунки у асосий ғоя (фикрат) бўлиб, давлатдаги ҳокимият унга асосланади. Ҳокимият томонидан мамлакат ичкарисида татбиқ этиладиган ва бутун дунёга рисолат сифатида кўтариб чиқиладиган тушунча, миқёс ва қаноатлар мажмуаси ҳам унга асосланади. Бу эса, давлатдан ўз вужуди, жиҳозлари, конституция ва қонунларини, энг аввало, ҳарбий доктринасини Ислом ақидасига бўйсундиришини талаб қилади. Ҳарбий муассаса бу жиҳозларнинг тамал тоши эканлигини айтмаса ҳам бўлади. Ислом давлати рисолатни етказувчи давлат бўлиб, у жиҳодни давом эттиради. Ҳарбий доктринадаги ҳар қандай, ҳатто оддийгина ўзгариш ҳам давлатнинг Исломий хусусиятини йўқотиб, унинг суверенитети ва ҳокимиятидан маҳрум бўлишига олиб келади. Шунинг учун ал-вало вал-баро бутунлай қайта шакллантирилиши, фақат холис Аллоҳ ва Унинг Росули учун бўлиши керак. Бу замонавий сиёсий терминологияда «ҳарбий муассасанинг жанговар доктринасини шакллантириш» деб ифодаланади.

2 – Кенг қамровлилик ва мукаммаллик: ҳарбий доктринанинг Ислом ақидасига асосланиши уни кенг қамровли ва мукаммал доктринага айлантиради. Чунки у ҳарбий ишлардаги каттаю кичик нарсани четда қолдирмай (жанговар доктрина, хавфсизлик доктринаси, логистика жиҳатлари, ҳарбий стратегиялар, қуролланиш, тайёргарлик, ҳарбий хизматга чақириш, сафарбарлик, ташкилий ишлар, уруш ҳаракатлари, сақофат ва маънавият, ахлоқ ва муомалалар) каби қисмларга бўлиб баён қилади ва тартибга солади. Ислом ўркачининг чўққиси бўлган жиҳодда, шунингдек, мусулмон жангчига унинг жанговар қобилиятини яхшилаш учун зарур бўлган руҳий энергияни беришда ҳарбий доктрина асосий ролни ўйнагани учун, Ислом унга жиддий эътибор билан қарайди. Шунинг учун шаръий аҳкомлар ҳарбий доктринанинг (принципиал, мафкуравий, геостратегик, техник, технологик, сафарбарлик, хавфсизлик, сиёсий ишлар, ахлоқий ва гуманитар ишлар) каби барча даражаларини ўз ичига олади ва уларга исломий бўёқни беради. Чунки уларнинг барчаси эргашилиши керак бўлган шаръий аҳкомлардир. Шунинг учун Ислом фундаментал ва мафкуравий даражада армияда исломий ва умумий сақофатни, шунингдек, Ислом ақидасини мустаҳкамлашга эътибор беради. Масалан, Аллоҳ Таоло бизни тавба қилишга, ибодат қилишга, рўза тутишга, намоз ўқишга, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаришга, шунингдек, жаннатга эришиш учун мол ва жонни фидо қилишга ундайди.

﴿إِنَّ ٱللَّهَ ٱشۡتَرَىٰ مِنَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ أَنفُسَهُمۡ وَأَمۡوَٰلَهُم بِأَنَّ لَهُمُ ٱلۡجَنَّةَۚ﴾

«Албатта, Аллоҳ мўминларнинг жонлари ва молларини улардан жаннат баробарига сотиб олди» [Тавба 111]

Аллоҳ бизни сабр қилишга, матонатли бўлишга ва жиҳод учун доим белимиз боғлиқ ҳолда тайёр туришга ундайди.

﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱصۡبِرُواْ وَصَابِرُواْ وَرَابِطُواْ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ لَعَلَّكُمۡ تُفۡلِحُونَ﴾

«Эй мўминлар, сабр қилингиз ва сабру тоқат қилишда (кофирлардан) устун бўлингиз ҳамда доимо (кураш-жиҳод учун белингиз боғлиқ ҳолда) ҳозир бўлиб турингиз! Ва Аллоҳдан қўрқингизким, (шунда) шояд нажот топгайсизлар!» [Оли Имрон 200]

Шунингдек, Росулуллоҳ ﷺ бизни Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилишга ундаб, айтадилар:

«مَقَامُ الرَّجُلِ فِي الصَّفِّ فِي سَبِيلِ اللَّهِ أَفْضَلُ مِنْ عِبَادَةِ الرَّجُلِ سِتِّينَ سَنَةً»

«Инсоннинг Аллоҳ йўлида сафда туриши олтмиш йиллик ибодатидан афзалдир». Техник даражада Аллоҳ Таоло душманни қўрқитиш учун имкони борича моддий қурол-яроғ, техника ва жиҳозларни тайёрлашни вожиб қиладики, токи бу тайёргарлик замонавий ҳарбий йўналишлар ва энг юқори даражадаги технологик тараққиёт билан ҳамқадам бўлишга имкон берсин.

﴿وَأَعِدُّواْ لَهُم مَّا ٱسۡتَطَعۡتُم مِّن قُوَّةٖ وَمِن رِّبَاطِ ٱلۡخَيۡلِ تُرۡهِبُونَ بِهِۦ عَدُوَّ ٱللَّهِ وَعَدُوَّكُمۡ﴾

«(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан Аллоҳнинг ва ўзларингизнинг душманларингизни ҳамда улардан ташқари сизлар билмайдиган – Аллоҳ биладиган бошқа бировларни ҳам қўрқувга солурсизлар» [Анфол 60]

Куч тайёрлашнинг иллати қўрқитишдир. Бу эса замон, макон, душманнинг ҳажми ва технологик тараққиётнинг ўзгаришига қараб ўзгаради. Росулуллоҳ ﷺ Ислом армиясини модернизация қилишга ва уни араблар билмаган қуроллар билан таъминлашга зўр бериб интилар эдилар. Шунинг учун У зот Тоиф аҳлига қарши манжаниқ ўрнатдилар, бошқа жойлардан энг яхши қуролларни олиб келтирдилар ва у жойга қурол ясашни ўрганиш учун одам юбордилар. Шунингдек, сузишни, камон отишни ва чавандозликни ўрганишга ундадилар. Буларнинг барчаси ўша даврдаги ҳарбий фаннинг энг сўнгги йўналишлари эди.

3 – Сафарбарлик: Амалий сафарбарлик даражасида Ислом мусулмонларга жиҳодни фарз қилди ва аскарликка тайёрлашни мажбурий қилди. Аллоҳ Таоло айтади:

﴿وَقَٰتِلُوهُمۡ حَتَّىٰ لَا تَكُونَ فِتۡنَةٞ وَيَكُونَ ٱلدِّينُ كُلُّهُۥ لِلَّهِۚ﴾

«То (дунёда) бирон фитна-алдов қолмай, бутун дин фақат Аллоҳ учун бўлгунга қадар улар билан жанг қилинглар!» [Анфол 39]

Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:

«جَاهِدُوا الْمُشْرِكِينَ بِأَمْوَالِكُمْ وَأَيْدِيكُمْ وَأَلْسِنَتِكُمْ»

«Мушрикларга қарши молингиз, қўлингиз ва тилингиз билан жиҳод қилинг». Шунингдек, Аллоҳ Таоло бизни жанга чорлади:

﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّبِيُّ حَرِّضِ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ عَلَى ٱلۡقِتَالِۚ﴾

«Эй пайғамбар, мўминларни жангга чорланг!» [Анфол 65]

Шаҳидликка тарғиб қилди:

﴿وَلَا تَحۡسَبَنَّ ٱلَّذِينَ قُتِلُواْ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ أَمۡوَٰتَۢاۚ بَلۡ أَحۡيَآءٌ عِندَ رَبِّهِمۡ يُرۡزَقُونَ﴾

«Аллоҳ йўлидаги жангда ўлдирилган зотларни ҳаргиз ўликлар деб ўйламанг! Йўқ, улар тириклардир! У зотлар Аллоҳнинг ҳузурида (Аллоҳ Ўз фазлу карами билан берган неъматлардан) баҳраманд бўлмоқдалар»  [Оли Имрон 169]

Росулуллоҳ ﷺ ҳам шаҳидликка тарғиб қилдилар:

«وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَا يُقَاتِلُهُمُ الْيَوْمَ رَجُلٌ فَيُقْتَلُ صَابِرًا مُحْتَسِبًا مُقْبِلًا غَيْرَ مُدْبِرٍ إِلَّا أَدْخَلَهُ اللَّهُ الْجَنَّةَ»

«Жоним қўлида бўлган зотга қасамки, бугун қайсидир бир киши уларга қарши жанг қилса, сўнг сабр қилиб, ажр-савобни умид қилган ҳолда ва чекинмай олдинга интилган ҳолда ўлдирилса, Аллоҳ уни жаннатга киритади». Аллоҳ бизни сабр-матонатли бўлишга ҳам ундади:

﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱصۡبِرُواْ وَصَابِرُواْ وَرَابِطُواْ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ لَعَلَّكُمۡ تُفۡلِحُونَ﴾

«Эй мўминлар, сабр қилингиз ва сабру тоқат қилишда (кофирлардан) устун бўлингиз ҳамда доимо (кураш-жиҳод учун белингиз боғлиқ ҳолда) ҳозир бўлиб турингиз! Ва Аллоҳдан қўрқингизким, (шунда) шояд нажот топгайсизлар!» [Оли Имрон 200]

Росули Акрам бизни Аллоҳнинг йўлида соқчи бўлишга ундадилар:

«عَيْنَانِ لَا تَمَسُّهُمَا النَّارُ عَيْنٌ بَكَتْ مِنْ خَشْيَةِ اللَّهِ وَعَيْنٌ بَاتَتْ تَحْرُسُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ»

«Икки кўз борки, уларга дўзах ўти тегмайди. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган кўз ва Аллоҳ йўлида соқчилик қилиб тунни ўтказган кўз». Аллоҳ бизга азоб чекаётган ақидадош биродарларимизга ёрдам беришни вожиб қилди:

﴿وَإِنِ ٱسۡتَنصَرُوكُمۡ فِي ٱلدِّينِ فَعَلَيۡكُمُ ٱلنَّصۡرُ﴾

«Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, ёрдам қилиш зиммангиздадир» [Анфол 72]

Росули Акрам стратегик ва хавфсизлик даражасида ҳарбий режалар тузишга ва манёврлар қилишга эътибор берардилар. У зот душманни чалғитар, хабарларни тўплар ва жосусларни ҳар тарафга юборар эдилар. Мўъта ва Табук ғазотида Форс ва Румни қўрқитиш учун манёвр қилдилар. Ғатафон қабиласини Қурайшдан ажратиб қўйиш ёки улар билан яҳудийлар ўртасидаги иттифоқни бузиш учун ҳам манёвр қилдилар.

4 – Ҳарбий низом: ахлоқий даражада Росулуллоҳ ﷺ ахлоқий ҳарбий низомни ўрнатиб, унда жанг пайтида мусулмон аскар риоя қилиши керак бўлган ғоят юксак ва нафосатли инсоний ахлоқни аниқ белгилаб бердилар.

«لَا تَخُونُوا، وَلَا تَغُلُّوا، وَلَا تَغْدِرُوا، وَلَا تُمَثِّلُوا، وَلَا تَقْتُلُوا طِفْلًا صَغِيرًا، وَلَا شَيْخًا كَبِيرًا، وَلَا امْرَأَةً، وَلَا تَقْطَعُوا نَخْلًا وَلَا شَجَرَةً مُثْمِرَةً، وَلَا تَذْبَحُوا شَاةً وَلَا بَقَرَةً وَلَا بَعِيرًا إِلَّا لِمَأْكَلَةٍ. وَسَوْفَ تَمُرُّونَ بِأَقْوَامٍ قَدْ فَرَّغُوا أَنْفُسَهُمْ فِي الصَّوَامِعِ فَدَعُوهُمْ وَمَا فَرَّغُوا أَنْفُسَهُمْ لَهُ»

«Хиёнат қилманглар, ғулул (ғанимат тақсимланишидан олдин билдирмай олиш) қилманглар, аҳдни бузманглар, ўлганлар жасадини таҳқирламанглар. Ёш бола, кекса қария ва аёлларни ўлдирманглар. Хурмо ва мевали дарахтларни кесманглар. Қўй, сигир ва туяни фақат ейиш учунгина сўйинглар. Сизлар тез орада ўзларини ибодатхонага бағишлаган қавм олдидан ўтасиз, уларни ўз ҳолига қўйинглар». Уруш этикасига оид ушбу ўзига хос низом бу турдаги низомларнинг биринчисидир. Бу низом биринчи жаҳон урушидан кейин йирик кучлар ўзларини камтар қилиб кўрсатиб тузган «Женева» конвенциясидан 14 аср олдин тузилган. Бундан ташқари, унинг бандлари амал қилиниши керак бўлган, шунингдек, ирқи ва динидан қатъий назар, барча инсонлар учун умумий бўлган шаръий аҳкомлардир. Шунингдек, у – худди Женева конвенцияси каби – фақат насроний Европа ерига хос бўлиб, улар учун ишлайдиган, бошқа халқлар ундан маҳрум қилинган агитацион истеъмолчилик характерига ёки ўзаро ички характерга эга бўлган низом эмас. Мана, сиз инсон ҳуқуқлари ҳақида мақтаниб гапираётганларнинг кўз ўнгида ғазоликларга қарши содир этилаётган қирғинлар ва ваҳшийликларга гувоҳ бўлмоқдасиз. Ҳарбий доктринанинг Ислом ақидасига таяниши уни барқарор, доимий ва мунтазам доктринага айлантиради. У ташқи техник, сиёсий, хавфсизлик ва стратегик таъсирлар сабабли доимий трансформация, ўзгариш ва алмашишга мубтало бўлган замонавий илмоний ҳарбий доктриналардан фарқ қилади.

5 – Эътиқодий озуқа: Ислом ақидаси – исломий ҳарбий муассасанинг ақли, туйғулари ва ҳисларидир. Чунки айнан у мусулмон жангчининг ақлия ва нафсиясини шакллантириб, унинг мумтоз ҳарбий шахсиятини мустаҳкамлайди. Шунингдек, у исломий ҳарбий доктринани ўзининг юксак тамойил ва маънавиятлари билан суғоради. Чунки у мусулмон аскарга ва Ислом армиясига тўғридан-тўғри таъсир қилиб, унга шон-шуҳрат ва самарали ютуқларни олиб келади. Зеро, Ислом ақидаси жоҳилият давридаги мадорсиз танага жон бағишлаб, арабларни ва фатҳ қилинган юртлардаги бошқа халқларни ўлимдан қўрқмайдиган, ҳеч ким унга қарши тура олмайдиган кучли шерларга айлантирди. Аллоҳ Таоло айтади:

﴿أَوَ مَن كَانَ مَيۡتٗا فَأَحۡيَيۡنَٰهُ وَجَعَلۡنَا لَهُۥ نُورٗا يَمۡشِي بِهِۦ فِي ٱلنَّاسِ﴾

«Аввал ўлик (кофир) бўлган, сўнгра биз уни (динга ҳидоят қилиш билан) тирилтириб, унга одамлар орасида ўзи билан бирга олиб юрадиган нурни (иймонни) бериб қўйганимиз бир киши»  [Анъом 122]

Ислом ақидаси мусулмон жангчига фидокорлик руҳини сингдирди. Уни улкан энергия ва ғайритабиий куч билан тўлдириб, шаҳидлик лойиҳасига айлантирди. Жиҳод Ислом ўркачининг чўққиси бўлиб, энг гўзал ибодатлардан биридир. Шаҳидлик мўминнинг энг олий мақсади бўлиб, Ислом Умматидан бошқа эътиқоди йўлида ўғлонлари жонини фидо қиладиган бирон бир халқ топилмайди. Чунки Ислом ақидаси мусулмонлардан бақо ғаризасининг энг муҳим кўринишларини тортиб олиб, уларнинг қалбини камдан-кам учрайдиган фавқулодда жасорат билан тўлдиради ва уларни ўлимни менсимайдиган қилиб қўяди. Қолаверса, бошқалар тирик қолиш учун интилишса, мусулмонлар ўлимга интиладилар. Чунки улар учун ўлим ҳаётнинг ниҳояси эмас, балки жаннатдаги абадий ҳаётнинг бошланишидир. Бу уларни шаҳидликка эришиш йўлида мусобақалашишга ундайди. Ислом ақидаси душман ҳақидаги қарашни тиниқлаштиради ва унга ўзининг руҳий тамғасини босади, шунингдек, қаттиқ душманчилик қилишни фарз ва вожиб сифатида сингдиради. Мусулмон жангчининг ўз душманига бўлган душманлиги шахсий ёки манфаатга асосланган душманлик эмас, балки муқаддас душманликдир. Чунки бу душман Аллоҳ ва Унинг Росулига қарши уришмоқда, Аллоҳнинг нурини ер юзидан ўчиришни истамоқда. Шунинг учун бу душманга қарши жанг қилиш намоз фарзи каби фарздир. Бу жанг Аллоҳга, Унинг Росули ва динига ёрдам бериш бўлиб, у мусулмон жангчига ишониш қийин бўлган улкан жанговар куч, сабр ва матонат бағишлайди. Ислом ақидаси душманнинг заифлигини ва руҳий томондан кучсизлигини ҳам очиб беради, шунингдек, унинг мавқеини тушириб, мусулмон жангчига унга қарши журъат беради. Аллоҳ Таоло айтади:

﴿لَن يَضُرُّوكُمۡ إِلَّآ أَذٗىۖ وَإِن يُقَٰتِلُوكُمۡ يُوَلُّوكُمُ ٱلۡأَدۡبَارَ ثُمَّ لَا يُنصَرُونَ﴾

«Улар сизларга озор беришдан бошқа ҳеч қандай зарар етказа олмайдилар. Агар сизлар билан уришсалар, кетларига қараб қочадилар. Сўнгра уларга (ҳеч ким томонидан) ёрдам берилмайди»  [Оли Имрон 111]

Аллоҳ Таоло айтади:

﴿لَا يُقَٰتِلُونَكُمۡ جَمِيعًا إِلَّا فِي قُرٗى مُّحَصَّنَةٍ أَوۡ مِن وَرَآءِ جُدُرِۢۚ بَأۡسُهُم بَيۡنَهُمۡ شَدِيدٞۚ تَحۡسَبُهُمۡ جَمِيعٗا وَقُلُوبُهُمۡ شَتَّىٰۚ﴾

«Улар (мунофиқ ва яҳудийлар) бирлашган ҳолларида сизлар билан фақат қалъа-қўрғонли қишлоқлар ичида (беркиниб) ёки деворлар ортидагина жанг қила олурлар, (яъни ҳеч қачон сизларга қарши очиқ жангга чиқа олмаслар). Улар ўз ўрталарида кучли-қувватлидирлар, (яъни, жанг-жадал бўлмасдан туриб ўзаро куч-қудратли эканликлари ҳақида лоф ураверадилар, аммо жанг пайтида ожиз-қўрқоқдирлар). (Оғизларидаги сўзларидан) уларни бир деб ҳисоблайсиз-у, (аммо) диллари хилма-хилдир» [Ҳашр 14]

Аллоҳ Таоло айтади:

﴿وَلَا تَهِنُواْ فِي ٱبۡتِغَآءِ ٱلۡقَوۡمِۖ إِن تَكُونُواْ تَأۡلَمُونَ فَإِنَّهُمۡ يَأۡلَمُونَ كَمَا تَأۡلَمُونَۖ وَتَرۡجُونَ مِنَ ٱللَّهِ مَا لَا يَرۡجُونَۗ﴾

«Бу кофир қавмни қувишда сусткашлик қилмангиз! Агар қийналаётган бўлсангизлар, улар ҳам сизлар қийналганингиздек қийналишмоқда. (Шу билан бирга) сизлар Аллоҳ томонидан улар умид қилмаган нарсани (яъни савобни, шаҳидлик неъматига муяссар бўлишни, қолаверса, ғалаба қозонишни) умид қилмоқдасизлар-ку?!» [Нисо 104]

Булар ва бошқа оятлар душманни фош қилиб, унинг маҳорати ва ҳайбатини тортиб олади, шунингдек, уни қўрқоқлик, заифлик ва муқаррар мағлубият сиёҳи билан битилган очиқ китобга айлантиради. Бу Ислом армиясининг ҳарбий доктринаси ва унинг мафкуравий илдизидир. Шунингдек, бу Ислом армияси ҳарбий доктринасининг Ислом тарихини ақл бовар қилмайдиган қонли жанг ва қаҳрамонликлар билан тўлдирган майдондаги самараларидир. Унда мустамлакачи кофир уни нишонга олишга қандай қодир бўлди?

Мустамлакачи ҳарбий доктринага зарба бериш линиясида:

1 – Уммат шахсиятини нишонга олиш: ушбу бебаҳо тенглама ва унинг исломий армияларни назорат қилишдаги сеҳрли таъсири куфр бошлиқлари ва мустамлака раҳнамолари эътиборидан четда қолиши мумкин эмас эди. Айниқса, асрлар давомида бўлиб келган тўқнашувларда исломий ҳарбий доктринанинг мусулмон жангчининг жанговар кучидаги таъсирига ва унинг майдондаги самарадорлигига гувоҳ бўлишди. Шу боис, исломий ҳарбий доктрина уларнинг ғаразли ҳийла-найранглари тузоғига тушгунига қадар унга бутун эътиборларини қаратиб, уни бузғунчи лойиҳаларининг энг бошига қўйишди. Улар бошидан, ҳатто Усмоний давлат қулатилишидан олдиноқ уни нишонга олиб, масонлар, дўнма яҳудийлари, шунингдек, Иттифоқ ва тараққиёт, Турк ёшлари каби гуруҳлар қўли билан ўзгартириб бузишди. Мазкур гуруҳлар жанговар ҳарбий доктринани заифлаштиришди ҳамда ундаги ал-вало вал-баро тушунчасини сассиқ миллатчилик, туркийлик ва ватанпарварлик заҳарлари билан бузиб, Умматни ички низолар ўчоғига ботиришди. Бу эса унинг тинкасини қуритди ва кучини синдириб ўлдирди. Сўнг Халифалик қулатилиб, миллий давлатчалар пайдо бўлгандан кейин уни яна нишонга олишди. Буни уларнинг шакли-шамоилини тузиб бериш орқали ёки уларга ваъдалар бериб, эътиборларини Уммат армияларини душман манфаати учун ёллашга ҳамда уларга Сайкс-Пико панжараларини қўриқлаш, ўз халқига босим ўтказиш, унинг исломий нафасини бўғиш ва ўз юртларини талон-торож қилиш учун очиб бериш вазифасини юклашга қаратиш орқали амалга оширишди. Мустаҳкам қўрғонлар фақат ичкаридан забт этилгани ва исломий армия Ислом Умматининг бир қисми бўлгани сабабли Уммат шахсиятини ақлия ва нафсия деган эътиборда нишонга олиш орқали унинг ҳарбий доктринасига зарба бериш учун замин тайёрлашди. Улар илм-фан, медицина, модернизация ва тажриба алмашиш ниқоби остида мусулмонлар вужудига сақофий миссионерлик ҳужумларини қилиш орқали фикрий ва сиёсий жиҳатдан ёриб кириш устида иш олиб боришди. Сўнгра мандат остидаги давлатлар исломий халқларни ўзгартириш, мусулмонлар шахсиятини ўчириш, уларнинг фикрлари, майллари ва садоқатларини исломий ақида ва Халифалик давлатига бўлган садоқат робитаси асосида эмас, балки Ғарб сақофати ва миллатчилик, қабилачилик, ватанпарварлик, мазҳабпарастлик робиталари асосида қайта шакллантиришга киришди. Бунинг учун таълим программалари, оммавий ахборот воситалари, адаштирувчи дин арбоблари ҳамда жуда кўп сиёсий ва ҳарбий манёврлардан фойдаланишди. Армиялар ўз халқининг бир қисми бўлгани учун ушбу заҳарли қадам уларнинг ҳарбий доктринасига ҳужум қилиш вазифасини енгиллатди ва бу мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли бўлди. Бундан ҳам ёмони у ўз уммати учун урушга, душманлари учун эса тинчликка айланди. Қандай қилиб мустамлакачи кофир ушбу қийин тенгламани рўёбга чиқаришга эриша олди? Унинг Уммат воқелиги ва келажагига қандай хатарлари бор?

2 – Ҳарбий социология: бир қарашда имконсиздек туюлган бу вазифа олдида мустамлакачи кофир ҳарбий социология назарияларидан иборат майдондаги тажрибалар унинг тўғрилигини исботлаган нарсалар билан қуролланди. У мусулмон мамлакатлардаги армиялар доктринаси, садоқати, тузилмаси, ташкилий тайёргарлиги, қурол-яроғи ва функцияларини қайта қуришни амалга оширди. Исломий ҳарбий муассасанинг танасига унга тўғри келмайдиган бегона руҳни киритди. Армиянинг ҳарбий ва жанговар доктринасини унинг диний эътиқодига зид доктринага айлантирди. Бу эса, унинг юридик шахсиятини деярли шизофренияга айлантирди. Натижада, унинг фикрлари майл-истакларидан фарқли ва туйғулари идрокидан ажралган бўлиб қолди. Шундай қилиб, армия мустамлакачи қўлидаги кар ва соқов қуролга, ўзини-ўзи йўқ қилувчи ҳалокатли чўқморга айланди. Шунингдек, у ғалати парадоксда Уммат билан душманлари, малай ва хоин ҳукмдорлардан иборат жаллодлари ўртасидаги моддий тўсиққа айланди. Чунки мустамлакачи кофир армияларни ҳаракатга келтирадиган ал-вало вал-баро тушунчасини бошқа томонга бурди, улардаги амаллар миқёсини ва бахт тушунчасини бузди, шунингдек, манфаат, ҳаёт ва ўлим ҳақидаги қарашларини ўзгартирди. Армияларни ёлланма қотил машиналарга, дунёвий манфаат ортидан чопувчи ҳарбий подага айлантириш учун уларнинг ҳис-туйғулари ва завқини хиралаштиришга, қатъиятини сусайтиришга, улардаги жасорат ва фидокорлик руҳини ўлдиришга қаттиқ ҳаракат қилди. Армиянинг асосий мақсади лаззат, роҳат-фароғат ва манфаат бўлиб қолди. У унвонлар, медаллар ва хизмат даражасининг кўтарилишлари, шунингдек, Ислом Уммати вакиллари бўлган ўз халқи ва қўшнилари устидан эришилган ғалабаларни нишонлайдиган бўлди. Мустамлакачи кофир армияларни буюк миссиясидан (фатҳлар ва Аллоҳ йўлидаги жиҳоддан) чалғитиб, яничарлар ва уруш шерлари авлодларини парадлар ва юришларда қатнашувчи оддий гуруҳларга айлантирди. Тинч даврда фуқароларни ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш ва ўт ўчириш вазифаси уларга юкланадиган бўлди. Уларнинг энг қудратли армияларни даҳшатга солган ва тарих давомида энг улуғвор ғалабаларга эришган жанговар доктринасига келсак, мустамлакачи кофир уни ҳужумкор доктринадан мудофаа доктринасига айлантирди. Шундай қилиб, Ислом рисолатини кўтариб чиқиб, юртларни фатҳ қилувчи жиҳодий исломий армия Сайкс-Пико чегараларини ҳимоя қилувчи миллий республика армиясига айланди. Республика бошқарувини, ҳукмдорларни, Ғарб сақофатини, унинг низом, тушунча ва манфаатларини, шунингдек, мусулмонларни парчалаш учун белгиланган сохта чегараларни ҳимоя қилиш вазифаси унга юкланди. Росулуллоҳ ﷺнинг байроқлари ўрнига улар учун бир парча латта байроқ қилиб берилди.

3 – Қаттиқ мушт: мустамлакачи кофир бу вазиятни мустаҳкамлаш ҳамда тўсатдан виждон уйғониб, уни аввалги ўрнига қайтариб қўйишидан ўзини ҳимоя қилиш учун армияларнинг ақлларини ва сиёсий позицияларини атайлаб мусодара қилди. Шундай қилиб, исломчиларга нисбатан нафратни, улардан қўрқишни уларга сингдирди ва уларнинг (террорчилар билан тоғут тарафдорлари) ўртасида мустаҳкам душманлик ипларини тўқиди. Унинг пассив бетарафлигини сақлаб қолишга, мамлакатдаги сиёсий ишлардан ва ҳокимият алмашинувидан ажратиб қўйишга қаттиқ ҳаракат қилди. Уни Умматнинг ён биқинига ўрнатилган, асосий икки компонентни (халқ ва ҳокимиятни) тўхтатиб турувчи ҳамда уларни мустамлакачи позициясига, унинг лойиҳа ва манфаатларига боғлаб турувчи рангсиз, таъмсиз ва ҳидсиз учинчи компонентга айлантирди. У, шунингдек, унинг тузилишини ўзгартириб, унда қатъий иерархияни ўрнатди. Ушбу иерархиянинг бўғинларини ўзига садоқатли, исломий шахсиятдан йироқ ҳамда этник ва мазҳабпараст озчиликлар каби халқ томонидан энг кам қўллаб-қувватланган шахслар билан боғлади (Суриядаги нусайрийларни, Покистондаги қодиёнийларни ва Баҳрайндаги суннийларни бунга мисол қилиш мумкин). Шунинг учун бу иерархиянинг мустамлакачига бўлган садоқати кўр-кўрона ва унга бўлган алоқаси ҳомила билан онанинг киндик ичакчасидаги алоқаси каби муҳим бўлди. Сўнгра ҳарбий буйруқларни рад этиш васвасасига тушган ҳар қандай одамни тўхтатиб қолиш учун – ҳар қанча адолатсиз, ғайриинсоний ҳамда Ислом ақидаси ва мусулмонлар манфаатларига зид бўлмасин – қаттиқ тартиб-интизомни ўрнатди. Армия билан Уммат ўртасидаги жарликни янада чуқурлаштириш учун мустамлакачи кофир армияларни ўз халқига қарши (Сурия армиясининг 4-бригадаси, Жазоирдаги қора ўн йиллик, 1982 йилдаги Хама шаҳри штурми, Фаластиннинг превентив хавфсизлик хизмати каби) ҳамда қўшни мусулмон халқларга қарши қонли ҳарбий ҳаракатларга жалб қилди. Бундан мақсад, Уммат билан армиялар ўртасида психологик тўсиқни яратиб, уларнинг мустамлакачига қарши бирлашишига тўсқинлик қилишдир. У, шунингдек, ҳарбийлар ва хавфсизлик хизмати ходимларини халқдан ажратилган квази-геттоларда изоляция қилди ва улар учун хос шаҳарларни қурди (бунга Саудия мисол). Уларни Ислом ҳиди келган барча нарсадан тозалади ва уларни, ҳатто уларнинг куёв ва хотинларини ҳам кузатувга олди (бунга Тунис мисол). Шунингдек, мамлакат иқтисодида уларга эркинлик берди ва уларни моддий манфаатларга кўмиб, капиталистик очкўзлик билан булғади. Чунки шунда улар мустамлакачига доим содиқ бўлиб қолишади ва унга содиқ бўлиш уларнинг шахсий манфаатларига мос келади. Шунинг учун уни ва ўз манфаатларининг кафолати деган эътиборда унинг манфаатларини ҳимоя қилишга жон-жаҳди билан ҳаракат қилишади. Чунки уларнинг манфаатлари унинг манфаатларига боғлиқ (бунга Миср мисол).

4 – Тирноқларни суғуриб олиш: мустамлакачи кофир армиянинг назоратдан чиқиб кетишига ёки исломчиларнинг ўз лойиҳаларини амалга оширишида ундан фойдаланишига йўл қўймаслик учун унинг қанотини қирқиб, тирноқларини суғуриб олишга ҳаракат қилади. Шунинг учун армиянинг муҳим жанговар соҳаларда (авиация, ҳарбий денгиз флоти, сув ости кемалари ва ядровий технология каби соҳаларда) ривожланишига йўл қўймайди. У иқтидорли одамларни моддий манфаатларга қизиқтириш орқали ўзига жалб қилишга ҳаракат қилади ёки уларни жисмонан йўқ қилади. (Масалан, Ироқ ва Миср ядровий дастурлар олимлари ҳамда Муҳаммад Заворий жисмонан йўқ қилинди). У, шунингдек, армияларни Ғарбга маҳкам боғлаб, таълим, технология, қуролланиш, ҳарбий тайёргарлик ва манёврлар соҳасида унга қарам қилиб қўяди. Армияларни уларга юкланган вазифани адо эта оладиган даражадагина қуроллантиради ёки ҳарбий технологиялар билан таъминлайди. Агар бу вазифа мавжуд режимни ўз халқидан ҳимоя қилиш бўлса, армияни кўча ва шаҳар урушлари учун керакли қурол-яроғ билан таъминлайди. (Тунис армиясининг одатий автоматлари бунга мисол). Агар бу вазифа яҳудий вужудини ҳимоя қилишга қаратилган ҳарбий манёвр бўлса, қалбаки қуроллар билан қуроллантиради. (Иордания армияси 1948 йилда шундай қуроллар билан қуроллантирилган). Ёки унинг ҳарбий арсеналини йўқ қилишни (1967 йилги урушда Миср авиацияси йўқ қилингани каби) шахсан ўз зиммасига олади. Ёки бу қуролларнинг пулини тўлатиб, лекин уларни яхши ишлатолмайдиган ва бошқаролмайдиган қилиб қўяди. (Саудиянинг АВАКС самолётлари каби). Агар Умматнинг ғазабини ўзига юттириб юборишга ва яҳудий вужудини мустаҳкамлашга қаратилган ҳарбий ўйин бўлса, армияни исломий ақидасига эркин ташлаб қўяди ва энг яхши қуроллар билан таъминлайди. (1973 йилги уруш ва Кэмп-Дэвид келишувининг зўрлаб ўтказилиши каби).

Аммо, агар унинг ички ёки минтақавий вазифаси муҳим бўлиб, мустамлакачининг ҳаётий манфаатларига ҳамда таъсир доирасини кенгайтириш, стратегик минтақаларни эгаллаш ва сиёсий Исломга қарши кураш устида кечаётган халқаро курашга алоқадор бўлса, берилган қуролларни фақат белгиланган вазифани адо этиш учунгина ишлатиш кафолатини олганидан кейин, энг кучли қуроллар билан таъминлайди. (Масалан, Совет армиясини мағлуб этиш учун Афғон мужоҳидларига берилган «Стингер» ракеталари, Халифаликни талаб қилганларни йўқ қилиш учун қўлланган Сурия кимёвий қуроли, Ҳиндистон ва Хитойни ушлаб туриш учун Покистон ядро қуроли, Эрон ядровий дастури сунний тўда учун «олабўжи» бўлиб, уни мустамлаканинг қучоғига туртади). Мустамлакачи кофир ушбу армияларнинг ҳарбий доктринаси устидан ўз назоратини ўрнатмаганида, у бундай хавфли ҳамда натижалари ўзи ва яҳудий вужуди учун бехатар бўлмаган авантюраларга берилмасди. Энди унинг яҳудий вужудидан атиги икки қадам нарида қўрқинчли қуроллар арсеналини йиғиб олиб, яҳудийлар ундан тортиб олган ерларни (Жўлон тепаликлари, Рафаҳ) қайтариш учун ҳатто бармоғини ҳам қимирлатиб қўймаганини айтмаса ҳам бўлади. У бу қуролларни фақат ўзининг мусулмон халқига қарши (Миср, Сурия, Ироқ, Саудия) ёки мусулмонлар баданлари устида мустамлакачининг лойиҳаларини амалга ошириш учун (Эрон-Ироқ уруши, Ямандаги араб коалицияси, Сурия ва Ливиядаги турк армияси) ишлатди.

5 – Хулоса: шу асосга кўра, барча мусулмон юртлар конституциялари ҳарбий ишларга оид моддаларида олтита ўзгармас қоидага таянади: биринчи қоида: армия ҳарбий доктринасидан динни ажратади. Иккинчи қоида: армия Исломга (террорга) ва унинг барча кўринишларига қарши курашишни, шунингдек, давлат ерларини террор фаолияти учун қароргоҳ, йўлак ёки майдон бўлиб қолишидан ҳимоя қилишни ўз зиммасига олади. Учинчи қоида: армия сиёсий ишларга аралашмайди. Тўртинчи қоида: ҳокимият алмашинувида армиянинг роли бўлмайди. Бешинчи қоида: қўшни давлатлар билан яхши қўшничилик тамойилларига амал қилади ва уларнинг ички ишларига аралашмайди. Олтинчи қоида: шароит қандай бўлишидан қатъий назар, армия халқаро мажбуриятларни ҳурмат қилади. Бундан ташқари, ҳар бир давлатнинг вазияти, воқелиги ва шароитига қараб хос боблар белгиланган. Бу мустамлакачи кофир ҳозирги мусулмон мамлакатлар армияларига жорий қилган ҳарбий доктринадир. Бундан очиқ кўриниб турибдики, мустамлакачи бу қоидалар орқали мусулмон аскар шахсиятини ва унинг ҳарбий муассасасини ғаразли тарзда шакллантириб, уни ўз назоратига бўйсундирди.

У ҳарбий муассасанинг диний эътиқодини мусодара қилиб, ундаги ал-вало вал-баро тамойилини бошқа томонга бурди. Унинг манфаат ва зарар, дўст ва душман ҳақидаги кўз қарашини ўзгартирди. Шунингдек, уни қурол-яроғда ва ҳарбий тайёргарликда ўзига қарам қилиб олди. Унинг ақли ва фикрини мусодара қилиб, уни минтақавий муҳитидан, унинг халқлари ва Умматидан ажратиб қўйди. Вазифаси ва ролини халқлар бойликларини эгаллаб олиш учун олиб бораётган халқаро курашида ўзи учун уруш ёқилғисига айлантирди. У ўз манфаатлари ва малайларини ҳимоя қилиш, шунингдек, Ислом ва мусулмонларни нишонга олган вайронкор лойиҳаларини амалга ошириш учун уни оддийгина кар ва соқов моддий қуролга айлантирди. Бу лойиҳалар Умматнинг бўлинишини сақлаб қолишга, ундаги оддий нафасни ёки исломий интилишни ўчиришга ҳамда унинг Ислом ақидаси асосида бирлашишига йўл қўймасликка қаратилди. Натижада мустамлакачи кофир Умматнинг куч-қудратини ўз назоратига олди. У Умматнинг ҳарбий шахсиятини синдирди ҳамда дини, ҳазорати, сақофати ва халқларидан узоқлаштириб, уни ундан яхшилик умид қилинмайдиган жонсиз танага айлантирди. Кейин, маҳаллий қўлқоплар ёрдамида уни ўзини-ўзи мустамлакага айлантиришга мажбур қилди.

Агар мустамлакачи кофир армияларнинг ҳарбий доктринаси устидан ўз назоратини ўрнатмаганида, ушбу ажойиб ва ақл бовар қилмайдиган парадокс амалга ошмаган бўлар эди. Шундай қилиб, армиялардаги ҳолат қуйидаги тарзда барқарорлашди: моҳиятан дунёвий; Айрим миллатчилик ва мазҳабпарастлик омилларини истисно қилиб, умуман олиб қараганда, миллий; Умумий душмани сиёсий Ислом; Унинг ички, минтақавий ва халқаро майдондаги сиёсати ғарблик хўжайинларининг манфаати атрофида айланади. Бу уни Умматга қарши урушга ва душманлар учун тинчликка айлантирди. Буларнинг барчасидан кейин, мусулмон армиялар Ғазодаги биродарларига босқинчи яҳудий вужудига қарши ёрдам бермаса ҳайрон бўламизми?

Армияларни Уммат бағрига қайтариш

1 – Имконият доирасидаги ишлар: мусулмон армиялар манотини (асосий вазифаларини) ўрганиб, уларнинг таркибини кемираётган, ҳаракатини фалаж қилаётган, ундаги хайру саховат манбаларини қуритаётган, уларни Умматдан узоқлаштириб, эзгу вазифаларидан чалғитаётган ва уларни душманлар хизматига тортаётган касалликни аниқлаб олганимиздан сўнг, энди биз қуйидаги асосий саволга келдик: мусулмон армиялар бўйнидаги бўйинтуруқни синдириб, уларни Уммат бағрига қайтариш ва Умматнинг тақдирий масалаларига хизмат қилишда улардан фойдаланиш йўли борми? Бу вазифа имконият доирасидаги осон ишми ёки имконият доирасидан ташқарида бўлган қийин ишми? Бу саволларга жавоб беришдан олдин шуни таъкидлаймизки, мусулмон армияларга нисбатан мустамлакачи амалга оширган ишлар, айниқса, давлатнинг йўқлиги ва хиёнатлар кўлами, шунингдек, ўша даврда Умматни қамраб олган жаҳолат, қолоқлик, қашшоқлик ва Исломни тўғри тушунмаслик ҳисобга олинса, ғайритабиий, мўъжизавий ва уларни амалга ошириш махсус кишиларни талаб қиладиган ишлар эмас. Ярим орол арабларини Исломий давлатга қарши гиж-гижлашда муваффақиятга эришган полковник Лоуренс ғайриоддий ва ўзгача шахс эмас. Тўғрироғи, у улардаги ал-варо вал-баро тамойилини (Исломий Халифаликдан Араб Халифалигига) бироз ўзгартириб, уларнинг ҳис-туйғулари билан ўйнади. Франция, Россия ва Италиянинг Ислом юртларини бўйсундиришда мусулмон армиялардан фойдаланганини ҳам бунга қиёслаш мумкин. Бу жиноий ютуққа тенгсиз сиёсий имкониятлар доирасида эришилди. Чунки мустамлакачи мусулмон армияларга ҳарбий социология назариясини қўллади ва уларни пухта ўрганиб, улар ҳақида чуқур тажрибага эга бўлди. У малайларни ишга солиб, уларга кўп пул сарфлади ва ҳарбий муассасани ҳаракатга келтирувчи ипларни ўз қўлига олди. Кейин, мусулмон жангариларнинг бошқарув панели, яъни уларнинг жанговар ҳарбий доктринаси устидан назоратни кучайтирди. Уларнинг ҳарбий шахсиятини (ақлия ва нафсиясини) диний эътиқодларига зид тарзда шакллантирди. Улардаги ал-вало вал-баро тамойилини бошқа томонга бурди ҳамда манфаатга, ўлим ва ҳаётга бўлган қарашларини, бахт ҳақидаги тушунчасини ўзгартирди. Шунинг учун улар мустамлакачига сўзсиз итоат қиладиган бўлиб қолишди.

2 – Касалликнинг диагностикаси: мусулмон армияларнинг умуман, мусулмонлар масалалари, хусусан, Ғазодаги воқеалар бўйича тутган заиф ва муросасоз позицияси уларнинг позициялари ва ҳис-туйғулари ҳақиқатини асло ифода этмайди. Улар жиддий норозилик ҳолатини бошдан кечиришмоқда ва қаттиқ жазо тизими таҳдиди остида ноҳақ кўрсатмаларни истамаган ҳолда бажаришмоқда. Улар, шунингдек, Ғазодаги биродарларига ва яҳудий вужудини йўқ қилишга тайёр. Бироқ, улар бутун армиянинг ҳаракатга келишига тўсқинлик қилаётган қаттиқ иерархик тузилмани бузишга ожизлик қилишмоқда. Шахсий ҳаракатлар фойдасиз бўлиб, бошидаёқ узилиб қолади ва ўлимга олиб келади. Дарҳақиқат, хиёнатнинг жавобгарлиги бутун ҳарбий муассаса зиммасига тушади. Аскарлар ва кичик унвондаги зобитлар қарор манбаси эмас, балки ижрочи қурол сифатида армия билан бирга айланадиган чарх тишлари холос. Бу ҳолат армия қўмондонлари ва юқори мартабали зобитларга ҳам тегишли бўлиб, фақат уларнинг айримларигина бундан мустасно. Уларни эътиқодий ва инсоний омиллар ҳаракатга ундаган чоғида ҳам, уларнинг қарорлари иккита тўсиққа дуч келади: ташаббус тўсиғи: улар масъулиятни бир-бирига юклашади ҳамда бақо ғаризасининг таъсири сабабли ўзларидан бошқаси ташаббус билан чиқишини кутишади ва уларнинг бу ташаббусга бўйсунишлари кафолатланган. Номаълумликка шўнғиш тўсиғи: улар ишларнинг оқибатлари, кафолати ва ҳаракат амалга оширилганидан кейин нима бўлиши билан қизиқишади. Шунингдек, таяниладиган кучли томонни излашади ва ўз ташаббусларининг оқибатига ишониб бўлмайдиган шунчаки ғаризавий реакция бўлишини хоҳлашмайди.

Исломий армиялар, модомики уларнинг хавфсизлик клапани (исломий ақидаси) уриб турар экан, доим хайру саховат манбаси бўлиб келган, ҳамон бўлиб келмоқда ва доим шундай бўлиб қолади.

Юртларни фатҳ қилган, халқларни бўйсундирган, энг кучли империяларни қулатган, энг қудратли армияларни енгган, сара қаҳрамонларни дунёга келтирган ва энг улуғвор ғалабаларни қўлга киритганлар айни шу армиялардир. Уларнинг мумтоз ҳарбий шахсияти билан ажралиб туришига фақат икки нарса тўсқинлик қилади: унинг нафсиясини кишанлаб турган биринчи тўсиқ: ўлимдан, қийноққа солинишдан, қувғинга учрашдан, ризқи узилиб қолишидан, неъматлар ва манфаатлардан маҳрум бўлишдан қўрқиш. Унинг ақлиясини кишанлаб турган иккинчи тўсиқ: Исломнинг бузиб кўрсатилиши ҳамда унинг ҳукм ва низомларини тўғри тушунмаслик.

Бундай тўсиқларни олиб ташлаш сиёсий имкониятлар доирасидаги ишдир. Бунинг учун улардаги исломий ақидага мурожаат қилиш, уларга Аллоҳ билан бўлган алоқани англатиш, охиратни эслатиб, жаннатга тарғиб қилиш ва дўзахдан қўрқитиш, шунингдек, уларга соф исломий сақофатни ва Ислом шариати ҳақидаги тўғри тушунчани бериш лозим. Шу билан бирга, манфаат, ризқ, ажал ва бахт тушунчасига бўлган қарашларини улардаги ал-вало вал-баро тамойилини тўғрилайдиган тарзда ўзгартириш керак. Улар Холид, Қаъқоъ, Қутуз, Умар Мухторлар озуқа олган ва шу кунларда Ҳамас жангарилари озуқа олаётган қувват билан уларга озуқа берилиши лозим.

Булар мустамлакачи кофир мусулмон армияларга нисбатан қилган ишлар билан солиштирганда осон ишдир. Мустамлакачи кофир армиялар ҳарбий доктринасини уларнинг диний эътиқодларига мос келмайдиган тарзда бузишга муваффақ бўлган бир пайтда, биз уларнинг ҳарбий доктринасини уларнинг диний эътиқодларига мос равишда ислоҳ қила олмаймизми?

3 – Амалий қадамлар: Бу – умуман олгандаги ҳолат. Аммо унинг тафсилотларига келсак, мусулмонларнинг ҳарбий муассасасини қайта тиклаш ва унга жон бағишлаш ўша мансуб бўлганлар онги ва қалбидан мустамлакачи сингдирган ҳарбий доктрина асосларини ўчириб, исломий ҳарбий доктринани сингдиришни, мусулмон армия шахсиятини ақлия ва нафсия жиҳатидан шакллантиришни ҳамда турли жанговар вазиятларда қуролли кучларнинг фикрлаш тарзига оид бир қатор асосий тамойилларни жамлашни тақозо этади. Бунинг учун кимни дўст тутиш, кимни душман деб билиш, кимга қарши қачон, қандай, нима учун ва қайси даражада жанг қилиш белгиланиши керак. Яъни ҳарбий муассасани исломий лойиҳа манфаати учун сафарбарликка тайёрлаш мақсадида, унинг онги, туйғу ва ҳиссиётларини исломий ақида асосига қуриш лозим. Бу улкан вазифани амалга ошириш йўли тўғридан-тўғри эътиқодий мурожаатни йўллашдир. Унинг амалий томонига келсак, улар қуйидагилардир:

Биринчи: ҳарбий сафарбарликка чақирилган турли унвондаги шахслар билан жонли алоқани кучайтириш. Уларнинг орасидан яхшиларни танлаб олиб, уларнинг иродасини юксалтириш, қатъиятини кучайтириш ва ғазабларини қўзғаш учун казармалар яқинидаги масжидларни мақсадли тарзда зиёрат қилиш.

Иккинчи: улардаги асосий муаммога ечим бериш. Ислом ақидасини унга ёпишган барча ифлосликлардан поклаш орқали унинг юксаклигини, тўғрилигини, ақлга ва фитратга мослигини баён қилиш ҳамда уни бошқа ақидалардан ажратиб кўрсатиб бериш.

Учинчи: уларни Ҳизб ут-Таҳрирнинг исломий лойиҳаси билан таништириб, унга жалб қилиш. Уларга боғлиқ бўлган ролнинг (яъни, нусратнинг) муҳимлигини, шунингдек, бу ролни бажаришлари билан улар ансорлар ва Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳу мақомида бўлишларини ойдинлаштириш.

Тўртинчи: уларнинг ортида чуқур илдиз отган Ҳизб, глобал Исломий лойиҳа ва куч эгаларининг ташаббусига иштиёқманд бўлган бутун бир Уммат борлигини уларга ҳис қилдириш. Зеро, Уммат мустаҳкам таянчга эга бўлганига ишонч ҳосил қилиши биланоқ, куч эгаларига қўшилишга тайёр.

Бешинчи: душманларнинг Умматга қарши қўлланаётган, шунингдек, исломий лойиҳага тўсқинлик қилиш, мусулмонларнинг қолоқлиги, эксплуатация қилиниши ва қарамлигини абадийлаштириш учун тузилаётган режаларидан уларни хабардор қилиш мақсадида уларнинг кўзлари ва ақлларини очиш.

Олтинчи: уларга ал-вало вал-баро тушунчасини сингдиришга эътибор қаратиш. Токи, мўминларни дўст тутиш, кофир-мунофиқларни душман деб билиш холис Аллоҳ учун бўлиб, уларнинг наздида бошлиқларининг буйруқлари аҳамиятсиз бўлиб қолсин. Чунки яратувчига маъсият бўлган ўринда махлуққа итоат қилинмайди.

Еттинчи: тарғиб ва тарҳиб: уларнинг жаннатга ва унинг абадий неъматларига бўлган интилишларини, дўзах ва унинг доимий азобидан қўрқишларини қўзғаш лозим. Бунинг учун улар шаҳидликка ва шаҳидлар учун Аллоҳ тайёрлаб қўйган неъматларга, аввалги саҳобалар розияллоҳу анҳу изидан боришга тарғиб қилинишлари керак.

Саккизинчи: ризқ тушунчасини ойдинлаштириш. Яъни ризқнинг фақат Аллоҳ томонидан келиши, Аллоҳнинг изнисиз ҳеч ким уни тўхтатиб ёки узиб қўйишга, ҳатто одамлару жинлар тўпланса ҳам уни келтиришга қодир эмаслигини тушунтириш лозим. Токи уларда ризқ узилиб қолишидан қўрқиш йўқолсин.

Тўққизинчи: қатл таҳдидидан қўрқиш уларда йўқолиши учун ажал тушунчаси ойдинлаштирилиши керак. Яъни ўлимнинг ягона сабаби ажал бўлиб, у ёлғиз Аллоҳнинг қўлида эканлиги ва қачон уларга ажаллари келса, уни бирон соатга кетга ҳам, илгарига ҳам сура олмасликлари тушунтирилиши лозим.

Ўнинчи: улардаги бахт тушунчаси ойдинлаштирилиши керак. Яъни улар истаётган доимий хотиржамликка мол-дунё, мартаба, мансаб ёки ўткинчи лаззатлар билан эришиб бўлмаслиги, балки Аллоҳ Талонинг розилиги билангина эришилиши ва Аллоҳнинг розилигига фақат унинг буйруқ ва қайтариқларига чекланиш билан эришилиши тушунтирилиши лозим.

Шу билан бирга, касб қилиниши кўзланган кишиларни машаққатга солмаслик ва улардаги хайру саховат манбаларидан фойдаланиш учун услуб ва воситалар, муносиб шароит ва вазиятлар танланиши керак. Ҳар қандай эзгу ният ортида Аллоҳ бор, сизга ҳам, менга ҳам У кифоядир ва У энг яхши вакилдир..

Устоз Бассом Фарҳот

Total Views: 78 ,

Добавить комментарий

«Исроил» армияси бегуноҳ инсонларни қирғин қилишда давом этмоқда

«Исроил» армияси бегуноҳ инсонларни қирғин қилишда давом этмоқда «Исроил» армиясининг...

Закрыть