Ғарб ва унинг малайлари Фаластин масаласини оддий халқ масаласи қилиб кўрсатишга уринишмасин, у Уммат масаласидир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ғарб ва унинг малайлари Фаластин масаласини оддий халқ масаласи қилиб кўрсатишга уринишмасин, у Уммат масаласидир

«Маан» ахборот веб-сайти (ҳижрий 1441 йил 15 сафар, милодий 2019 йил 14 октябр душанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Тунисликлар президентлик сайловларининг иккинчи тур босқичида мустақил номзод Қайс Саъднинг ўз рақиби «Қалби Тунис» партияси раиси Набил Қаравийдан ғолиб келганини байрам қилиб нишонлашди.

Нишонловчилар «Фаластин озод-озод, сионистлар ундан оёғингни торт», «Халқ Фаластинни озод этишни истайди» каби Фаластин масаласига ёрдам беришга чақирувчи хитоблар ва шиорлар билан ҳайқиришди».

Роя газетаси шарҳи:

Тунис аҳли бўғизларидан мана шундай сўзлар отилиб чиқаётган экан, демак, муборак Фаластин замини масаласи мусулмонлар қалбида ҳануз тирикдир, демакки, Ислом Уммати кони мусаффодир. Тўғри, мустамлакачи кофир Ғарб уринишлари жуда кучли… Фаластин масаласини исломий моҳиятидан узишга ва уни ўз манфаатларига мос равишда йўққа чиқариш осон бўлиши учун миллий масалага айлантиришга қаттиқ уриняпти. Аммо шуларга қарамай, Уммат ушбу муборак замин масаласига ақидавий жиҳатдан мустаҳкам боғланган бўлиб, у ҳамон унинг озод этилиб, босқинчи яҳудийлар ифлослигидан покланишига муштоқдир.

Бироқ Тунис аҳли ҳайқириқлари ўзининг уйғун ифодасини топиши учун бутун мусулмонлар шу тунислик аҳлимиз билан биргаликда Ислом давлатини барпо қилмоқлари шарт. Ёлғиз ушбу Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатигина армияларни сафарбар қилиб, Фаластинни озод этади, яҳудийлар вужудини илдизи билан қўпориб ташлайди. Бусиз ҳайқириқларнинг фойдаси йўқ, чин дилдан холис отилиб чиққан ҳайқириқлар бўлса ҳам. Чунки улар ҳақиқий-реал ҳайқириқ бўлиши ва ер юзида ижро этилиши учун қудратга муҳтож.

Роя газетасининг 2019 йил 23 октябр чоршанба кунги 257-сонидан

Total Views: 273 ,

Добавить комментарий