Анналена Бербок Хитой раҳбари Цзиньпинни «диктатор» деб атади

Анналена Бербок Хитой раҳбари Цзиньпинни "диктатор" деб атади

Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Хитой раҳбари Цзиньпинни "диктатор" деб атади. Бу ҳақда у “Fox News” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Ундан Украина инқирозининг натижаси ҳақида сўралганида, Бербок Ғарб давлатлари Киев ҳукуматини қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлашини айтган. 

“Агар Россия ғалаба қозонса, бу Си [Цзиньпин] каби диктаторларга сигнал беради”, деган Германия ТИВ раҳбари.

Сиёсатчи Тайванни ўз таркибига қўшиб олишга уринаётган Хитой раҳбарига ишора қилган бўлса-да, бу ҳақда очиқ гапирмаган.

Бундан ташқари, Бербок Америка Қўшма Штатларида Вашингтон томонидан Украинага ажратилган маблағлар ҳисобига истеъмол нархлари кўтарилаётганини билдирган.

“Ғарб давлатлари Киевни қўллаб-қувватламаса, бу янада қимматроққа тушиши мумкин”, деган Ташқи ишлар вазири.

 

Total Views: 149 ,

Добавить комментарий

Венгрия Бош вазири: Украина дони АҚШнинг назорати остида

Венгрия Бош вазири: Украина дони АҚШнинг назорати остида Венгрия Бош...

Закрыть