Андрей Грозин: Туркия Марказий Осиёда йирик лойиҳаларни амалга ошира олмайди

Андрей Грозин: Туркия Марказий Осиёда йирик лойиҳаларни амалга ошира олмайди

МДҲ мамлакатлари институти Марказий Осиё бўлими бошлиғи Андрей Грозин Туркиянинг Марказий Осиёдаги имкониятлари ҳақида гапирди.

Sputnik Ўзбекистон радиосига берган интервьюсида у Марказий Осиёдаги турк бизнеси узоқ вақтдан бери ўзининг афзалликларини намойиш этиб келганини таъкидлади.

"Туркия иқтисодиёти жуда кучли соҳаларга эга: бу қурилиш соҳасига, транспорт лойиҳалари билан боғлик баъзи сервис лойиҳаларига тааллуқлидир. Улар ўзига яраша қизиқ ва улар гуманитар шериклик билан боғлиқ бўлган тор йўналтирилган лойиҳаларни яҳши амалга оширмоқдалар. Аммо минтақадаги барча мутахассислар турк бизнеси ва компанияларининг заифликларини ҳам яҳши билишади”, — деди Грозин.

Унинг сўзларига кўра, турк бизнесининг лойиҳалари энг кўпи билан ўнлаб миллион долларлик бўлиши мумкин.

"Туркия Марказий Осиё билан товар айирбошлаш ҳажмини ошириши мумкин, аммо умуман олганда шериклик кўплаб ташқи омилларга, шунингдек минтақадаги мамлакатларнинг сиёсий ва иқтисодий ҳолатига боғлиқ. Шу билан бирга, Туркия минтақада миллиардлаб долларлик йирик лойиҳаларни шерикларни жалб қилмасдан амалга ошира олмайди", — деди мутахассис.

Total Views: 223 ,

Добавить комментарий

Дубайда «Туркманистоннинг нефт ва гази – 2020» халқаро форуми бўлиб ўтмоқда

Дубайда «Туркманистоннинг нефт ва гази – 2020» халқаро форуми бўлиб...

Закрыть