Қандаҳорда масжидда жума намози вақтида портлаш содир бўлди

Қандаҳорда масжидда жума намози вақтида портлаш содир бўлди

Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятидаги шиалар масжидида жума намози вақтида портлаш содир бўлди. «Бахтар» агентлиги маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида 62 киши ҳалок бўлиб, 68 киши яраланган. Бу америкалик ҳарбийлар олиб кетилганидан буён мамлакатда содир этилган энг қонли “теракт” бўлди.

Гувоҳлар «Франс пресс» агентлигига учта портлаш овозини эшитишгани ҳақида айтишган: уларнинг сўзларига кўра бир портлаш Биби-Фотима масжидига кириш қисмида, бошқаси масжиднинг жанубий қисмида, учинчиси — масжид таҳоратхонасида рўй берган.

«Франс пресс»нинг Қандаҳордаги корреспонденти хабар беришича, портлаш рўй берган вақтда масжид ҳудудида одам кўп бўлган. Воқеа жойига камида 15та «Тез ёрдам» машинаси етиб келган.

Total Views: 100 ,

Добавить комментарий

Путин: Толибонни тан олишга шошмаслик керак

Путин: Толибонни тан олишга шошмаслик керак Россия президенти Владимир Путин...

Закрыть