Анқарадаги АҚШ элчихонасини ўққа тутганлар ҳақида қарор қабул қилинди

Анқарадаги АҚШ элчихонасини ўққа тутганлар ҳақида қарор қабул қилинди

АҚШнинг Анқарадаги элчихонасини ўққа тутилишида айбдор деб гумон қилинган ва қўлга олинган 6 шубхали шахсдан 3 нафари маҳкама қарори билан ҳибсга олинди.

Анқари Хавфсизлик Бошқармаси Террорга Қарши Кураш бўлимидаги суриштирувлардан кейин адлияга юборилган 6 нафар гумонли шахс билан прокурор мулоқот ўтказган. Прокурор – мулоқот сўнггида 3 нафарини хибсга олинишини ва қолган 3 нафарини шартли равишда қўйиб юборилишини маҳкамадан талаб қилган. Навбатчи маҳкама 3 кишини ҳибсга олган, қолган 3 нафарини шартли равишда озод қилган.

АҚШнинг Анқарадаги элчихона биноси 20 августда ўққа тутилган эди. Анқара республика прокуратураси суриштирувлари натижасида хужумни амалга оширган Аҳмад Челиктен ва Усмон Гундаш ҳамда хужумни амалга оширилишига ёрдам берганликда гумон қилинган яна 4 киши қўлга олинган эди. Sputniknews.tr

Изоҳ: АҚШнинг мусулмонларга қарши олиб бораётган ишларига қарши бериладиган жавоб мана шундай бўлиши керак демоқчи эмасман албатта. Олқишламоқчи ҳам эмасман. Мазкур хужумни амалга оширганларнинг, қайси мақсадда бу ишни қилишгани ҳам қоронғу.

Лекин исломий юртларда АҚШ ва бошқа катта кофир давлатнинг элчихонасига ёки фуқароларига хужум қилинса мусулмон раҳбарларнинг фидоийлиги мени таажжубга солади.

Эсингизда бўлса Россия ҳарбий самолёти Туркия томонидан уриб туширилганида Россия ҳукумати Россияда юрган Туркия фуқароларига қаттиқ босим ўтказган, кўплаб турк фуқаросини депорт қилган ёки ҳибсга олган эди. Турли санкциялар билан Туркия давлатини сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан танг аҳволга солиб қўйган эди. Ўша вақтларда Россиянинг Анқарадаги элчиси Андрей Карлов Анқарада суиқасд оқибатида ўлдирилган эди.  Карлов шифохонага олиб борилганида касалхонага Туркиянинг кўплаб вазирлари ва бошқа масъуллари  етиб келишган эди.

Элчининг ўлдирилиши яхши иш эмас албатта, бироқ давлат амалдорларининг касалхонага “қўлини оёғига олиб” югириб бориши Туркия халқига кўпгина ёмонликни раво кўрган кофир Россияга ўзини яхши кўрсатишдан бошқа нарса эмас.

АҚШ элчихонаси хужумида ҳеч қандай инсоний ёки моддий зарар кўрилмаган. Лекин мазкур хужумдан кейин турк масъулларнинг баёнотлари Карлов суиқастидаги ҳолатга ўхшаш.

Муҳаммад Амин

Total Views: 667 ,

Добавить комментарий

Янги усмонийлар ҳақидаги гапларга ишонса бўладими ёки бу адаштиришми?!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Роя газетаси: Янги усмонийлар ҳақидаги гапларга...

Закрыть