Анқара билан Вашингтон ўртасида қўшма оператив (тез ҳаракатга келувчи) кучлар ташкил этилди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Роя газетаси:

Анқара билан Вашингтон ўртасида қўшма оператив (тез ҳаракатга келувчи) кучлар ташкил этилди

Русиял Явм веб-сайти ҳижрий 1440 йил 2 жумодус-соний, милодий 2019 йил 7 февралда нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли Сурия ҳудудидан АҚШ кучларини олиб чиқишни мувофиқлаштириш мақсадида Анқара билан Вашингтон ўртасида қўшма оператив кучлар тузилганини маълум қилди.

Мавлуд Човушўғлининг бу баёноти унинг Вашингтонда берган матбуот баёнотида янгради. У ИШИД террорчи ташкилотига қарши кураш учун ташкил қилинган халқаро коалициясига аъзо давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари учрашувида қатнашиш учун Америкага борган эди».

Роя газетаси шарҳи:

АҚШ-Туркия ўртасидаги сиёсий ва ҳарбий ҳамкорликдан ажабланишга ҳожат йўқ. Чунки Туркия Америка чизиб берган чегарадан чиқмайдиган, унинг Суриядаги сиёсати бўйича шахдам қадам ташлаётган давлатдир. Сурия шарқидан Америка кучларини олиб чиқиб кетиш тўғрисидаги гаплар эса, роль алмашувини англатади. Яъни, Америка Суриядаги баъзи ҳудудларни Туркияга топшириш орқали, айни ҳудудларни қонхўр режим қўлига қайтаришни истамоқда, худди илгари Ҳалабни қайтаргани каби.

АҚШ ва унинг тобелари билиб қўйсин: Шом аҳли ўз сўзларини айтиб бўлган. Улар мақсадларидан ҳаргиз қайтмайдилар. Чунки бу мақсадлари йўлида улкан қурбонлик бердилар, у ҳам бўлса, қонхўр режимни тўлиғича ағдариш ва унинг харобалари узра Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш мақсадидир.

﴿يُرِيدُونَ لِيُطْفِئُوا نُورَ اللَّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَاللَّهُ مُتِمُّ نُورِهِ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ﴾

«Улар Аллоҳнинг нурини (яъни Исломни) оғизлари (яъни беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўлурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар истамасалар-да, Ўз нурини (яъни динини) тўла ёйгувчидир»   [Саф 8]

Роя газетасининг 2019 йил 13 феврал чоршанба кунги 221-сонидан

Total Views: 427 ,

Добавить комментарий

Тунис режими ва унга қарашли ахборот воситалари томонидан  Қуръон мадрасаларига ҳужум қилиниши уларнинг омадсизликларига далилдир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Роя газетаси: Тунис режими ва унга...

Закрыть