Амирликлар, Саудия ва Миср раҳнамолигидаги янги дин (6)

Амирликлар, Саудия ва Миср раҳнамолигидаги янги дин (6)

Ғарбнинг парда ортидаги роли:

1 – Сўфиликни қўллаб-қувватлаш:

Сўфиликни қўллаб-қувватлаш, айниқса, Мансур Ҳаллож, Ибн Арабий ва шу кабиларнинг йўлини намуна қилиб кўрсатиш Америка бошчилигидаги Ғарб марказларидан келган кўрсатмаларнинг энг муҳимларидан биридир. Бунга Никсон маркази томонидан ўтказилган «Сўфиликни ва унинг АҚШ сиёсатини тузишдаги ролини ўрганиш» номли конференцияни ҳамда АҚШ Мудофаа вазирлиги томонидан тузилган RAND ташкилотининг «мўътадил исломий тармоқларни яратиш» номли ҳисоботини ва айни ташкилотнинг «Демократик фуқаровий ислом» номли тадқиқотини мисол қилиш мумкин. Ушбу тадқиқотларда аниқ кўрсатмалар берилган бўлиб, баъзида сўфилик ҳаракатлари билан муштарак ҳамкорлик асосини яратишга хизмат қиладиган амалий чора-тадбирлар ҳам кўрсатилган.

Дарҳақиқат, «Оқ уй»га яқин бўлган Бернард Льюис ва Даниэль Пайпс диний ва сиёсий майдонни динни ҳаётдан ажратиш тамойили асосида тўлдириш учун сўфилик тариқатлари билан ҳамкорлик қилишга чақиришди. АҚШ маъмурияти бу кўрсатмаларни ишлаб чиқилгандан бошлаб, ҳозиргача татбиқ қилиб келмоқда. Сўфилик ҳаракатлари билан муносабатларни мустаҳкамлаш учун бир қатор тадбирлар ташкил этилди. Бу ишда биринчилардан бўлиб АҚШга эргашган давлат Амирликлар бўлди. У сўфилик ҳаракати ва муассасалари орасига ўз ричагларини пайдо қилди. Ҳатто сўнгги пайтда сўфилик ҳаракатининг бош раҳнамоларидан бири Абу-Даби бўлиб қолди.

Аксарият исломий ҳаракатлар ўзгартириш тариқати, ҳукумат билан сиёсий ҳамкорлик қилиш ва бошқарув шакли каби масалаларда турлича қарашларга эга бўлсалар-да, уларнинг барчаси Уммат муаммоларига эътибор бериш, сиёсат билан шуғулланиш ва воқеликдан ажралмаслик каби масалаларда битта фикрдалар. Сўфилик ҳаракати эса, бунинг акси. У кўпинча иерархик манҳажга асосланган бўлиб, эътиборни шахсий ибодат ва ахлоққа қаратади, сиёсий майдонни эса, мамлакат раҳбарларига топширади. Айни шу нарса давлатларнинг, асосан, айни ҳаракатга рози бўлган Американинг манфаатига жуда муносиб келади.

Сўфилик босқинчига қаршилик кўрсатмагани учун АҚШ ушбу мафкурани ёйишга ҳаракат қилмоқда. Сўфиликдаги энг кўзга кўринган принциплари «халқни Холиққа топшир», «агар Роббинг хоҳлаганда бу юз бермаган бўларди», деган тушунчалардан иборат бўлиб, улар Маҳдийнинг чиқишини кутаётганликларини даъво қилишади. Америкага эса, мана шу керак. Шунингдек, ҳозирда Муҳаммад ибн Зойид ва унинг ортидагилар томонидан жар солиниб, тарғиб қилинаётган «динлар бирлиги» ғояси ҳам Халлаж ва Ибн Арабийлар томонидан илгари сурилган. Шу сабабли, бу икки шахснинг номлари улуғланиб, мусулмонлар учун бир намуна қилиб кўрсатишга ҳаракат қилинмоқда.

Дарҳақиқат, Амирликлар ва Миср режимининг сўфилик оқимига яқинлашиши ва у билан бирлашишга ҳаракат қилишидан мақсад битта. У ҳам бўлса, ўз мазмунини йўқотган Исломни пайдо қилишдир. Ҳа, уларнинг ягона мақсади – ҳаёт майдонидан чиқариб ташланган ҳамда инсонлар ишларини тартибга солиш ва уларнинг дунёдаги муаммоларини ечиш билан шуғулланмайдиган Исломни пайдо қилишдир.

2 – Исломофобия:

АҚШ Тараққиёт Марказининг 2011 йилги ҳисоботига кўра, исломофобия бу – Ислом ва мусулмонлардан нафратланиш, улардан қўрқиш ёки уларга нисбатан ҳаддан ташқари душманлик қилишдир. У салбий стереотипларга асосланган бўлиб, мусулмонлар ҳақидаги хурофотга, уларни камситишга, маргинализация қилишга ва уларни жамиятдан четлатишга олиб боради. Америка ишлари бўйича тадқиқотчи Алаа Баюминин сўзларига кўра, бу нафақат Исломни билмасликдан келиб чиқадиган нафратни, балки Ислом ва бутун мусулмонларни қасддан провокация қилишни англатади.

Марокашлик ёзувчи ва муфаккир Ҳасан Авриднинг сўзларига кўра, «Ислом ва мусулмонларга нисбатан нафрат туйғуси бир қатор исломий мамлакатларда Европа мустамлакачилиги тарқалиши пайтида пайдо бўлган. Бундай туйғу Ислом сақофатини фақат хурофотларга асосланган сақофат сифатида кўришдан келиб чиққан».

АҚШдаги 2001 йил 11 сентябр ҳужумлари ортидан баъзи Ғарб мутафаккирлари «Ислом таҳдиди», деган тушунчани тарғиб қилишни бошлашди. Кўп ўтмай, бу термин француз қомусларига киритилиб, қуйидагича таъриф берилди: «Мусулмонларга қарши нафратнинг ўзига хос тури бўлиб, Марокаш муҳожирларига қарши душманлик ҳаракати ва ҳиссиётларида намоён бўлади».

Муфаккир Ҳасан Аврид бу тўғрида бундай дейди: «11 сентябргача исломофобия ҳақида сўз юритилмаган. Ушбу воқеадан сўнг дарҳол Исломга қарши қатор мақолалар ёзила бошлади. Бу мақолаларда Исломни Европа ва Америка учун хавфли душман сифатида тасвирлашга киришилди». Шундай мақолалардан бири италиялик журналист аёл Ориана Фаллачининг мақоласидир. У ўз мақоласида Ғарбликларни Исломдан эҳтиёт бўлишга ва мусулмонларнинг иммиграция ва никоҳ орқали бутун Европани босиб олишларидан олдин иложи борича тезроқ чора кўришга чақирди.

Бундай муносабат Европадаги мусулмонларга салбий таъсир кўрсата бошлади. 2002 йил 6 майда Бельгия пойтахти Брюсселда даҳшатли воқеа юз берди. Бельгиядаги ўнг қанот экстремистик гуруҳ аъзоларидан бири Брюсселда яшовчи марокашлик муҳожирлардан бирининг уйига бостириб кириб, оиланинг барча аъзоларини ўлдирди, сўнг уйни ёқиб юборди. Шу тарзда, «Барча мусулмонларни йўқ қилинг» шиори остида ўнг қанот экстремистларининг таҳдидлари ва ҳужумлари кучая бошлади. Бундай ҳодисалар қаторида яқинда Янги Зеландияда содир бўлган воқеа яна бир бор Исломофобия масаласини кўтарди. Шу билан бирга, воқеа терроризмнинг Ислом билан боғлиқлиги ҳақидаги тушунчани ўзгартирди. Чунки ўнлаб бегуноҳ одамларнинг ҳаётига зомин бўлган бу даҳшатли ҳужумни содир этган кимса насроний эди.

Бир қатор тадқиқотчи ва экспертларга кўра, исломофобия бугунги кунда Ғарб жамиятларида жамоий тенденцияга айланган бўлса-да, бироқ у қасддан келтириб чиқарилмоқда. Чунки бунинг ортида яширин сиёсий мақсадлар бор. Ушбу сиёсий мақсадларнинг энг муҳимларидан бири мусулмонларни диний кўринишлардан воз кечишга ҳамда «Жамиятга қориш ёки йўқол» шиори остида Ғарб жамиятлари билан тўлиқ қоришишга мажбурлашдир.

Бугина эмас, балки, айтишимиз мумкинки, янгилаш, замонга мослаштириш ва модернизация қилиш каби чақириқларнинг барчаси Исломни Ғарбга мос ва маъқул келадиган тарзда шакллантиришга олиб боради.

Хулоса:

Амирликлар, Саудия Арабистони ва Мисрдан иборат ёвуз учликнинг Аллоҳнинг динини бузишга уринишаётганини ҳамда Ислом душманларининг Умматга зиён етказиш мақсадида кечаю кундуз иш олиб боришаётганини баён қилганимиздан сўнг, иккита зарур масалани эслатиб ўтишни лозим деб топдик.

Биринчи:

Уммат душманларининг бу қилмишлари биринчи марта содир бўлаётгани йўқ ва охиргиси ҳам эмас. Чунки Имон ва куфр ўртасидаги кураш ҳеч қачон тўхтамайди. Ушбу ҳақиқатни тасдиқловчи оятлар жуда кўп бўлиб, биз улардан баъзиларини келтириб ўтамиз. Аллоҳ Таоло айтди:

﴿كَذَٰلِكَ يَضۡرِبُ ٱللَّهُ ٱلۡحَقَّ وَٱلۡبَٰطِلَۚ فَأَمَّا ٱلزَّبَدُ فَيَذۡهَبُ جُفَآءٗۖ وَأَمَّا مَا يَنفَعُ ٱلنَّاسَ فَيَمۡكُثُ فِي ٱلۡأَرۡضِۚ كَذَٰلِكَ يَضۡرِبُ ٱللَّهُ ٱلۡأَمۡثَالَ

«Аллоҳ ҳақ билан ботилни мана шундай (мисол билан) баён қилур. Энди у кўпик-чиқинди ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетур. Одамларга фойдали бўлган нарса эса Ер юзида қолур. Аллоҳ мисолларни мана шундай баён қилур» [Раъд 17]

Яна бундай деди:

﴿وَيُجَٰدِلُ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ بِٱلۡبَٰطِلِ لِيُدۡحِضُواْ بِهِ ٱلۡحَقَّۖ وَٱتَّخَذُوٓاْ ءَايَٰتِي وَمَآ أُنذِرُواْ هُزُوٗا

«Кофир бўлган кимсалар ботил (ҳужжатлар) билан талашиб-тортишиб, унинг ёрдамида ҳақни енгмоқчи бўлурлар ҳамда Менинг оятларимни ва ўзлари огоҳлантирилган нарсани (яъни, охират азобини) масхара қилиб кулурлар» [Каҳф 56]

Яна бундай деди:

﴿ذَٰلِكَ بِأَنَّ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ ٱتَّبَعُواْ ٱلۡبَٰطِلَ وَأَنَّ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱتَّبَعُواْ ٱلۡحَقَّ مِن رَّبِّهِمۡۚ كَذَٰلِكَ يَضۡرِبُ ٱللَّهُ لِلنَّاسِ أَمۡثَٰلَهُمۡ

«Бунга сабаб – кофир бўлган кимсаларнинг ботил (йўл)га эргашганлари, имон келтирганларнинг эса Роббилари томонидан бўлган ҳаққа эргашганларидир. Аллоҳ инсонларга уларнинг мисолларини мана шундай баён қилиб берур» [Муҳаммад 3]

Бу ва бошқа кўплаб оятлар борки, улар бизга тарих оқимини баён қилиб берган. Аниқроғи, ҳақ билан ботил ва эзгулик билан ёвузлик ҳар доим зиддиятда эканлиги айтилган. Қуръоннинг фурқон (ажратувчи) деб номланганининг сабаби ҳам шунда. Зеро, у бизга ҳақ билан ботилни, ҳидоят билан залолатни ҳамда инсоннинг қонунлари билан Аллоҳнинг қонунларини ажратиб беради.

Иккинчи: Ботил қанчалик кучли бўлмасин, дин душманлари қанча-қанча ҳийлалар ишлатмасин, бироқ, оқибат-нусрат Аллоҳнинг тақводор бандалари учун бўлади. Гарчи ботил баъзи жойларда ғалаба қозонган бўлса-да, аммо унинг ғалабалари ўткинчи бўлиб, ҳақиқий муваффақият ва ҳақиқий ғалабалар эмас. Аллоҳ Таоло бу ҳақиқатни кўплаб оятларда баён қилган бўлиб, унда оқибат-нусрат ҳар доим ҳақни кўтариб чиқаётганлар томонида, мағлубият эса, ҳар доим ботилни ҳимоя қилувчилар томонида бўлиши айтилган. Аллоҳ Таоло бундай дейди:

﴿فَوَقَعَ ٱلۡحَقُّ وَبَطَلَ مَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ

«Ҳақ қарор топди, уларнинг қилмишлари эса ботил бўлди» [Аъроф 118]

﴿لِيُحِقَّ ٱلۡحَقَّ وَيُبۡطِلَ ٱلۡبَٰطِلَ وَلَوۡ كَرِهَ ٱلۡمُجۡرِمُونَ

«У, гарчи жиноятчи-осийлар ёмон кўрсалар-да, ҳақни ҳақ, ботилни ботил қилиш учун (шундай ирода қилган эди)» [Анфол 8]

﴿وَقُلۡ جَآءَ ٱلۡحَقُّ وَزَهَقَ ٱلۡبَٰطِلُۚ إِنَّ ٱلۡبَٰطِلَ كَانَ زَهُوقٗا

«Айтинг: ҳақ келди ва ботил ўчиб-йўқолди. Чунки ботил йўқолгувчи нарсадир» [Исро 81]

بَلْ نَقْذِفُ بِالْحَقِّ عَلَى الْبَاطِلِ فَيَدْمَغُهُ فَإِذَا هُوَ زَاهِقٌ ۚ وَلَكُمُ الْوَيْلُ مِمَّا تَصِفُونَ ﴿١٨

«Йўқ, Биз ҳақни ботил устига отурмиз, бас (ҳақ ботилни) эзиб-янчиб, (ботил) йўқ бўлур. Сизлар (мушриклар)га эса, (Аллоҳга ботил) сифатларни берганингиз сабабли ҳалокат бўлур» [Анбиё 18]

﴿قُلۡ جَآءَ ٱلۡحَقُّ وَمَا يُبۡدِئُ ٱلۡبَٰطِلُ وَمَا يُعِيدُ

«Айтинг: «Ҳақ – Қуръон келди (ва ботил-динсизлик йўқ бўлди. Энди (ботил) янги динсизликни) бошлай ҳам олмас, (эски динсизликни) қайтара ҳам олмас»  [Саба 49]

﴿وَيَمۡحُ ٱللَّهُ ٱلۡبَٰطِلَ وَيُحِقُّ ٱلۡحَقَّ بِكَلِمَٰتِهِۦٓۚ إِنَّهُۥ عَلِيمُۢ بِذَاتِ ٱلصُّدُورِ

«Аллоҳ Ўз сўзлари билан ботил-ноҳақ (гаплар)ни йўқ қилур ва ҳақни ҳақиқатга чиқарур. Албатта У дилларни эгаллаган (сирлар)ни билгувчидир»   [Шуро 24]

Ушбу Қуръон оятлари Аллоҳнинг яна бир суннатини ҳам бизга кўрсатиб бермоқдаки, у одамларнинг баъзиларини бошқа бирлари билан даф қилиб туриш суннатидир. Эътибор берадиган бўлсак, Аллоҳнинг бу суннати У Зотнинг ҳақ билан ботил ўртасидаги курашдан иборат суннати билан чамбарчас боғлиқ эканини кўрамиз. Даф қилиб туриш суннатига кўра, Аллоҳ Таоло ботилга одамларни бу дунёда қул қилиш имконини бермайди. Худди шунингдек, ботил ўзининг мақсадларини амалга ошириш йўлида Аллоҳнинг бандаларини хизматкор қилиб олишига ҳам Аллоҳ Таоло йўл қўймайди. Аксинча, ботилга қарши турувчи ҳақ қавмидан бўлган кишини чиқариб беради ва бу киши ботилнинг барча ҳийла-найрангларини йўққа чиқаради. Қуйидаги оятда Аллоҳ Таолонинг ушбу суннати тўғрисида бундай баён қилинган:

﴿وَلَوۡلَا دَفۡعُ ٱللَّهِ ٱلنَّاسَ بَعۡضَهُم بِبَعۡضٖ لَّفَسَدَتِ ٱلۡأَرۡضُ وَلَٰكِنَّ ٱللَّهَ ذُو فَضۡلٍ عَلَى ٱلۡعَٰلَمِينَ

«Агар Аллоҳ одамларнинг айримларини айримлари билан даф қилиб турмас экан, шубҳасиз, ер фасодга дучор бўлади. Лекин Аллоҳ барча оламлар устида фазлу карам соҳибидир» [Бақара 251]

Яъни, агар Аллоҳ Таоло кофирларнинг ҳийла-найранглари ва зулмларини даф қилиб турмаганда ҳамда уларга қарши жиҳод қиладиган бир гуруҳ мўминлар тоифаси орқали уларни мағлуб қилиб турмаганда, бутун ер юзи йиртқич ҳайвонлар яшайдиган ўрмонга айланиб қолган бўларди.

Ботил ва унинг аҳли кучли ва жуда кўп бўлса-да, бироқ, улар ўзаро келишмовчилик ва бўлинишда яшайдилар. Уларнинг етакчилари ўзларининг пасткаш тобеларига ҳақ ва унинг аҳлига қарши курашишни ҳамда ўз илоҳлари ва раҳбарларига бўйсунишда маҳкам туришни уқтириб, ҳақ даъвати ортида ўзларига тўғри келмайдиган жуда катта нарсалар борлигини айтишади. Бу билан улар аввалги қавмларнинг изидан боришмоқда. Улар Нуҳ, Од ва Самуд қавмларининг ҳамда қозиқдек қоқилган баланд эҳромлар ва қасрлар эгаси бўлган Фиръавннинг ва ўз юртларида ҳадларидан ошган бошқа қавмларнинг изидан боришмоқда. Зеро, бу мозийдан ўзгармай келаётган суннатдир. Ҳақ билан ботил ўртасидаги мангу кураш ва даф қилиб туриш суннатидир.

Аллоҳ Таоло ушбу Уммат учун бутун тарихи мобайнида тил бириктирувлар, бузғунчиликлар, таъвиллар ва бидъатларни даф қилиб турадиган зотларни чиқариб келди. Юз йилда бир марта динни янгилайдиган, уни қоим қилиб, мустаҳкамлайдиган кишини чиқаради. Шунинг учун Ибн Зойид, Ибн Салмон ва Сисийнинг режалари ҳеч қачон амалга ошмайди. Улардан олдингиларининг ҳийла-найранглари қандай муваффақиятсизликка учраган бўлса, уларнинг ҳаракатлари ҳам шундай бўлади. Аллоҳу Таоло айтади:

﴿إِنَّ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ يُنفِقُونَ أَمۡوَٰلَهُمۡ لِيَصُدُّواْ عَن سَبِيلِ ٱللَّهِۚ فَسَيُنفِقُونَهَا ثُمَّ تَكُونُ عَلَيۡهِمۡ حَسۡرَةٗ ثُمَّ يُغۡلَبُونَۗ وَٱلَّذِينَ كَفَرُوٓاْ إِلَىٰ جَهَنَّمَ يُحۡشَرُونَ

«Албатта, кофир бўлган кимсалар мол-дунёларини Аллоҳнинг йўлидан тўсиш учун сарфлайдилар. Бас, уни сарфлайдилар-у, сўнгра ўша (моллари) ўзларига ҳасрат бўлур, сўнгра мағлуб бўлурлар. Кофир бўлган кимсалар маҳшарга тўпланурлар» [Анфол 36]

Ҳомид Абдулазиз

Total Views: 67 ,

Добавить комментарий

Байден: АҚШ «Америка биринчи» сиёсатидан воз кечиб, дунё билан ҳамкорликни тиклайди

Байден: АҚШ "Америка биринчи" сиёсатидан воз кечиб, дунё билан ҳамкорликни...

Закрыть