Амирликлар, Саудия ва Миср раҳнамолигидаги янги дин (4)

Амирликлар, Саудия ва Миср раҳнамолигидаги янги дин (4)

Саудиянинг Исломни ўзгартиришдаги роли

Саудияда экстремистик мафкураларга қарши кураш маркази:

Риёзда «Эътидол» (мўътадиллик) номли экстремизмга қарши кураш халқаро маркази очилгани эълон этилди. Марказ очилишида Саудия қироли Салмон ибн Абдулазиз, АҚШ президенти Дональд Трамп, Миср президенти Абдулфаттоҳ Сисий ва бошқа араб ва мусулмон давлатлар раҳбарлари иштирок этди. Марказни очиш ҳақидаги эълон 2017 йил 21 майда Риёзда бўлиб ўтган АҚШ-араб ва мусулмон давлатлари саммити чоғида янграган эди. Техник ва инсоний имкониятларни ўз ичига олган ушбу марказ атиги ўттиз кун ичида қуриб, жиҳозланди.

Саудиялик расмийлар баёнотида бундай дейилган: «Марказда экстремистик мазмундаги ҳар қандай нарсани мисли кўрилмаган даражада аниқлик билан кузатиш, таҳлил қилиш ва таснифлашга қодир бўлган ва жаҳон стандартларига мос келувчи инновацион дастурий таъминот ишлаб чиқилган. Ушбу юқори даражадаги технологиялар айни экстремистик мафкуранинг тезисларида қўлланувчи барча тиллар ва лаҳжаларни аниқлай олади. Шунингдек, марказда экстремистик мафкура ўчоқлари жойлашган географик объектларни топиш учун замонавий сунъий интеллект тизимларини яратиш бўйича иш олиб борилади. Марказ экстремистик мафкурага қарши курашда бағрикенглик ва меъёрни тарғиб қилувчи оммавий ахборот воситаларига ва профессионал мутахассисларга таянади. Бу Олий Мафкура Қўмитаси мутасаддилиги остида бўлиб, мафкурага қарши курашишга қодир бўлган бутун дунёдаги бир гуруҳ таниқли мусулмон муфаккир ва олимлар айни қўмитага аъзо бўлган».

Саммит чоғида АҚШ президенти Трамп марказнинг экстремистик идеологияга қарши курашга қаратилганини таъкидлаб, жумладан бундай деди: «Биз экстремистик мафкурага қарши курашиш учун янги глобал марказ очиш орқали тарихни янгидан бошлаймиз. Бу марказ шу ерда, Ислом дунёсининг ушбу муҳим заминида жойлашади. Ушбу янги марказ аксарият аҳолиси мусулмон бўлган давлатларнинг экстремизмга қарши кураш ташаббусига етакчилик қилишлари кераклиги тўғрисида аниқ муждани ифодаламоқда. Мен қирол Салмонга ушбу кучли етакчиликни намоён этгани учун ўз миннатдорчилигимни билдираман».

Ушбу экстремизмга қарши кураш халқаро маркази раҳбарлари айни марказнинг экстремистик мафкурага қарши турли услуб ва воситалар ёрдамида курашувчи юқори даражадаги бир глобал уюшма бўлишини кўзлашаётган экан, марказ амалга оширадиган энг муҳим вазифалар қаторига қуйидагилар киради:

1 – Экстремизмга қарши мафкура, оммавий ахборот воситалари ва рақамли ускуналар ёрдамида курашиш ҳамда халқлар ўртасида муроса ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш;

2 – Дунёда мўътадил исломий тамойилларни бирлаштириш;

3 – Экстремистик фикрлар фаолиятини кузатиш ва таҳлил қилиш ҳамда айни фикрларга қарши ҳимоя, хабардорлик, ҳамкорлик ва курашни кенгайтириш.

Телесериаллар орқали курашиш

«The Guardian» газетасининг 2020 йил 27 апрелдаги сонида «Рамазон драмаси Араб-Исроил муносабатларининг ўзгаришини англатади» номли мақола нашр қилинди. Мақола Яқин Шарқда ишловчи икки мухбирнинг қаламига мансуб. Мухбирларнинг бири Байрутдан Мартин Шулов, иккинчиси Аммондан Майкл Сафи бўлиб, улар мақолада бундай дейишди: «Яқин Шарқда тун кириши билан сериаллар намойиш этилишни бошлайди. Сериалларда кечки зиёфатлар, шу билан бирга, жанговар ҳаракатлар, тарихий қаҳрамонлар, ёмонлар ва йўқотилган муҳаббат… намойиш этилади. Бироқ бу йилги теледастур сценарийси янги минтақага кириб, «Исроил» билан муносабатларни нормаллаштириш сари халқ таклифларини ўз ичига олди. Рамазоннинг илк кунларида иккита сериал намойиш этилди ва ҳаммани даҳшатга солди, турли жанжалларга сабаб бўлди».

Бу фильмларнинг бирида Форс Кўрфазидаги яҳудийлар тарихи ҳикоя қилинган. Иккинчи фильмда эса, «Исроил» душман бўлмаслиги мумкин, фаластинликлар Саудиянинг ёрдамларидан миннатдор эмаслар, деган нарсалар кўтарилган. Газета мақоласига кўра, бу икки телесериалнинг Саудиядаги «МВС» телеканалидан намойиш этилишининг ўзи булар мамлакат раҳбарларининг розилиги билан намойиш этилаётганига шубҳа қолдирмайди.

Шундай экан, демак, Саудиянинг ҳозирги босқичдаги роли Ғарбга тўлиқ эргашишдан иборат бўлиб, Исломни «янгиланиш ва модернизация, деган ниқоб остида ўзининг асл мазмунидан ажратишга қаратилган. Биз Саудиянинг бу ролини қуйидаги пунктларда кўриб чиқамиз:

1 – Қарийб ўттиз йил ичида Жомия (Мадхалия) оқимидан Саҳва оқимига қарши фойдаланилди. Маълумки, Саҳванинг мафкуравий асоси эски Ваҳҳобийликка ёки янги Ихвонларга бориб тақалади. Бунда Жомия Саҳвага ҳужум қилиб, уни хаворижлардан, дея сифатлади ва ушбу фатвога қарши чиққанларни кофир, деди ҳамда Саҳва оқимининг Саййид Қутб каби муфаккирларини кофир, деди.

2 – Ибн Салмон валиаҳдликни эгаллагач, Саҳвага қарши курашибгина қолмай, ҳатто уни бутунлай йўқ қила бошлади. Шу орқали ўз олдидаги диний майдонни бадиий, маданий ва маърифий очиқлик ниятларига тўсиқ бўладиган муаммолардан тозалади.

3 – Саудия жамиятини лаззат ва шаҳват ботқоғига ботириб, диний чегарадан чиқариш мақсадида Ибн Зойиднинг Абу-Даби ёки Дубайдаги моделига тақлид қилиш. Бунда ёш йигит-қизларни нишонга олиш.

4 – Ваҳҳобийлик Саудлар оиласи учун бошида асосий қурол бўлган эди. Лекин вақт ўтиб Саудия давлати бошқа диний ҳокимият-«Мадхалия»га таянадиган бўлиб қолди. Эҳтимол, яна вақт ўтиб Мадхалия оқими тақдири ҳам Ваҳҳобийлик тақдирига учраб, Саудлар, ҳатто Саудлар оиласи илмоний тузум учун асосга айланиши мумкин. Биз ёзувчи Ҳамд Туркийнинг твитини ўқидик. Бу кимса Исломни қайта кўриб чиқишга чақирди. У ўрта асрларда масиҳий динини қайта кўриб чиқилганидек, шундай қилиш кераклигини иддао қилди.

5 – Экстремизм ва терроризмга қарши курашиш ниқоби остида АҚШ етакчилигидаги Исломга қарши кураш халқаро коалициясига қўшилиш.

«NEOM» лойиҳаси:

2017 йил октябр ойида Муҳаммад ибн Салмон «NEOM», яъни, Қизил денгизнинг шимолий-ғарбий қисмида инвестиция ва туризм зонасини ташкил этиш лойиҳасини эълон қилди. Бу зонани идора қилиш учун 18 нафар ажнабий шахслардан иборат маслаҳат кенгашини тузди. Лойиҳа раҳбарлигини немис ишбилармони Клаус Кляйнфельдга топширди. Кейин у валиаҳднинг маслаҳатчиси лавозимини эгаллади.

Лойиҳа учун ажратилган ер майдони 26.500 квадрат километрни ташкил қилди ва унга Синайдан минг квадрат километр қўшилди. Бу қўшилган қисм Шармушшайх ва Ақаба кўрфазининг ғарбий қирғоғидаги тор линия ҳисобланади. Бундан ташқари, Ибн Салмон лойиҳа майдонига Тиран ва Санафир оролларини ҳам қўшди. Бу икки оролни Абдулфаттоҳ Сисийдан Саудия валютасига сотиб олди. Шунингдек, Мисрни 5 йиллик нефтга бўлган эҳтиёжини ҳам қарзга таъминлайдиган бўлди. Қиймати 23 миллиард долларни ташкил қилган бу қарзни Саудия 2 %ли проценти билан 15 йил ичида тўлайди.

Бу лойиҳа янги валиаҳднинг ўз сиёсий истиқболи учун кўприк сифатида қабул қилган қатор лойиҳаларидан биридир. Унинг таъбири билан айтганда, бу «тор ва жангари диний қарашлардан мўътадил ва ўртача диний қарашларга ўтишни талаб қилар эмиш. Бу эса, Ваҳҳобийликни четлатиб, яҳудий вужудини ўз ичига сиғдирадиган инфратузилмага асос солишни англатади.

«Исроил»нинг «I24» веб-сайтига кўра, «NEOM» лойиҳасининг муҳим босқичларидан бири шуки, бу лойиҳанинг амалга оширилишини «Исроил» маъқуллаши керак. Бу узунлиги 10 километрни ташкил қиладиган ва Осиё билан Африкани боғлайдиган «Қирол Салмон кўприги»дир. Ушбу лойиҳани режалаштириш икки мамлакат ўртасидаги бўғозда жойлашган Тиран ва Санафир ороллари устидан Саудия суверенитетини ўрнатишга Мисрнинг розилик бериши ортидан мумкин бўлган.

«Исроил»да чиқадиган «The Jerusalem Post» газетасининг инглиз тилидаги сонида муҳим бир мақола нашр қилинди. Унда «Исроил» ўзининг махсус сектори орқали «NEOM» лойиҳасида турли хил инвестицияларда иштирок этишга ҳаракат қилаётгани айтилади. Мақолага кўра, «Исроил» компаниялари Саудия инвестиция жамғармаси билан алоқада бўлиб, у билан юқори технологиялар, қайта тикланадиган энергия ва озиқ-овқат технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни муҳокама қилмоқда. Компаниялар ушбу жамғармани ўнлаб йиллардан бери араб давлатлари томонидан қилинаётган бойкотга зарбадир, деб ҳисобламоқда.

Ниҳоят, яқинда бу фикрлар Саудия Разведка хизматининг собиқ директори Файсал Туркийда ўз акс-садосини топди. У бу ҳақда собиқ «исроиллик» расмийлар билан ўтказган учрашуви чоғида айтган. Масалан, «Исроил» Разведка хизматининг собиқ мулозимларидан бири Эфраим Галеви билан учрашганда Файсал айни фикрни камида икки марта ўртага ташлаган. Айтишларича, Файсал бир турли ҳазил билан «яҳудийлар пули ва араблар ақли билан ҳамма нарсани қилса бўлади», деган. Таъкидлаш лозимки, Нетаньяху ҳам – унинг ўзи «мўътадил сунний араб давлатлари», дея атаган – давлатлар билан муносабатлар ҳар қачонгидан кўра яхши бўлаётгани тўғрисида бир неча марта айтди. «Исроил» Алоқа вазири Аюб Кара ҳам «Исроил» билан у айтган «Саудия коалицияси» ўртасидаги муносабатлар мавжудлигини таъкидлаб, бунинг айни босқичда айнан қайси соҳада бўлаётганини очиқламасликни афзал билди.

Шундай қилиб, демак кўриниб турибдики, Муҳаммад ибн Салмон эълон қилган «NEOM» лойиҳаси Саудия билан яҳудий вужуди ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш пойдеворида янги тамал тошидан бошқа нарса эмас, ҳатто аввалгилардан ҳам оғирроқ тош бўлиши турган гап. Бу ҳақда аввалдан бир неча мақолаларда айтилиб, Ибн Салмоннинг 2015 йил мамлакат тепасига келгандан бошлаб бунга замин яратила бошлангани таъкидланган эди.

Ҳомид Абдулазиз

Total Views: 119 ,

Добавить комментарий

Alibaba асосчиси Жек Ма икки ойдирки оммага кўриниш бермаяпти

Alibaba асосчиси Жек Ма икки ойдирки оммага кўриниш бермаяпти Alibaba...

Закрыть