Американинг янги Ўрта Шарқ режасида Эроннинг роли

Американинг янги Ўрта Шарқ режасида Эроннинг роли

Сурия қўзғолони энг оғир дамларни бошдан кечирмоқда. Бу қўзғолонни қамал қилиш шиддатли тус олди ва Америка бошчилигидаги душманлар унинг устига ҳамма томондан ёпирилиб ташланди. Америка Суриядаги бошқарув низомини ўз нуфузи остида сақлаб қолиш учун бутун макри ва жиноятини ишга солиб ҳаракат қилди. Америка Суриядаги мусулмонлар оммаси унинг бошқарувдаги малайларини рад этиб, Ислом билан бошқаришни истаётганларини кўргач бу омма иродасини синдириш учун зўравонлик сиёсатини ишга солди. Шу мақсадда Сурия режимининг одамларга зўравонлик қилишига яшил чироқ ёқиб берди. Чунки, бу қўзғолон нафақат режимга, балки Америкага ҳам қарши қўзғолон эди. Лекин бу зўравонлик қўзғолонни янада аланга олдирди. Эроннинг Сурия қўзғолонига барҳам бериш учун режим томонида туриб очиқ аралашиши ҳам фойда бермади. Режим қулашга яқин келиб қолди. Буни кўриб Америка Россия билан бу ифлос вазифани тўлиқ охирига етказиш бўйича келишув тузди. Россия «терроризмга қарши уруш» шиори остида Сурия халқини қириб ўлдиришда 160 хил янги қуролни синовдан ўтказгани ҳақида жар солиб фожир қотиллардек мақтана бошлади. Россия бу халқни ўлдириш, қувғин қилиш, вайрон қилишда ўзидан олдинги жиноятчилардан ҳам ўтиб тушди. Бу халққа қарши «терроризмга қарши уруш» шиори остида энг жирканч террорни амалга оширди. Агар Россия халқаро сиёсатни энг паст савияда тушунганида ҳам ўлим талвасасида бўлган режим учун ҳамда илиқ сувларга қадам қўйиш имконини берадиган жойни яратиш учун бир ярим миллиарддан ошиқ мусулмонларга қарши бу қадар очиқ душманлик кўринишида душманлик ботқоғига ўзини ўзи ботирмаган бўларди. Лекин халқаро сиёсатдаги калтабинлиги билан «донг таратган» Россия ҳокимлари Афғонистондаги мағлубиятидан сабоқ олишмади… Шундай қилиб Суриянинг ёрдамсиз ташлаб қўйилган қуролсиз мусулмон халқига қарши жиноят ва макр мисли кўрилмаган даражага етди.

Эроннинг роли ҳақида айтадиган бўлсак, баъзилар бу рол хатарини камайтириб кўрсатишга қанчалик уринмасин бу рол Американинг миллатлар ўртасидаги ифлос ўйинида энг хатарли рол бўлиб қолаверади. Чунки бу рол фақат Сурияда Америкага хизмат қилиш билангина чекланиб қолмади, балки Американинг янги Ўрта Шарқ лойиҳасини бутун минтақа бўйлаб жорий қилишда ҳам Америкага хизмат қилишгача етиб борди. Эрон ролининг хатари қуйидаги икки жиҳатдан юзага келади: Биринчи жиҳат: Эрон Американинг минтақани мустамлака қилиш сиёсатида асосий қурол бўлишга рози бўлди. Иккинчи жиҳат: Эрон мусулмонларни мазҳабчилик асосида бир-бирларига қарши гижгижлаш ва сафарбар қилиш, мусулмонларни ўзаро жирканч уруш ҳолати гирдобига отиш услубини ишга солди. Жароҳати тузалмайдиган қилиб ишлаб чиқилган бу жирканч режа Эронга Америка томонидан чизиб берилди. Бундан мақсад мусулмонлар бирлигини, уларнинг юртларини парчалаб ташлаш ва Америка режаларини муваффақиятли амалга оширишдир. Чунки шундан кейин мусулмонлар учун ана шу мустамлакачилик режаларига таҳдид соладиган бирон таянч қолмайди…

Эрон ҳозирда ўйнаётган бу рол жирканч тоифачилик заҳарини сочишга асослангандир. Эрон ўзининг қуролли тўдалардан иборат қаланғи-қасанғиларини шу заҳарни сочишга сафарбар қилди, уларни қўллаб-қувватлади, уларни бадбўй жирканч мазҳабчилик асосида гижгижлади, ўзларининг диндош биродарлари деб фараз қилинадиган инсонларга қарши бўрилар галасидек ёпирилиб ҳужум қилишни буюрди. Эрон бу билан ўлиб ётган фитнани гўридан қазиб олмоқчи бўляпти. Улар бу фитнани янгидан тирилтиришмоқчи. Уни зулм ва сохтакорлик билан Аҳли Байт мақбараларини ҳимоя қилиш деган ниқоб билан ниқоблашмоқда. Ваҳоланки Аҳли Байт ҳамма мусулмонлар учун эъзозлидир. Эрон мусулмоннинг тўкиш ҳаром бўлган қонини зўр бериб тўкиб бу билан Набий Акрам ﷺнинг

«لَهَدْمُ الْكَعْبَةِ أَهْوَنُ عَلَى اللهِ مِنْ قَتْلِ مُسْلِمٍ»

«Каъбанинг вайрон этилиши Аллоҳнинг наздида бир мусулмоннинг ўлдирилишидан кўра енгилроқдир» деган сўзларини деворга урмоқда. Шуниси қизиқки, бу тубан жиноятни амалга ошираётганлар ўзларини Маҳдий аскарлари деб даъво қилишмоқда. Бундан ҳам қизиғи Маҳдий уларнинг гумони бўйича келган пайтда америкаликлар уларни Исломнинг янгидан уйғонишига тўсиқ қўйишда ишга солишаётганини кўриб нима дер экан?!! Ҳолбуки Маҳдий уларнинг эътиқодлари бўйича зулм ва адолатсизликка тўлган оламни адолат ва нурга тўлғазиш учун келган бўлади… Маҳдий келиб уларнинг ана шу зулмнинг бир қисмига айланишганини, Исломнинг энг ашаддий душманлари руслар ва хитойлар билан иттифоқчи бўлишганини, америкаликлар билан ҳам – уларнинг «терроризмга қарши уруш» деган ниқоб остида Исломга қарши олиб борилаётган урушда – иттифоқчи бўлишганини кўриб нима дер экан?! Маҳдий уларнинг америкаликлар ва руслар билан биргаликда мусулмонларни қирғин қилишаётганини, мусулмонларга қарши ҳатто Ислом мусулмонларни ўзларининг душманларига ҳам қарши қилишдан бутунлай ман қиладиган жиноятларни қилишаётганини кўриб нима дер экан?! Бу жиноятларнинг барчасини нима учун қилишяпти? Ҳозирги тарих билган энг жирканч жиноятчи режимни қўллаб-қувватлаш учун шу жиноятларни қилишмоқда! Бир кофир илмоний режимни қўллаб-қувватлаш учун шу жиноятларни қилишмоқда! Эрон ҳокимлари ва уларнинг ана шу муллалари эътиқод қилаётган бу тушунча динни қандай тушуниш ўзи?! Уларнинг мана шу жиноятларга йўл очиб бераётган бу тушунчалари Исломга қандай тўғри келади ахир?! Улар қайси юз билан Роббиларига рўбарў бўла олишади ахир?! Бу ҳеч шубҳасиз уларнинг кўзларини ва қалб кўзларини кўр қилиб қўйган тарихий кек-адоватдир. Шунинг учун улар ботилнинг ёрдамчилари бўлган энг ёмон кимсалар бўлиб қолишди.

Эрон ҳокимлари бугун амалга ошираётган жиноят кўп баравар ортиб кетган жиноятдир. У кофир илмоний баасчи режимни ҳимоя қилиш жиноятидир. Бу режим ҳокими ўзининг «илмонийликнинг энг охирги қалъаси» эканлигини очиқ айтиб мақтанган эди. У мусулмонларни фақат кек-адоватли душмангина амалга оширадиган услуб билан қирғин қилиш жиноятидир. У мусулмонларни ўз уйларидан ва шаҳарларидан кўчиб кетишга мажбур қилиб уларнинг маҳаллаларини эгаллаб олиш жиноятидир. У мусулмонларга қарши Ислом душманларига ёрдам бериш жиноятидир. У мусулмонларнинг Ислом билан бошқаришга қайтишларига тўсқинлик қилиш жиноятидир. У мусулмонларни бир-бирлари билан уруштириб қўйиш, бир-бирларига қарши қайраш, бир-бирлари билан овора қилиб қўйиш, шу орқали уларни заифлаштириш фитнасини аланга олдириш жиноятидир… У Эрондаги давлатнинг барча имкониятларини Исломга қарши сафарбар қилиш жиноятидир. Эрон ҳокимлари бу имкониятларни ўзларининг тинч фуқаролари тирикчилиги ҳисобига сарфлашмоқда. Бу жиноят Эрон мусулмон халқининг учдан биридан кўпроғини қашшоқликнинг энг қуйи даражасида яшашга маҳкум қилиб қўйди. Бу жиноятларнинг ҳеч бири ёвузликда бир-биридан асло қолишмайди… Эрон бутун минтақа бўйлаб, Суриядан тортиб Ироқ, Яман, Ливан, Кўрфазгача Америка манфаатларига хизмат қилиш учун бажаришни ўз бўйнига олган ифлос ва хатарли рол мана шудир. У энг аввало уларнинг динига қарши қаратилган, ўзларининг диндош биродарлари деб ҳисобланадиган мусулмонларга қарши қаратилган. Биз Эроннинг Яманга ёки Баҳрайнга ёки Кўрфазга аралашаётгани ҳақида сўз юритар эканмиз бу мана шу давлатлар сиёсатини ёки улардаги режимларни ҳимоя қилаётганимизни англатмайди. Чунки бу режимлар кофир ғарбга малай бўлиб, Аллоҳга, Росулига, Исломга ва мусулмонларга хиёнат қилган хоин режимлардир. Эрон режими худди шу режимлар кабидир. Шунинг учун биз бу режимлар ҳақида сўз юритар эканмиз уларнинг динга қарши эканлиги нуқтаи назаридан туриб, бу режимлар ҳокимларининг Ғарбга малай эканлиги нуқтаи назаридан туриб ва ўз мусулмон халқларига қарши туриши нуқтаи назаридан туриб сўз юритамиз.

Эрон бажараётган бу ролнинг унга Америка томонидан юкланганлиги Американинг минтақадаги сиёсатини кузатиб борадиган ҳар қандай кузатувчига сир бўлмай қолди. Эронга бу ролни чизиб берган шу Америкадир. Эрон бу ролни бажара олиши учун Америка уни қўллаб-қувватлаб, ҳимоя қилиб келмоқда. Америка Эронга – уни террорчи давлат деган ҳужжат билан – қарши турмади. Ваҳоланки Эронинг жиноятчи, тоифачи пода-галалари Сурия, Ироқ ва Яманда қирғиннинг барча турларини амалга оширишмоқда. Бу жиноятлар Америка кафолатлашни даъво қиладиган халқаро нормалар доирасидан нарига ўтиб кетди. Америка Эрондан ҳатто террорни қўллаб-қувватловчи давлат деган ҳужжат билан ҳам ҳисоб сўрамади. Аксинча Эрондан жазо чораларини олиб ташлади ва Эроннинг Америкада музлатиб қўйилган пул жамғармаларини озод қилди. Эрон бу пулларни ўзининг мусулмонларга душманлик сиёсатида ишлатиши учун Америка бу пулларни озод қилди. Ҳатто Америка «Исроил»ни ҳам Эрон ва унинг Ливандаги Ҳизбининг Сурияда Америка манфаатларига хизмат қилиш учун бажарадиган ролига тўсиқ бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатдан тийиб жиловлаб қўйди. Хулоса қилиб айтганда Эрон амалга ошираётган иш агар мусулмонлар фойдасига бўладиган холис иш бўлганида эди Америка албатта дунёни бошига кўтариб дод-вой солган бўларди ва «Исроил»ни Эронга ва унинг Сурияда жанг қилаётган Ҳизбига қарши ҳаракатланишдан бир лаҳза ҳам ман қилмаган бўларди. Аксинча Америка Эрон аралашувига ҳам сукут қилди. Эроннинг аралашуви мақсадга етказмагач Америка унинг қаторига русларнинг бевосита ҳарбий аралашувини қўшди. Русларнинг бу аралашуви халқаро курашдаги ва оламда энг биринчи давлат мақомини эгаллаш бўйича бораётган рақобатдаги энг хатарли бузилиш ҳисобланади. Шунинг учун агар русларнинг бу аралашуви Америка томонидан ҳисоб-китоб билан ишлаб чиқилмаганида ва назорат қилинмаганида эди Америка бу аралашувга асло йўл қўймаган бўларди. Америка шундай бир ишни амалга оширдики уни гильотина (бошни танадан жуда қиладиган жоди-пичоқ) деб ҳисоблаш мумкин. Америка бу «пичоқ»дан қўзғолон бошини кесишини истади. У ҳар қандай давлатни ёки ҳар қандай томонни режимга қарши жанг олиб бораётган жангчиларни ҳар қандай кучли қурол билан таъминлашдан ман қилиш ишидир. Америка бу ман қилишда бундай қуролнинг «террорчилар» қўлига тушиб қолишидан хавфсираш баҳонасини рўкач қилди. Ҳамма давлат ва ҳамма томон Американинг буйруғига бўйсунди, ундан қилча ҳам ташқарига чиқмади. Бу ман қилишга назар ташлаган киши унинг нақадар хатарли эканини кўради. Айни вақтда Америка Халқ Сафарбарлиги кучларига нисбатан Давлат ташкилотига нисбатан кўрсатган муносабатдек «террорчи» деган муносабатда бўлмади. Ваҳоланки Халқ Сафарбарлиги кучлари амалга ошираётган жиноятлар даҳшати Давлат ташкилоти амалга оширган жиноятлардан асло қолишмайди.

Ҳа, шундай, Эроннинг расво режими мусулмонлар юртларидаги бошқа бошқарув режимлардан асло фарқ қилмайди. Чунки бу режимни ҳам Америка минтақани ўзининг янги Ўрта Шарқ лойиҳаси бўйича шакллантиришдаги сиёсатини амалга оширишда ишга солмоқда… Бу режим бошига эса – у мана шу ифлос вазифани бажарар экан – буюк бўлиш телбалиги миниб олмоқда. Эрон давлати бу сиёсатда асосий қурол бўлиши билан буюк бўлмоқчи. Эрон режими минтақада Америка қўлловига суянадиган биринчи мақомдаги регионал давлат бўлишни таъма қилмоқда. Эроннинг баъзи масъуллари томонидан шундай бир баёнотлар берилдики, бу баёнотлар Эрон ҳокимларини ўтмишдаги буюк империяни қайта тиклашга ҳаракат қилишда айблашга олиб келди. Эрон мана шу мақсадга эришиш учун ва айни вақтда Американинг минтақадаги сиёсатини амалга ошириш учун Америкага малайлик қилиш йўлини тутди. Шу маънодаки, Америка ўзининг минтақани қайта шакллантиришдаги очкўз истакларини амалга оширади, Эрон эса минтақа устидан ўз ҳукмронлигини ўрнатиб ўзининг империя бўлиш орзусига эришади. Шуни ҳам айтиш керакки, Эрон баъзи араб давлатларида кенг тарқалган шиаларга мурожаат қилиб уларни ўзининг мана шу лойиҳасида ишга солишга ҳаракат қилди. Бу шиаларнинг мазҳабчилик асосида ҳаракатга келиши уларни Эрон теварагида бирлаштирди. Бунга қарши Европага ва энг аввало Британияга тобе давлатлар ҳокимлари Эрон ролини ва унинг «шиа ҳилоли» режасини очиб ташлашди. Ана шу вақтдан бошлаб мазҳабчилик асосида бир-бирига қарши қайраш, гижгижлаш шиддатли тус олди. Бу гижгижлашнинг ўз қуролли тўдалари ва фазовий телеканаллари пайдо бўлди. Бу гижгижлаш оқибатида жанглар ва қурбонлар бўлди. Унга даъват қилишга ва уни озиқлантириб авж олдиришга икки тараф: Эрон ва Кўрфаз давлатлари, энг аввало Саудия бошчилик қилди. Ваҳоланки у Ислом ўта ёмон кўрадиган чақириқдир. Улуғ Пайғамбаримиз ﷺ уни бир бадбўй чақириқ деб атадилар. Унга чақираётган ҳар икки тараф ўзига Исломни ниқоб қилиб олмоқда. Ҳолбуки Ислом ундан покдир. Зеро у ақлларни қулфлаб қўядиган ва жирканч ҳайвоний ғаризалар жиҳатларини жиловсиз қўйиб юборадиган табиатдаги чақириқдир. Бунинг натижасида мусулмонлардан ҳар бири бир-бирини Ислом номи билан ўлдирадиган ва фақат мусулмонларгагина адоват қиладиган бўлиб қолади. Эрон режими мана шуни амалга ошириб беряпти. У Америка режалаштирган нарсанинг айнан ўзидир. Бу жирканч режа Америка Ироқни босиб олиб, ҳокимиятнинг тоифачилик, ирқчилик ва мазҳабчилик асосида тақсимланишини жорий қилган пайтда кўзга ташланган эди. Ана шундан кейин Америка президенти Обаманинг ўринбосари Жо Байден каби йирик Америка масъуллари томонидан Ироқни тоифачилик ва ирқчилик асосида бўлиб ташлаш мазмунидаги баёнотлар кетма-кет берилди. Эрон эса Ироқ, Сурия ва Яманда Америка унга чизиб берган ролини аниқ-ошкор ўйнади ва ҳамон ўйнамоқда. Эрон бу ролни ўйнар экан ўзидан Америка рози бўлишини, натижада ўзининг бутун минтақа бўйлаб шу ролни ўйнашига йўл очиб беришини таъма қилмоқда. Эрон ўзининг империя бўлиш орзусига эришиш учун ва эҳтимол мусулмонлар оммасидан насронийлардаги «мерос қолдирилган хато» услуби бўйича тарихий ўч олиш учун шу ролни ўйнамоқда.

Эрон ҳокимлари аввало ўз динларига қарши ва қолаверса мусулмонларга қарши мислсиз жиноятни амалга оширишмоқда. Эрон ҳокимларининг «муллалар» эканлиги сизни алдаб қўймасин. Чунки бунда гуноҳ янада каттароқ бўлади. Бу гуноҳни улар Роббилари олдида ҳам, ўзлари бошқараётган халқлари олдида ҳам, бутун мусулмонлар олдида ҳам оқлай олишмайди. Эрон ҳокимлари амалга ошираётган жиноятлар уларни мусулмонларнинг бошқа ҳокимларининг сифати бўлиб қолган Аллоҳга, Росулига, Исломга, мусулмонларга хиёнат қилиш ва Ғарбга малай бўлиш даражасининг худди ўзига қўйиб қўймоқда. Эҳтимол уларнинг жинояти даражаси ўша бошқа ҳокимларникидан ҳам кўра юқорироқдир. Демак Эрондаги режим шундай бир режимки, мусулмонлар, айниқса Эрондаги мусулмонлар бу режимни тийиб қўйиш ва уни ўзгартиришга ҳаракат қилиш ҳақида фикр юритишлари вожиб. Жаъфарий мазҳаби тобелари бўлмиш онгли, холис уламолар ўз ҳокимларининг жиноятларига ва мусулмонлар қонига ботишларига тўсиқ қўйишлари вожиб. Бу уламолар мазҳабчилик чақириғининг хатолиги ва хатарли эканини очиб ташлашлари, Эрон ҳокимларининг минтақадаги Америка режаларини мусулмонлар қони ҳисобига ва уларнинг динни тиклаб порлоқ келажакка эришишларини барбод қилиш ҳисобига амалга ошириш учун бажараётган хиёнаткорона ролини фош қилиб ташлашлари вожиб. Зеро бу рол Аллоҳ Таоло:

أَنْ أَقِيمُوا الدِّينَ وَلَا تَتَفَرَّقُوا فِيهِ ۚ كَبُرَ عَلَى الْمُشْرِكِينَ مَا تَدْعُوهُمْ إِلَيْهِ ۚ اللَّـهُ يَجْتَبِي إِلَيْهِ مَن يَشَاءُ وَيَهْدِي إِلَيْهِ مَن يُنِيبُ ﴿١٣

«Динни барпо қилиб, унда фирқа-фирқа бўлиб кетмаслигингизни (қонун) қилди. (Эй Муҳаммад), мушрикларга сиз даъват қилаётган нарса (яъни, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиш) зўр келди-оғирлик қилди» [Шўро 13]

деб буюраётган нарсанинг тамоман тескарисидир.

Мазҳабчиликка чақириш ҳамма мазҳаблардаги оммани ва оддий халқни алдаб-авраб ўзига жалб қилмоқда. Бу чақириққа эргашадиган тобелар ҳам пайдо бўлди. Ҳатто баъзи уламолар бу фитна оловини пуфлаб авж олдирадиган ҳам бўлишди. Мазҳабчиликка чақиришга режимлар бошчилик қилмоқда. Режимлар бу чақириққа ўзларининг моддий имкониятларини сарфламоқда ва фазовий телеканалларини сафарбар қилмоқда. Шунинг учун бу фитна худди қуриган чўпга тушган оловдек тез тарқалиб бормоқда. Бунга эса ҳар икки тарафдаги уламоларнинг сукут сақлаб туравериши асло жоиз эмас. Зеро у амри маъруф ва наҳий мункар бобидандир. Шунинг учун ана шу уламолар фақат омманигина ҳақ йўлга даъват қилибгина қолмай балки ўзларига ўхшаган уламоларни ҳам ҳақ йўлга даъват қилишлари вожиб. Мавжуд бошқарувни ўзгартириш учун биргаликда жамоий ҳаракат қилиш зарур.

Ҳа, шундай. Мусулмонлар азият чекаётган бу бузуқ вазиятни ўзгартириш учун бир онгли, холис, жамоий ҳаракат олиб бориш зарур. Бу эса фақат ҳамма мусулмонларни бирлаштирадиган рошид Халифаликни тиклаш билангина бўлади. Халифалик ҳамма мусулмонларни Роббиларига итоат қилиш, ўз динларини қоим қилиш ва бу динни Америка, Россия, Хитой устидан, барча кофирлар ва мушриклар истамаса-да барча динлар устидан ғолиб қилишдан иборат битта мақсад асосида бирлаштиради. Бу эса Аллоҳ изни ила, Аллоҳ ёрдами ила ва Аллоҳ тавфиқи ва мадади ила албатта бўлади…

Эй, Эрондаги мусулмонлар, хусусан уларнинг холис уламолари:

Эрон ҳокимларининг муллалар эканлиги сизни алдаб қўймасин. Чунки улар маъсум эмас. Шунинг учун сизлардан шаръан талаб қилинадиган иш динга хилоф иш тутаётган бу ҳокимларга қарши туришингиздир. Улар сизларга мусулмонларни ўлдиришни буюраётган пайтда сизлар уларга қарши туришингиз вожиб. Ухлаб ётган фитнани уйғотишга тортилиб кетишни асло қабул қилманг. Чунки Аллоҳ фитнани уйғотадиган кимсани лаънатлайди. Кимнинг гувоҳлигида фитна юз берса ва у бу фитнани инкор қилса (яъни бу мункардан қайтарса) унга гувоҳ бўлмагандек бўлади, ким бу фитнани маъқуллайдиган бўлса унга гувоҳ бўлмаса ҳам гувоҳ бўлгандек бўлади.

Анави ҳокимлар бу фитна орқали сизларни жаҳаннамга тортиб кетмоқчи бўляпти. Шундай экан уларга асло итоат қилманг. Сизлар билмаган эканмиз деб ўзингизни узрли қилиб кўрсатолмайсиз. Ахир бир мусулмонга қарши қилич кўтариб чиқиб уни ўлдирадиган мусулмон узрли бўладими?!!

Уламоларингиз позицияси омма позициясидан ҳам кўра хатарлироқ ва Аллоҳ олдида жавобгарлиги янада қаттиқроқдир. Холис уламо бўладими, холис эмасми, ҳеч фарқсиз Аллоҳ ҳузурида ана шундай қаттиқ жавобгарликка тортилади. Холис бўлмаганлари жаҳаннам эшикларига чақирувчилар бўлади. Ким уларнинг чақириғини қабул қилса уни жаҳаннамга улоқтиради. Холис уламоларнинг ажру мукофоти эса шаҳидлар саййиди Ҳамза ажридек бўлади. Улар адолатсиз султон ҳузурида ҳақ сўзни айтадиган киши ажрига эга бўладилар. Бу эса Улуғ Пайғамбаримиз ﷺнинг:

«سَيِّدُ الشُّهَدَاءِ حَمْزَةُ بْنُ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ وَرَجُلٌ قَامَ إِلَى إِمَامٍ جَائِرٍ فَأْمَرَهُ وَنَهَاهُ فَقَتَلَهُ»

«Шаҳидлар саййиди Ҳамза ибн Абдулмуттолиб ҳамда золим ҳокимнинг олдига бориб, уни (маъруфга) буюриб, (мункардан) қайтарган, натижада ўша золим ҳоким томонидан қатл қилинган кишидир», деган сўзларининг тасдиғидир.

Бу сўзлар мусулмонларнинг фақат бир тоифасигагина йўлланмаяпти, аксинча барча мусулмонларга йўлланмоқда. Шояд бу яхшилик даъватига барча мусулмонлар, уламолар ҳам, омма халқ ҳам қўшилиб, рошид Халифаликни тиклаш теварагида бирлашса деган умидда шу сўзлар йўлланмоқда. Зеро Халифалик бўлса Ислом ва унинг аҳли азиз, куфр ва унинг аҳли эса хор бўлади. Аллоҳ Таоло Оли Имрон сурасида бундай деди:

وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللَّـهِ جَمِيعًا وَلَا تَفَرَّقُوا ۚ وَاذْكُرُوا نِعْمَتَ اللَّـهِ عَلَيْكُمْ إِذْ كُنتُمْ أَعْدَاءً فَأَلَّفَ بَيْنَ قُلُوبِكُمْ فَأَصْبَحْتُم بِنِعْمَتِهِ إِخْوَانًا وَكُنتُمْ عَلَىٰ شَفَا حُفْرَةٍ مِّنَ النَّارِ فَأَنقَذَكُم مِّنْهَا ۗ كَذَٰلِكَ يُبَيِّنُ اللَّـهُ لَكُمْ آيَاتِهِ لَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ ﴿١٠٣﴾ وَلْتَكُن مِّنكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ ۚ وَأُولَـٰئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ ﴿١٠٤﴾ وَلَا تَكُونُوا كَالَّذِينَ تَفَرَّقُوا وَاخْتَلَفُوا مِن بَعْدِ مَا جَاءَهُمُ الْبَيِّنَاتُ ۚ وَأُولَـٰئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ ﴿١٠٥﴾ يَوْمَ تَبْيَضُّ وُجُوهٌ وَتَسْوَدُّ وُجُوهٌ ۚ فَأَمَّا الَّذِينَ اسْوَدَّتْ وُجُوهُهُمْ أَكَفَرْتُم بَعْدَ إِيمَانِكُمْ فَذُوقُوا الْعَذَابَ بِمَا كُنتُمْ تَكْفُرُونَ ﴿١٠٦﴾ وَأَمَّا الَّذِينَ ابْيَضَّتْ وُجُوهُهُمْ فَفِي رَحْمَةِ اللَّـهِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ ﴿١٠٧﴾ تِلْكَ آيَاتُ اللَّـهِ نَتْلُوهَا عَلَيْكَ بِالْحَقِّ ۗ وَمَا اللَّـهُ يُرِيدُ ظُلْمًا لِّلْعَالَمِينَ ﴿١٠٨

«103. Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз! Ҳамда Аллоҳнинг сизларга берган неъматини эсланг: бир-бирингизга душман бўлган пайтларингизда дилларингизни ошно қилиб қўйди-ю, сизлар Унинг неъмати сабаб биродарларга айландингиз. Ва дўзах чоҳининг ёқасида турган эдингиз, сизларни ундан халос қилди. Ҳақ йўлни топишингиз учун Аллоҳ сизларга ўз оятларини мана шундай баён қилади. 104. Ораларингиздан маъруфга буюриб, мункардан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир. 105. Аниқ ҳужжатлар келганидан кейин бўлиниб кетган ва бир-бирлари билан ихтилоф қилиб, талашиб-тортишган кимсалар каби бўлмангиз! Ана ундайлар учун улуғ азоб бордир. 106. (Қиёмат) кунида (мўминларнинг) юзлари оқ бўлур, (кофирларнинг) юзлари қора бўлур. Энди юзлари қора бўлган кимсаларга: «Имон келтиргандан кейин яна диндан чиқдингизми? Бас, кофир бўлганингиз касофатига мана бу азобни тотиб кўрингиз», дейилур. 107. Юзлари оқ бўлган зотлар эса Аллоҳнинг раҳмати (жаннати)да бўлиб, ўша жойда абадий қолажаклар. 108. Булар Аллоҳнинг оятларидир. Сизга уларни ҳақ-рост тиловат қилмоқдамиз. Аллоҳ барча оламларга (яъни ҳеч кимга) зулм қилишни истамас»  [Оли Имрон 103-108]

Total Views: 242 ,

Добавить комментарий