Американинг яккаҳокимлиги… Очкўзлик ва рақобатлар

Американинг яккаҳокимлиги… Очкўзлик ва рақобатлар

Капиталистик мабданинг хусусияти шуки, у зиқналик, очкўзлик, худбинлик, моддий манфаат учун беллашиш, бошқалар устидан ҳукмронлик қилишни яхши кўриш каби фикрларни зеҳнга ўрнаштириб, сўнг уларни янада ривожлантиради… Бу нафақат шахсларга ҳамда банк ва ширкатлардаги капиталистларга хос… Балки у қулаётган моддий капиталистик мабда фикрларига асосланган ҳар қандай давлатда илдиз отган… Иқтисод бўйича муфаккир олим Адам Смит (Халқ бойлиги) номли китобида шундай дейди: «Шахсдаги очкўзлик ахлоқнинг энг юқори чўққисидир, шахс қанча очкўз бўлса, шунчалик ихтирочи бўлади. Инсониятни эгалик қилиш ва ҳукмронлик ўрнатиш учун низолашишга, урушларга етаклаган нарса ҳам шудир… Шунинг учун бойликни совуриш ва бунинг йўлида беллашиш бугунги ҳазоратнинг энг муҳим жиҳатидир…».

Билли Гару ўзининг (Капитализмнинг қора китоби) номли асарида шундай дейди: «Капитализм ўзининг қонли жиноятлари ва ножўя ишларини оқлаш учун демократия, озодлик, диктаторликка қарши кураш ва Ғарб қийматларини ҳимоя қилиш каби олий намуналарни қурол қилиб олган. Айни пайтда у бошқа халқлар ресурслари ва бойликларини эгаллашни, улар устидан ўз васийлигини ўрнатишни хоҳлайдиган мулк эгалари манфаатини ҳимоя қилади… Бундай сиёсатни ёйишда ҳукмдорга иқтисодчилар, сиёсатчилар, журналистлар ва ахборот воситалари кўмаклашади…» Қулаб бораётган бундай нотўғри қараш ёвузлик, уруш, қон тўкиш, вайронагарчилик, бошқаларни мустамлака қилиш ва қонини сўриш каби иллатларни келтириб чиқарди. Шунингдек якка ҳоким бўлиш ва рақобатчисиз кураш майдонида қолиш учун рақибини кураш майдонидан сиқиб чиқаришга ҳаракат қилиш каби иллатни келтириб чиқарди… Капиталистик олам (1914-1918) йиллардаги биринчи жаҳон уруши ва (1939-1945) йиллардаги иккинчи жаҳон урушига гувоҳ бўлди. Бу икки уруш Европа ва Америка жамиятида вайронагарчилик ва хароба ҳамда миллионлаган қурбонлар, ногиронлар ва беваларни пайдо қилди. Шунингдек бу икки уруш 80 миллион одамнинг ёстиғини қуритди…

Америка иккинчи жаҳон урушида Японияга қарши атом бомбасини қўллади. Натижада бир вақтнинг ўзида 240000 инсон оламдан кўз юмди. Нурланиш натижасида касалланганларни айтмаса ҳам бўлади…

Иккинчи жаҳон уруши якун топгач халқаро майдон бошқа тусга кирди. Чунки бир томондан урушдан чиққан Америка ва Европа ўртасида, иккинчи томондан Америка ва Совет Иттифоқи ўртасида беллашиш ва бир-бирини янчиш бошланди.. Урушдан кейинги халқаро майдоннинг асосий белгилари қуйидагичадир:

1 – Америка урушдан ғолиб ҳолда ҳамда катта ҳарбий куч ва улкан нуфузга эга бўлиб чиқди. Шунингдек ғарбий лагернинг етакчисига айланиб, 1949 йили Ғарбий Европани НАТО иттифоқи орқали ўз бағрига олди.

2 – Россия етакчилигидаги Шарқий лагер катта ҳарбий куч билан бўй кўрсатди. 1955 йили НАТОга қарши Варшава шартномасини тузди ва НАТО хатарига қарши курашиш учун Шарқий Европани ўз қучоғига олди…

3 – 1945 йил БМТ орқали халқаро қонунлар ишлаб чиқилди. Шунингдек қурол аслаҳалардан фойдаланиш, инсон ҳуқуқлари ва халқаро алоқалар бўйича алоҳида давлатлар ўртасида иттифоқлар тузилди…

4 – Йирик давлатлар урушдан сўнг, 1945 йили (Бреттон Вудс) номли машҳур иқтисодий иттифоқ тузишди. Бу иттифоқдаги энг аҳамиятли банд долларнинг халқаро валютага айланиши бўлди. Бу билан маълум миқдордаги пул маълум миқдордаги тилла билан таъминланган барча валюталар долларга боғланиб қолди. Бу иттифоқ 1970 йил президент Никсон даврида доллар қиймати эркинлаштирилгунига қадар жорий бўлди.

5 – Икки лагер, хусусан Америка ва Совет Иттифоқи ўртасида сиёсий ва ҳарбий рақобат давом этди. Бу уруш охири бориб совуқ урушга айланди ва 1961 йили икки йирик давлат ўртасида келишув тузилди…

6 – Уруш туфайли парчаланган Европа Америкага муҳтож эди. иқтисодий жиҳатдан вайрон бўлган биноларини қайта қуриш ва ҳарбий жиҳатдан кенгайиб, Америка томон нуфузини чўзаётган Совет Иттифоқидан сақланиш учун Америкага муҳтож эди. Натижада Европани қайта тиклаш учун Маршал лойиҳаси ишга тушди. Шунингдек НАТО иттифоқи соясида турли иттифоқлар тузилди…

Жаҳон уруши пайдо қилган бу воқе ҳамда иқтисодий сиёсий ва ҳарбий рақобат Ғарбий лагер давлатлари ўртасида ва Ғарбий лагер билан Шарқий лагер ўртасида давом этди. Бу рақобат гоҳо совуқ урушга айланса, гоҳо сиёсий уруш ва гоҳо келишувга айланар, ва гоҳо икки йирик давлатнинг малайлари ва тарафдорлари ўртасидаги урушга айланар эди. Бу ҳолат 1990 йилгача давом этди, шу пайтга келиб, шарқий лагер қулади ва Варшава шартномаси бекор бўлди. Натижада бу иттифоқ аъзолари бир неча давлатларга ажралиб, улар билан Россия ўртасида сиёсий алоқалардан бошқа нарса қолмади… Совет Иттифоқи қулаши билан халқаро майдон янги тусга кирди. Унда Америка ҳеч қандай рақобатчисиз олам ва унинг сиёсатини танҳо етаклайдиган бўлди. Лекин бу ерда айрим истисноий ишлар юз бердики, уларда катта давлатлар ё мажбуран, ёки қарз бўлганидан иштирок этди. Бунга биринчи ва иккинчи Кўрфаз урушлари, Ироқ ва Афғонистон урушлари ҳамда Шомда бугун юз бераётган уруш мисол бўлади…

Европа Шарқий лагер якун топгач бирлигини сақлаб қолиш ва кучини жамлашга ҳаракат қилди. Аммо унинг ҳаракати айрим иқтисод ва пул соҳасини ҳисобламаганда сиёсий майдонда, Америка такаббурлиги қаршисида туришда самара бермади… Бунинг сабаби бугунги Европа Иттифоқи на тарих, на воқе, ва на миллий жиҳатдан бирлашиш асосларига эга. Балки бир неча асрлардан бери унинг давлат ва халқлари ўртасида адоват илдиз отган… Бу иттифоқ заиф бўлсада, Америка уни майдонда хоҳлаганини қилиши ва келажакда сиёсий бирлигини кучайтириш учун ҳаракат қилишига ташлаб қўймади. Балки олдин Варшава иттифоқига нисбатан қилганидек, уни иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан заифлаштириш ва унга тўсиқ қўйиш ҳамда келажакда уни парчалаб ташлашга ҳаракат қилди.

Британия охирги пайтларда бўлинишларга йўл очиш учун ушбу иттифоқдан чиқишга ҳаракат қилди. Бунда Америка президенти Трамп британияликларни бўлиниш учун овоз беришга қизиқтирди ва бошқа давлатларни ҳам Британиядан ўрнак олишга чақирди… Америка бир томондан давлатларни бўлинишга қизиқтираётган бўлса, бошқа томондан бу иттифоқ пайдо бўлгандан бошлаб, иқтисодий қурол орқали унга қарши курашишдан тўхтамади. Шунингдек доллар устуворлиги ҳамда биржа, нефт ва олтин баҳолари орқали курашишдан тўхтамади… Балки Америка аксар сиёсий иқтисодий ва ҳарбий ишларда шу иттифоқдан фойдаланди, бу Иттифоқ Америка сиёсатига қарши чиқишга кучи етмади. Америка нафақат ушбу иттифоқдан балки ўзининг сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий лойиҳаларида Россиядан фойдаланди…

Америка очкўзлиги Европа Иттифоқи ва Россияни ўзининг сиёсий лойиҳалари ва ҳарбий такаббурлиги йўлида хизмат қилдиришда тўхтаб қолмади. Балки Америка бундан ҳам каттароқ нарсага ҳаракат қилмоқда. Қуйида Америка бугунги кунда, бугунги халқаро воқе соясида нимага ҳаракат қилаётгани ва манфаатини рўёбга чиқариш учун фойдаланадиган қуроллари нимадан иборатлиги ҳақида баён қиламиз.

Америка бугун олам бўйлаб рақобатчисиз ҳукмронлик ва халқаро танҳоликка эришиш учун ҳаракат қилмоқда. Америка бу танҳоликда бошқаларни ҳам иштирок этиши ва кўмаклашишини хоҳлаётгандек кўрсатгани билан, у бундан каттароқ нарса, яъни рақобатчисиз танҳоликни хоҳламоқда. Шунинг учун у халқаро майдондаги рақибларини заифлаштириш, уларнинг нуфузини минтақавий доирага чеклаш ва иттифоқларини парчалаш орқали йўқотишга ҳаракат қилади. Кичик Буш иккинчи Кўрфаз уруши даврида Вашингтонда Франция президенти билан бўлган учрашувда бу ҳақида шундай деган эди: «Қўшма Штатлар билан бирга бўлмаган давлатлар унинг душманидир. Қўшма Штатларнинг шериклари нафақат туйғулари билан, балки амалда шерик бўлишлари лозим». Қўшма Штатлар халқлари танҳолик ғоясига эришиш учун бир қанча ишларни амалга оширади, қуйида уларни баён қиламиз:

Биринчидан: Европа Иттифоқини заифлаштириш ва охири уни парчалашга ҳаракат қилади. Америка бу ишни иқтисодий босим ўтказиш, Европада иқтисодий ва сиёсий инқирозлар пайдо қилиш ва айрим давлатларни Европа Иттифоқидан чиқишга қизиқтириш орқали қилади…

Иккинчидан: Россияни ички инқирозлар билан яшайдиган ҳамда моддий манфаатлар кетидан югурадиган, иқтисодий жиҳатдан заиф ҳолда қолдиришга ҳаракат қилади. Шунингдек уни Хитой каби давлатлар билан иттифоқ тузиш ҳақида фикрлашдан узоқлаштиришга ҳаракат қилади. Америка бу ишни ҳам қўрқитиш ва ҳам қизиқтириш орқали амалга оширади…

Учинчи иш: Хитойни регионал давлат қилишга ҳаракат қилади. Америка бу ишни Хитойни Вьетнам, Корея, Тайвань ва жанубий Хитой денгизидаги бошқа қўшни давлатларига кенгайиш лойиҳаларини муваффақиятсизликка учратишга ҳаракат қилиш орқали қилади… Шунингдек Хитойни доллар ҳукмронлиги остида қолдириш ва товарларини сотиш учун Америка бозорларига мурожаат қилдириш орқали амалга оширади…

Тўртинчи иш: Америка иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан энг катта куч бўлиб қолишга, Америка доллари барча валюталар устидан рақобатчисиз ҳукмрон бўлишига ҳамда бозор ва ишлаб чиқаришда устувор бўлишга ҳаракат қилади!!

Шундай экан Америка халқаро жиҳатдан сиёсий ва ҳарбий рақибларини йўқота оладими? Халқаро кураш майдонини рақиблардан холи қила оладими? Оламдаги давлатларни ўзининг сиёсий ишлари кетидан юргиза оладими? Долларни бошқа валюталар устидан ҳукмрон ҳолда сақлай оладими?!

Ҳақиқат шуки, Америка бу ишларни амалга ошириш учун қуроллар ва малайларга эга. Шунингдек олдин айтиб ўтганимиздек уни бошқалардан ажратиб турадиган нуфузли минтақаларга эга. Лекин шундай бўлишига қарамай Америка халқаро масалаларда ўзи хоҳлаганидек танҳо бўла олгани йўқ… Америка Ироқда ўзи ёлғиз ва айрим давлатлар иштирокида ҳарбий урушга кириб кўрди. Лекин натижа ташвишли бўлди, бу хатарли ишнинг таъсири ҳали ҳам йўқолгани йўқ.

Чунки бу 2008 йилдаги инқирознинг сабабларидан бири бўлган эди. Шунинг учун Обама: «Қўшма Штатлар Ироқдан чиққанидан кейин у ерга қайта қуруқлик жанги қилмайди» деган эди. Чунки Америка барча нарсада гигант давлат бўлсада, бу гигант давлат бир қанча ички инқирозларни бошдан кечирмоқда, қуйида уларни келтириб ўтамиз:

1 – Савдо балансидаги камомаднинг ортиб боришида кўзга ташланаётган бўғувчи иқтисодий инқирозлар. Бу камомад ташқи ишлар вазирлиги ҳисоботига кўра 2017 йил 50 миллиард долларни ташкил қилган. 2016 йил ишсизлар сони 5.7 %га тенг бўлса, у яна 2 %га кўтарилган, бу кўрсатгич 2008 йилдаги инқироздан бери кўтарилишдан тўхтамаяпти.

2 – Ички сиёсий инқирозлар. Олдинроқ бир неча штатлар такрорланаётган инқирозлар туфайли иттифоқдан чиқиши ҳақида қўрқитган… Техас штати губернатори (Рик Перри) губернаторлар йиғилишида иттифоқдан чиқишни қўллаб-қувватлаши ҳақида айтган. Техасдаги миллий ҳаракат номидан сўзловчи (Дейв Монте) шундай дейди: «Бўлиниш бизнинг ягона жавобимиздир. Чунки федератив давлат парчаланиб бўлди. Уни бугунги сиёсий низом орқали ислоҳ қилиб бўлмайди».

3 – Америка халқи ўз еридан ташқарида бўлаётган урушларни ёқтирмаслиги ҳамда фаровонлик, қулайлик, исрофгарчилик ва дабдабани яхши кўриши… Иқтисодчилар ҳисоб китобича Американинг сарф харажати ички ялпи маҳсулотининг икки баробарига тўғри келади…

4 – Оқ танлилар билан қора танлилар ўртасида ҳамда англо- саксонлар билан бошқалар ўртасида сиёсат ва иқтисодда миллий камситиш мавжудлиги…

Булар Американинг ички аҳволи, у ердаги инқирозлар ва Америка халқининг таркибий табиати ҳақида сўзлар эди… Аммо Хитойга нисбатан айтадиган бўлсак, Хитой ҳақиқатда йирик давлат ва тез суратда тараққий этиб бормоқда… Лекин у Америкачалик таъсир қилиш қуролларига эга эмас. Агар у шундай қуролларга эга бўлса, халқаро кураш майдонида таъсир қилувчи давлатга айланади. Яқин келажакда кутилаётган халқаро масалалар сиёсати қуйидагича бўлиши мумкин:

Биринчидан: Хитой Америка билан йирик иттифоқлар тузиши мумкин. Чунки Хитойнинг Америкага чиқараётган экспорти бутун оламга чиқараётган экспортининг тўртдан бирига тенг… Американинг бир қанча қитъалараро ширкатлари Хитой ичкарисида фаолият қилади… Айни пайтда Хитой 2016 йилги ҳисоб китоб бўйича 3.5 триллион доллар захирасига эга…

Иккинчидан: Хитой нуфуз жиҳатидан ташқаридан узилган давлат. Хитой бу борада нафақат Америка, балки Европа давлатларига ҳам ета олмайди… Уни атрофидаги айрим қўшни давлатларга чекланган давлат дейиш мумкин…

Учинчидан: Хитой тараққиёт, техника, оламдаги ҳарбий базалар, юлдузлар жангги лойиҳалари ва қўрқитиш қуроллари жиҳатидан Америкачалик ҳарбий устунликка эга эмас…

Булардан ташқари Америка иқтисодий жиҳатдан гигант давлат бўлмиш Хитойни ўзининг минтақавий доирасидан чиқиб, бошқа давлатларга таъсир ўтказишига ёки Россия ва Европа давлатларига яқинлашиш ҳақида фикрлашига йўл қўймайди… Чунки бу Хитойга қўшимча куч бағишлайди ва у иқтисодий тараққиётда Америка хоҳлаган чегарадан ўтиб кетади. Шунингдек Хитой доллар тизими ва ҳукмронлигидан қутилиши мумкин… Натижада Қўшма Штатларнинг бутунича ўзига бўлмасада, унинг иқтисодига ҳал қилувчи зарба беради. Шунинг учун Американинг Хитойга нисбатан тутадиган сиёсати қуйидаги ишларда гавдаланади:

1 – Долларни халқаро валюта сифатида қолдириш ва Хитойни келажакда доллардан халос бўлиши ҳақида фикрлашидан қайтариш. Шунинг учун Хитой доллар захираларини олтинга алмаштиришни бошлаган пайтда бу иш Америкага қаттиқ таъсир қилди ва Америка божхона таърифлари бўйича келишувни бекор қилиши ҳамда Хитойдан келадиган 25 %лик импортни қисқартириши тўғрисида қўрқита бошлади. Шунингдек фойда қийматини бир неча марта ошириб юборди…

2 – Хитой билан тижорат ва саноат борасида алоқалар ўрнатиш ҳамда бу алоқаларни Америка ҳукмронлигини сақлаб қолиш учун қурол сифатида қўллаш. Шунингдек Хитойни мана шу ҳукмронликдан озод бўлиш ва иқтисодий жиҳатдан бўлиниш ҳақида фикрлашига йўл қўймаслик…

3 – Хитойни ташқи давлатлар, хусусан қўшни давлатлар билан бўладиган алоқаларини заифлаштириш. Шунда у эски мустамлакачи яъни Россия орқали ўзининг иқтисодий кучини кенгайтира олмай қолади…

4 – Россияни Хитойдан узоқлаштириш ва Хитойни заифлаштиришда Россиядан фойдаланиш. Шунда у Америка лагери ва очкўзлигига қарши кучая олмайди…

5 – Америка Россияга нисбатан қилганидек ҳамда шу кунларда Европа давлатларига нисбатан қилаётганидек Хитойни қийнаш учун ҳарбий ва иқтисодий мусобақага чорлаш… Охирги пайтларда Америка фойда қийматини ошириши оқибатида Хитой ҳам унга қараб оширишга мажбур бўлди. Бу эса баҳолар ортиши натижасида ташқи савдо қийин аҳволга тушиб қолишига сабаб бўлди…

Шундай экан Америка Хитойни регионал давлат сифатида қолдира оладими? Айни пайтда уни доллар ҳукмронлиги ва Америка бозорлари ҳукмронлиги остида ушлаб тура оладими?! Ёки Хитой олдинги тарихига қайтиб, Жанубий Осиёдаги қўшни давлатларни етакловчи ва уларга таъсир қилувчи давлатга айланадими? Шунингдек фаолияти тўхтаган Шарқий лагер ўрнига Америкага рақиб бўла оладими?!…

Хитой ҳали Америкачалик қувватга эга бўла олгани йўқ. Унинг ўз нуфузини қўшни давлатларига кенгайтиришга бўлган ҳаракатлари Американи тинчини бузмоқда. Америка ўзининг кучи, қуроллари ҳамда халқаро ва регионал иттифоқчилари орқали Хитойни тўхтата олади ва уни бу йўналишдан қайтара олади… Хитой эса Россия каби катта давлатнинг ёрдами билангина Америка таъсиридан чиқиб кета олади. Россия эса бундай қалтис ишга қўл ура олмайди, чунки оқибати ишончсиз бўлган бундай қалтис ишдан кўра Америка билан бўладиган манфаатлари кучли ва афзалдир. Чунки Россия бу ишнинг оқибатлари борасида Америкадан қўрқади.

Шулардан келиб чиқиб айтамизки: Бугун халқаро майдонда фаолият юритаётган Европа Иттифоқи, Россия ва Хитой Америка такаббурлиги ва танҳо бўлиш учун қилаётган ҳаракати олдида туриш учун на иқтисодий ва на сиёсий кучга эга… Бу давлатлар бугунги кунда бирлаша олмайди… Айни пайтда Америка ҳам инқирозлар, ички вазияти ва штатлар ўртасидаги алоқалар заифлиги сабабли сиёсатда танҳо бўла олмайди. Шунингдек бошқа катта давлатлар кўмагисиз олам тақдирини еча олмайди…

Бу иш ўз қуввати, етакчилиги ва мумтоз фикрига эга ҳамда на Америка ва на бошқаси билан ҳисоблашмайдиган мабдаий давлат пайдо бўлмагунича халқаро саҳна ва халқаро кураш майдонида шу ҳолда қолаверади… Ушбу давлат тиклангач Америка ва бошқа давлатлар одамлар қонини сўриш ва уларни бир луқма нондан айириш каби ишларини тўхтатишади… Натижада бу давлат секин аста қулашга яқин қолган мана шу давлатлар (сафнинг аввалида Америка) остидан чиқиб кетади… Бу иш эса ваъда қилинган рошид Халифалик билангина амалга ошади… Бу ёвуз давлатлар зулмидан халос бўлиш ва Ислом адолатидан насибадор бўлиш учун Аллоҳ Таолодан бизни ушбу давлат билан сийлашини сўраймиз… Эй оламлар Роббиси дуоларимизни қабул қил…

Ҳамд Тобиб – Байтул Мақдис

Total Views: 325 ,

Добавить комментарий