Американинг яҳудий вужудига қурол етказиб беришни тўхтатиб қўйиши

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Американинг яҳудий вужудига қурол етказиб беришни тўхтатиб қўйиши

Америка яҳудий вужуди билан бўлган муносабатларида қандай қилиб зиддиятга кириб қолди?! Зеро, у яҳудийларнинг Ғазога қилаётган шунча тажовузларини, аксари аёллар ва болалардан иборат ўнг минглаб аҳолисини қирғин қилаётганини, уйлари, касалхоналари ва мактабларини бошлари узра вайрон қилиб, юзлаб одамларни булдозерлар билан тириклайин кўмиб ташлаётганини қўллаб-қувватламоқда. Шу билан бирга аёллар, болалар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишини даъво қилмоқда! У яҳудийлардан диққатни жалб қиладиган даражада кўп қирғинларни содир этмасликни талаб қилиб, уларнинг қирғинини геноцид деб атамаяпти. Чунки унинг ўзи ҳам Ироқ ва Афғонистонда шунга ўхшаш қирғинларни содир этган! Агар яҳудийларнинг қирғини диққатни жалб қиладиган даражада бўлмаганда эди, Америка уларни парвосига ҳам келтирмаган бўларди. Чунки Америка учун муҳим бўлган нарса, ички ва халқаро жамоатчилик фикрининг ўзига қарши қўзғалмаслигидир. Шунинг учун яҳудийлардан ўт очишни тўхтатиш ва асирлар алмашиш тўғрисидаги битимни имзолашни бир неча бор талаб қилди. Лекин яҳудийлар буни рад этиб, хўжайинлари Американи ночор ва заиф ҳолатга тушириб қўйдилар. Аммо Америка улардан воз кеча олмайди ёки жиддий зарар кўришига йўл қўёлмайди. Чунки улар Американинг минтақадаги мустамлакачилик лойиҳаларига хизмат қилиш учун Фаластинда мавжуддирлар.

Яқинда Америка келишув тузиш учун бор кучини сарфлаб, ўзининг ташқи ишлар вазири ва разведка директорини Мисрга юборди. Шартноманинг имзоланишига ҳатто АҚШ президентининг ўзи ваъда берди. Америка Миср ва Қатар орқали Ҳамасга босим ўтказиб, яҳудий вужуди рози бўладиган келишувларни қабул қилишга кўндирди. Лекин яҳудийлар рози бўлмадилар. Аксинча, бошқаларнинг ён бераётганини, Миср, Қатар ва бошқа исломий юртлардаги режимларнинг Ҳамасга босим ўтказаётганини, яҳудий вужуди фаластинликларни ўлдиришда қаттиқ давом этаётган бўлса ҳам, Фаластин халқига ёрдам беришмаётганини кўриб, такаббурлик қилишди. Кейин Америка боши берк кўчага кириб қолиб, 2024 йил 8 майда мудофаа вазири Ллойд Остин орқали конгрессда қуйидагиларни эълон қилишга мажбур бўлди: «Биз Исроилдан тинч аҳолини ҳимоя қилиш бўйича аниқ режаларсиз Рафаҳга йирик ҳужум уюштирмасликни сўрадик. Вазиятни қайта кўриб чиққандан сўнг, кучли портловчи ўқ-дориларни етказиб беришни тўхтатиб қўйдик… Уларни етказиб беришни қандай давом эттириш бўйича якуний қарорга келганимиз йўқ». Шундай қилиб, Америка яҳудийларнинг Рафаҳдаги ҳужумларига рози бўлди. Лекин Ғазо секторининг бошқа ҳудудларида амалга оширишгани каби тинч аҳолини очиқ-ошкор қирғин қилмасликларини талаб қилди. У, шунингдек, ўқ-дорилар етказиб беришни бекор қилмади, балки кейинчалик қайта йўлга қўйиш учун тўхтатиб қўйди!

Буни Байденнинг мана бу сўзлари ҳам тасдиқлаб турибди: «(Исроил) Ғазода тинч аҳолини ўлдириш учун Америкадан сотиб олинган қуроллардан, жумладан 2000 фунт оғирликдаги бомбалардан фойдаланган… Агар улар Рафаҳга кирадиган бўлсалар, ҳозиргача бундай бўлгани йўқ, аввал қўлланилган қуролларни бермаслигимни айтдим». Бу Американинг Ғазо аҳлини қирғин қилишда иштирок этганини, бу қуролларни яҳудий вужудига Ғазо аҳлини қирғин қилиши ва бошлари узра уй-жойларини вайрон қилиши учун тақдим этганини, ҳатто ўт очишни тўхтатишга рози бўлмаганини тасдиқлайди.

Америкалик юқори мартабали расмийлардан қуйидагича иқтибос келтирилади: «Исроилнинг ҳозирда Рафаҳда давом этаётган ҳарбий операциясининг кенгайиши ва назоратдан чиқиб кетиши, қўшинларнинг Рафаҳ шаҳрига бостириб кириши АҚШ-Исроил муносабатлари бузилишининг бошланиши бўлади. Оқ уй ҳозирча Рафаҳ операцияси чекланган деб ўйлаяпти. У «Исроил»нинг Рафаҳдаги йирик қуруқлик босқинига нисбатан президент Байден белгилаган қизил чизиқни кесиб ўтганига ишонмайди. Чунки бу нарса Американинг Ғазодаги урушга нисбатан сиёсатини ўзгартириши мумкин». Ҳа, яҳудий вужуди ҳар куни ўнлаб инсонни қирғин қилмоқда. Лекин Америка ҳали ҳам вазият назорат остида, деб ўйлаяпти!

Дарҳақиқат, яҳудий вужуди 2024 йил 6 май куни Рафаҳга ҳужум бошланганини эълон қилди ва Ғазо сектори билан Миср ўртасидаги ўтиш пунктини эгаллаб олди. Бу Ғазога ёрдам карвонларининг киришини таъминловчи йўлак ҳисобланади. Кейин 2024 йил 11 май куни ҳужумнинг кенгайтирилиши эълон қилинди. Яҳудий вужуди Рафаҳни вайрон қилишга ва ўн минглаб инсонни қириб ташлашга қаратилган операцияда босқичма-босқич олға силжимоқда. Шундай қилиб, Американинг муносабати қандай бўлишини, яъни у кескин бўладими ёки аввалгидек заифлигича қолиб, унга ўз тажовузини давом эттиришига имкон берадими, дея кутмоқда.

Американинг ўн минглаб ғазоликларнинг ўлимига сабаб бўлган ўқ-дорилар етказиб беришни тўхтатиш қарори Нетаняху ва унинг ҳукумати Ҳамас томонидан имзоланган келишувни ўжарлик билан рад этиб, ўзларининг ҳомийси Американинг хоҳишига қарши Рафаҳга ҳужум бошлаганини эълон қилганидан кейин қабул қилинди. Чунки яҳудий вужуди ўзини Американинг эркатойи каби тутиб, қайсарлик ва такаббурликни намоён қилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, Американи ўз халқи ва дунё олдида ҳижолатга қўйиб, уни ожиз ва заиф қилиб қўрсатяпти… Аслида Америка барча қурол-яроғ жўнатмаларини тўхтатиб қўйишга, жиҳозларига зарар етказишга, аксарияти Американики бўлган қуролларни урушда ишлатишни тақиқлаб қўйишга ҳамда уларнинг геноцид содир этаётганини эълон қилиб, ҳаракатларини фалажлаш ва саросимага солиб қўйишга қодир. Бироқ Америка буни истамайди. Чунки бу уруш унинг Ислом Умматига қарши урушидир. Америка бу урушдан ўзининг Уммат устидаги ҳукмронлигини сақлаб қолиш учун уни хор қилишни ва барчанинг кўз ўнгида фарзандларини қирғин қилишни ҳамда малай режимларни ағдариш, минтақадан Американи қувиб солиш ва рошид Халифаликни барпо этиш сари қўзғалмасликлари учун уларни яҳудий вужуди билан даҳшатда ушлаб туришни мақсад қилган.

Шундай экан, Сисий ва унинг режимининг душман билан тузилган хиёнат асосидаги тинчлик шартномасини бекор қилиши ёки шу душманга қарши бирор жиддий чора кўриши кутилмайди. Чунки Сийсий ва унинг режими айни шартномага зарар етишини истамаётган Америкага қарам. Зеро, бу шартнома Мисрнинг жангдан узоқлашишини ҳамда душман ҳар қанча қирғинларни амалга оширса ҳам Миср аҳлининг ҳаракатга келмасдан жимгина кузатиб туришини таъминлаб келмоқда. Бу режимнинг бор-йўқ қиладиган иши қоралаш ёки Америкада чиқадиган «Уолл-стрит жорнэл» газетасининг 2024 йил 9 май кунги сонида мисрлик расмийлардан иқтибос келтирганидек, мана бу баёнотларни беришдир: «Қоҳира ғазабда. Чунки (Исроил) 2024 йил 7 майда Рафаҳ чегара пунктининг Фаластин томонини назорат қилишдан олдин Мисрга қисқа муддат берган. Шу боис Миср музокараларда воситачилик қилишни тўхтатиш билан таҳдид қилган»! Бу Сисий ҳамда унинг режимининг нақадар қабиҳ ва пасткаш экани кўрсатиб, Мисрда олиб борилган музокаралар яҳудий вужуди фойдасига бўлганини, бошқаларнинг унда ён беришларини кўриб, яҳудий вужуди янада такаббурлик қилаётганини ҳамда Фаластин аҳлига қарши янада кўпроқ жиноятлар содир этиб, кўпроқ ерларини босиб олаётганини исботламоқда. Улар Фаластин масаласини ҳал қилиб олишгандан сўнг, ҳатто Мисрни қўлга киритиш учун у билан урушга киришадилар. Зеро, ўзларининг мақсадлари «Нилдан Фуротга қадар» эканини эълон қилишган.

Афтидан, Халқаро жиноят судига Нетаньяху ва унинг ҳукуматидаги расмийларга қарши қарор чиқариш билан таҳдид қилишни Америка буюрган кўринади. Шунинг учун Нетантяху АҚШ президентидан бу каби қарорни чиқармаслиги учун Халқаро судга босим ўтказишни сўради. Яҳудий вужуди Рафаҳга қилган ҳужумини тўхтатиши ва Ҳамас билан шартнома имзолашга рози бўлиши учун судга босимни кучайтириш ҳаракати ортида Байден маъмурияти турганини тушуниб турибди. Бироқ 2024 йил 8 май куни АҚШ конгресси вакиллар палатасининг ташқи ишлар қўмитаси раиси Майкл Маккол «Агар Халқаро суд исроиллик расмийларни қамоққа олиш тўғрисида ордер берадиган бўлса, конгресснинг Республикачи аъзолари Халқаро суднинг мансабдор шахсларига қарши санкциялар қўллаш бўйича ҳужжат тайёрламоқда», деди. Шу тариқа Республикачилар партияси мамлакатни бошқараётган Демократлар партиясига нисбатан адовати сабабли ўз мамлакатининг ташқи сиёсатига тўсқинлик қилишга уринишмоқда. Зеро, ҳар икки партия ўртасида кескин равобат мавжуд. Бу эса демократиянинг нақадар чириганлигини, Халқаро судларнинг сиёсийлашганини, уларнинг қарорлари йирик мустамлакачи давлатлар томонидан назорат қилиниб, уларнинг таҳдидлари остида қолганини кўрсатмоқда.

Шундай экан, мусулмон кишининг бундай сиёсий масхарабозликларни ва қонли жиноятларни кўриб туриб, бунга сукут сақлашга ҳеч қандай узри қолмади. Шунингдек, буларнинг барачсини тўхтатиш ва Умматни озодлик сари етакловчи онгли ва холис исломий сиёсий етакчиликни олиб келиш учун жиддий ҳаракат қилаётганлар билан биргаликда фаолият қилмасликка ҳам ҳеч бир баҳонаси қолмади.

Устоз Асъад Мансур

Роя газетасининг 2024 йил 15 май чоршанба кунги 495-сонидан

Total Views: 29 ,

Добавить комментарий

«Газпром» Хитой билан келишолмади ва газ ишлаб чиқариш ҳажмини тарихда энг минимал даражага туширди

«Газпром» Хитой билан келишолмади ва газ ишлаб чиқариш ҳажмини тарихда...

Закрыть