Америкалик сенаторлар Россияга қарши янги санкциялар киритишни таклиф қилишди

Америкалик сенаторлар Россияга қарши янги санкциялар киритишни таклиф қилишди

Америкалик сенаторлар Россияга қарши янги санкциялар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш учун киритдилар.

Санкцияларни “АҚШдаги сайловларга аралашув”, “Сурияга ёмон таъсир” ва “Украинадаги агрессия” учун киритиш таклиф қилинмоқда. Москва бу ҳолатлар бўйича айбловларни рад этиб келади.

Қонун лойиҳасида Россия банкларига, Россиянинг суюлтирилган табиий газ бўйича хориждаги лойиҳаларига, Россия иқтисодиётининг киберсекторига қарши санкциялар киритиш таклиф қилинган.

Шунингдек, ФСБнинг Керчь бўғозидаги воқеага алоқадор 24 нафар ходимига қарши, Россиянинг суверен қарзи бўйича ҳар қандай янги битимга санкциялар киритиш кўзда тутилган. 

Сенаторлар, шунингдек, АҚШ маъмуриятига Россия президенти Владимир Путиннинг активлари ва Борис Немцовнинг ўлдирилиши бўйича ҳисоботлар тайёрлашни таклиф қилишган. 

Total Views: 693 ,

Добавить комментарий

Эрондаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 41 нафарга етди

Эрондаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 41 нафарга етди Эроннинг...

Закрыть