Америка Ислом ва мусулмонларга қарши курашда Эрондан «олабўжи» сифатида фойдаланмоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Америка Ислом ва мусулмонларга қарши курашда Эрондан «олабўжи» сифатида фойдаланмоқда

Британиянинг «Гардиан» газетасининг 2008 йил 25 сентябрдаги сонида ёзилишича, АҚШ президенти Жорж Буш 2008 йил 14 майда яҳудий вужудига қилган сўнгги сафари чоғида бош вазир Эҳуд Ольмертнинг мудофаа вазири Эҳуд Барак билан учрашиш талабини рад этган. Буш уни қабул қилишни истамай, «Мен унинг нима истаётганини биламан, мендан Эроннинг ядровий иншоотларига зарба йўллашга рози бўлишимни истаяпти, сен менинг жавобимни биласан – йўқ!», деб айтган. Шунда Ольмерт у билан учрашиши илтимосида туриб олгач, Буш уни қабул қилишга рози бўлади. Эҳуд Барак Буш қабулига кириб, унга Эроннинг ядровий иншоотларига зарба йўллаш зарурлиги сабабларини, бу зарбалар унинг ядровий лойиҳасини йўққа чиқара олмаса-да, аммо бир неча йилларга кечиктиришини тушунтиришга уринади. Бироқ Буш ғазабдан портлаб, унинг сўзларини кесиб, «Мен сенга йўқ ва яна йўқ, деганман, нега тушунмайсан, мен Оқ уйда бор эканман, Эрон иншоотларига ҳужум қилинмайди», дейди.

2009 йил Збигнев Бжезинский яҳудийларнинг Эронга ҳужум қилиши эҳтимоли ҳақида баёнот бериб, «Ироқдаги америкалик қўшинлар «Исроил»нинг Эронга қиладиган ҳужумларига қарши турмоқлари лозим», деган эди.

Эрон ядровий дастурига нисбатан америкалик раҳбарларнинг бу ва бошқа позицияларини обдан ўрганилса, бу ерда «мушук-сичқон» ўйини кетаётганини яққол сезиш мумкин. Бу ўйинда асосан бир томондан Эроннинг ядровий қуролни қўлга киритишига асло йўл қўймаслиги борасида ваъдалар бериб, унинг ўзига таҳдидлар қилаётган бўлса, иккинчи томондан яҳудий раҳбарларига Эрон ядровий иншоотларини асло нишонга олмасликлари учун тинимсиз босим ўтказилмоқда. Шунингдек, Америка Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига ҳаргиз йўл қўймайди, шу билан бирга, яҳудий вужуди хавфсизлигини кафолатлайди, дея яҳудийларнинг кўнгли хотиржам қилинмоқда. Айни мақсадда президент Обама 2015 йил Эрон билан ядровий битимни имзолади. Бир вақтнинг ўзида, Америка Эронга Сурияда нуфузини кенгайтириши ва Башар режимини ағдарилишдан ҳимоя қилиши учун эрк бериб қўйди.

2015 йилги келишувда Уранни 3.67 фоиз чегарасида бойитиш кўрсатилиб, бойитилган ураннинг рухсат этилган миқдори белгилаб қўйилган эди. Шунингдек, Халқаро Атом Энергияси Агентлигининг доимий бевосита назорати остида биринчи авлод центрифугалари сони ҳам белгиланганди. Бунинг муқобилида, АҚШ томонидан Эронга нисбатан жорий этилган санкцияларни бекор қилиш ва Эрон билан савдо ва банк муносабатларига эшик очиш айтилган. Бироқ, Трамп 2017 йил 17 июлдаги ўзининг даврий ҳисоботида «Эрон 2015 йилдаги битимга амал қилмоқда», деб айтди. 2017 йил 13 октябрда эса, айни қароридан қайтиб, «Эроннинг битим мажбуриятларини бузган»ини маълум қилди ва бу билан 2018 йил 8 майдаги АҚШнинг битимдан бира тўла чиқиш қарорига замин тайёрлаган бўлди. Халқаро Атом Энергияси Агентлигининг кетма-кет чиқарган даврий ҳисоботлари Эроннинг битим шартларига амал қилишга содиқлигини эътиборга олмади.

Эрон Франция, Британия, Германия ва Хитойдан иборат битимга имзо чеккан томонлардан битимга риоя этилишини таъминлашларини кўп бор илтимос қилди. Бироқ, улар Европа компанияларига Эрон билан муомала қилиш эркинлигини таъминлаш ва уларни АҚШ санкцияларидан ҳимоя қилиш йўлида баъзи ташаббусларни кўтаришган бўлса-да, АҚШ санкцияларига қарши чиқа олишмади. Чунки Эрон бозори қанчалик жозибадор бўлмасин, ҳеч бир компания айни санкциялар ғазабига учрашга ва АҚШ бозоридан маҳрум бўлишга тайёр эмас.

Американинг битимдан чиқиб кетишидан бир йил ўтиб, Эрон 2015 йилги битимнинг баъзи мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлай бошлади ва центрифугаларнинг сифатини ошириш ва улардан кучлироқ бўлган иккинчи, тўртинчи ва олтинчи авлодларни ишлаб чиқиш йўлида бир қанча қадамлар ташлади. Шу орқали Эрон бойитиш даражасини 2019 йил июл ойида 4.5 фоизга, кейин 2021 йил бошида 20 фоизга оширишга муваффақ бўлди. Ҳар сафар эронлик расмийлар агар АҚШ 2015 йилги битим бандларига қайта амал қилса, Эрон ҳам қайта амал қилажаги тўғрисида баёнот бериб келишди. Тўғри, яҳудий раҳбарлари Эрон ядровий дастурига қақшатқич зарба йўллаш, ҳатто айрим саботаж операцияларига қўл уриш ва Эрон ядровий дастури раиси Муҳсин Фахрийзода жонига суиқасд қилиш орқали ўз ғазаблари билан алоҳида ажралиб турсалар-да, бироқ бу ғазабларининг таъсири қисман ва чекланган бўлиб, Эронни ўз дастурини ривожлантириш йўлида жадал қадам ташлашдан қайтара олмади.

Буларнинг барчасидан яққол кўриниб турибдики, Америка на 2002 йил бошида ва на ундан кейинги йилларда Эронинг ядровий дастурини тўхтатиш учун кучли позиция эгаллагани йўқ.

Бугунги кунда Венадаги музокараларнинг сўнгги раунди фонида, бутун дунё бу музокаралардан бирор оқ булут кўринадими ёки минтақа портлаш арафасида турган вулқонли муҳитда яшашда давом этаверадими, деган саволдан қийналмоқда.

Биз айтамизки, Вена музокаралари мисоли бир муз тоғидан бошқа нарса эмас. Аввало Американинг Эрондан ва минтақадан нимани истаяпти, шуни англамоқ лозим. У ҳақиқатдан ҳам Шарқий Сувайшда тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни сақлашга ҳаракат қиляптими, бинобарин, Эрон билан бўлган бундай можарога ва Эрон билан яҳудийлар ўртасидаги низога якун ясашга уриняптими?

Барчага маълумки, Эрон раҳбарларининг минтақада ўз давлатлари нуфузини кенгайтириш истаклари кучли. Улар Америка соясида давлатларининг тўртта пойтахтни ўз назоратларига олгандан кейин, бугун бешинчи ва олтинчисини ҳам қўлга киритишга интилишмоқда. Бинобарин, улар Америка билан тўғридан-тўғри курашга киришиш ёки унинг манфаатларига таҳдид туғдириш истагидан мутлақо узоқдалар. Қуддусга кириш шиори ҳам мунофиқлик ва адаштиришдан бошқа нарса эмас. Яҳудий раҳбарлари ҳам шундай. Американинг ғазабини кўтаришмайди-тоқатлари йўқ. Улар АҚШнинг тўрт маъмурияти (Жорж Буш, Барак Обама, Дональд Трамп ва Жо Байден маъмуриятлари) томонидан қўйиб келинган ветога итоат қилишларини амалда кўрсатишди. Бас, ҳеч бир томон Американинг ғазабини жалб қилишга журъати етмаяпти. Хўш, у ҳолда Америка нимага интилмоқда?

Мазкур муз тоғининг бир қисмини тўлиқ тасвирлаб бериш учун биз аввало шунга эътибор қаратмоғимиз лозимки, бугун режимлар яҳудийлар билан алоқа қилиш ва Марокашдан то Форс кўрфазигача бўлган режимлар улар билан муносабатларни нормаллаштириш каби хиёнат поездини йўлга туширганлар. Бир вақтнинг ўзида, ҳукмдорлар минтақада Исломнинг ақидавий тушунчасини «мослаштириш»га қаратилган янги иброҳимий динини зўрлаб тиқиштиришяпти. Шунингдек, залолатга бошловчи тушунчаларни ҳам таълим дастурларимизга киритишмоқда. Бу тушунчалар жиҳод қилиш, муртадларни жазолаш ҳамда гомосексуаллар ва уларнинг тоифасидан бўлганларга шафқатсиз жазо қўллаш каби фарзларни таълим дастуридан олиб ташлашга чақиради. Шу билан бирга, бу адашган тушунчаларда пойтахтлардаги яҳудийларни олқишлаб, турли шиорлар остида уларни иқтисодий ва маърифий тадбирларга қўшиш ҳам талаб қилинган. Масалан, яқинда Суриядаги озод этилган ҳудудларда Росулуллоҳ ﷺнинг расми чизилган дарслик китоблари тарқатилиши ва Сурия Демократик кучлари назоратидаги ҳудудларда Ислом аҳкомларини ҳақорат қилувчи, айниқса, жиҳод аҳкомларини нафрат, экстремизм ва терроризмга тарғиб қилувчи аҳкомлар қилиб кўрсатувчи иброҳимий дини тушунчалари билан суғорилган дарслик материалларини қўллаш, Азҳар томонидан терроризмга (яъни экстремистик ташкилотларга) қарши кураш даъвосининг қабул қилиниши каби ҳодисалар ҳам шулар жумласидандир. Бундан ташқари, ваҳи ўчоғи бўлмиш икки Ҳарам юртида очиқдан-очиқ ғарблаштириш, илмонийлаштириш, Аллоҳнинг шариатидан тониш ва золимлар қонунига рози бўлишни қабул қилмайдиган ҳар бир инсонни қамашдан иборат кампаниялар кетмоқда.

Демакки, афтидан, Америка минтақада Эронни олабўжи қилиб кўрсатиш сиёсатини сақлаб туришга муҳтож ва Эрон иблисига қарши туриш шиори остида вазиятни янада кескинлаштиради. Ушбу «олабўжи»га қарши туриш ниқоби остида яҳудийлар билан хоинларча алоқа қилиш ва Исломга қарши курашиш поезди катта тезлик билан ҳаракат қилмоқда. У ер, бу ерда вақти-вақти билан вазиятни кескинлаштириб, минтақа аҳолиси ўртасида душманлик оловига мой сепилмоқда. Бир томонда ҳукмдорлар Исломга қарши кураш, ҳаром қонни тўкиш, фаҳш ва мункар ишларни кенг ёйиш ва Аллоҳнинг калимасини олий қилишга ҳаракат қилаётганларни бостириш билан Американинг дўстлигини қозониш йўлида бир-бирлари билан мусобақалашишяпти.

﴿وَيَمْكُرُونَ وَيَمْكُرُ اللهُ وَاللهُ خَيْرُ الْمَاكِرِينَ﴾

«Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ макр қилувчиларнинг афзали-устасидир» [Анфол 30]

Доктор Усмон Баххош қаламига мансуб

Роя газетасининг 2021 йил 22 декабр чоршанба кунги 370-сонидан

Total Views: 82 ,

Добавить комментарий

Мусулмонлар билан Ғарб ўртасидаги курашнинг янги босқичи…

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Мусулмонлар билан Ғарб ўртасидаги курашнинг янги...

Закрыть