Америка халқаро майдонда ўзининг ҳукмронлигини сақлаб қолиш учун дунёни оёқости қилмоқда

Америка халқаро майдонда ўзининг ҳукмронлигини сақлаб қолиш учун дунёни оёқости қилмоқда

Америка Совет Иттифоқи қулаганидан сўнг ҳеч қандай рақибсиз дунё ҳукмронлиги тахтини эгаллади. У ўзининг сиёсати ва империалистик манфаатларига хизмат қилдириш учун зўровонлик билан бутун дунёга ўз ҳукмини ўтказа бошлади. Бундан ташқари, турли алдов, мунтазам ва ғайримунтазам босқинчилик, ролларни бўлиб бериш, бойкот қилиш, савдо уруши ва иқтисодий назорат орқали бутун дунё иқтисодига ҳукмронлик қила бошлади… Америка яна бир қанча ифлос услубларни ишга солдики, бу услублар унинг гегемонлиги, босқинчилиги ва якка ҳокимлигини намоён қилар эди. Айрим давлатлар ҳам талончилик, босқинчилик ва ҳукмронлик борасида унинг сиёсий ва иқтисодий ишларида иштирок этган бўлса-да, уларнинг иштирок этиши Америка қўлга киритган улкан фойдадан улушга эга бўлиш учун бўлди…

Айтиш мумкинки, Америка муқаррар ёвузликка айланди. У бутун дунёни ўз оловида куйдирди, турли жойларда келтириб чиқарган урушлари билан оламни вайрон қилди. Дунёда юз бераётган барча мусибатлар, қашшоқлик, сарсон-саргардонлик, ўз диёрларидан чиқиб кетиб, денгиз, саҳро ва даштларда минглаб кишиларнинг ўлим топиши каби ишларга биринчи жавобгар бўлиб қолди… Бу ёвуз баҳайбат иблис дунёга ҳукмронлик қилиш ва шантаж билангина кифояланиб қолмади. Балки у оёқости қилиш сиёсатини олиб борди ва халқаро фирибгарликка етакчилик қилди. Ўзининг ҳукмронлиги ва яккаҳокимлигини сақлаб қолиш ҳамда тахтини олдириб қўймаслик учун энг разил ишларни амалга оширди…

Америка ҳукмронлик тахтини қўлдан бой бермаслик ҳамда дунёнинг каттаю кичик давлатлари устида ўз ҳукмронлигини сақлаб қолиш учун қандай сиёсий ва иқтисодий ишларни амалга оширмоқда? Америка амалга ошираётган ва воқеда унинг ёвузликларини намоён этаётган ишлар жуда кўп ва турли тумандир. Бу ишлар тўхтовсиз янгиланиб туради… Қуйида улардан айримларини келтириб ўтамиз:

1 – Америка Исломнинг ҳаёт майдонида татбиқ этилишини олдини олиш учун сиёсий Исломга қарши очиқ ва яширин тарзда курашмоқда. Айниқса, Америкага малайлик қилаётган сиёсатчиларнинг қиёфаси фош бўлиб, айблари очилиб қолганидан кейин, шунингдек, капиталистик иқтисодий фикрлар ва капитализмнинг асосий фикрларига киритилган ўзгартиришлар муваффақиятсизликка учраганидан кейин у сиёсий Исломга қарши курашни кучайтирди…

2 – Америка ўз ҳукмронлиги ва сиёсий аралашувини сақлаб қолиш, ўзини халқаро тинчлик элчиси қилиб кўрсатиш, халқаро ва минтақавий келишувларнинг назоратчиси қилиб кўрсатиш мақсадида халқаро ва минтақавий фитналарни уюштирмоқда ҳамда турли жойларда уруш оловини ёқмоқда. Натижада, бу фитналардан баъзида йирик давлатлар ҳам соғ қолмаяпти. Масалан, у Жанубий Хитой денгизи минтақасида ўз ҳукмронлигини сақлаб қолиш учун икки Корея ўртасига нафрат уруғини сочмоқда. Шунингдек Эрон ва Кўрфаз давлатлари ўртасида фитна қўзғатмоқда, Шом ўлкасида халқаро ва минтақавий фитналар уюштирмоқда…

3 – Иқтисодий ҳукмронликни сақлаб қолиш учун давлатларга иқтисодий муаммолар туғдиряпти. Американинг бошқа давлатларга қарши қўллайдиган қуролларидан бири савдо урушидир. Америка бозорига кираётган айрим товарлар ва хизматлар учун белгиланган бож тўловларини ошириш, хорижий капитални жалб қилиш учун Америка банкларидаги фоиз ставкаларини кўтариш ҳамда нефть нархининг кўтарилиб, пасайишига таъсир қилиш шулар жумласидандир…

4 – Бошқа халқларнинг бойлик ва товарларини талон-тарож қилиш ҳамда уларнинг юртлари устидан иқтисодий ва тижорий назоратни ўз қўлига олиш. Америка бу ишларни сиёсий малайлар, ёки халқаро гигант ширкатлар, ёки миллиардлаган долларга тузиладиган қурол-аслаҳа битимлари орқали амалга оширади. Малай давлатлар фойдасиз битимлар эвазига ушбу долларларни тўлашади…

5 – Давлатлар ўртасидаги иттифоқларга зарба бериш, бунда йирик давлат бўладими ёки кичик давлатми фарқи йўқ. Шунингдек, исломий оламдаги давлатларни парчалаш. Масалан бугун турли иқтисодий ва сиёсий ишлар билан Европа Иттифоқини парчалашга ҳаракат қилаётгани бунга яққол мисолдир…

6 – Йирик давлатлар бўлмиш Россия ва Хитойни турли минтақаларда, ҳатто ўз ерида бўйсундириш ва ўзига қаратишга ҳаракат қилиш. Америка бу ишларни баъзида қизиқтириш орқали, баъзида қўрқитиш орқали амалга оширади. Бу нарса Россиянинг Украина билан бўлган урушида ёки Шом юртидаги урушга аралашишида яққол кўринди… Шунингдек, бу нарса Америка қийин аҳволга тушиб қолганда ҳарбий ва сиёсий жиҳатдан авраб алдашида яққол кўринди. Масалан, Хитойга нисбатан бўлган сиёсатида Корея инқирозини қўзғагани каби. Америка бу ишларини муштарак тижорий манфаатлар ва имтиёзларга эга бўлиш сиёсатини қўллаш орқали амалга оширади… Масалан, Американинг эга бўлган имтиёзлари Европа Иттифоқи давлатларидан алоҳида ажралиб туради…

7 – Доллар ҳукмронлиги орқали дунёни иқтисодий шантаж қилиш. Маълумки, доллар тахминан бутун оламдаги барча валюталарнинг пул қопламасидир. Шунингдек, оламдаги аксар давлатлар, ҳатто Европа Иттифоқидаги баъзи давлатларнинг пул резервидир. Америка доллар орқали иқтисодий шантаж ва назорат билан шуғулланади. Бунда ўз бюджетидаги улкан камомад ҳамда ички ва ташқи қарзларини камайтириш бўладими ёки инфляцияни тўхтатиш бўладими ёки Америка бугун йўлиқаётган бошқа иқтисодий муаммолар бўладими фарқи йўқ…

8 – Халқаро тижорат ва бозорлар устидан, хусусан энг зарур товарлар устидан назорат ўрнатиш. Америка улкан фойда келтирадиган зарур товарларни аксар давлатларда монополия қилиб олган. Хусусан турли хилдаги қурол-аслаҳа савдоси ва алоқага оид электрон асбоблар савдосини монополия қилиб олган. Ушбу тижорат Америкага миллиардлаган доллар фойда келтиради, ички гигант ширкатларни бойитади ва Американи бутун жаҳон устидан ҳукмронлигини ёйишига ёрдам беради…

9 – Америка нефть, олтин ва фоиз ставкалари устидан назорат қилади… Нефть зарур товарлардан бўлиб, индустриал давлатлар унга муҳтождир. Америка нефть қазиб олувчи давлатлар, хусусан учинчи дунё давлатлари устидан сиёсий жиҳатдан ҳукмронлик қилади. Шунингдек бошқа давлатларга иқтисодий жазо чоралари қўллайди. Бугун Эронга нефть экспорт қилишни тақиқлаши бунга яққол далилдир…

10 – Ҳарбий устунликни сақлаб туриш ҳамда катта ҳажмда товар ишлаб чиқариш ва хизматлар таклиф қилиш. Маълумки, Америка қурол соҳаси, океанлараро гигант ҳарбий флот, қуруқлик ва сувдаги ҳарбий базалар, юлдузлар ва космос жанги борасида барча давлатлардан устунлик қилади. Шунингдек, дунё давлатларига турли ишлаб чиқариш ва саноат товарларини экспорт қилади…

Булар Американинг дунёга ҳукмронлик қилиб, халқаро сиёсатни назорат қилиш учун ёрдам берадиган ишлар ва соҳалардир. Америка бу ишларни ҳатто Европа Иттифоқи, Хитой, Россия ва Япония каби йирик давлатларнинг ичида ҳам олиб боради. Бугун ушбу баҳайбат иқтисодий иблисга фаол таъсир кўрсатадиган рақиб йўқ.

Европа Иттифоқига келсак, кўриб турганимиздек у халқаро муносабатларда муайян позициясига эга эмас. Яъни бу иттифоқ халқаро масалаларда бир бутун иттифоқ сифатида яхлит фикр ва қарашга эга эмас. Шунингдек, дунё аренасида юз бераётган ва Америка у орқали хавф туғдираётган масалаларга фаол таъсир қила олмайди. Масалан, Европа Иттифоқи давлатларидан Америкага кираётган айрим товарларга Америка томонидан бож таърифларининг оширилиши, ёки Америка Европа Иттифоқи хоҳишига тескари ўлароқ айрим давлатларга қамал ва жазо чораларини эълон қилиши, шу йил Эронга қарши қилинган жазо чоралари ёки Туркияга қарши қилинган жазо чоралари бунга далилдир. Бу ишлар Европа Иттифоқига миллиардлаган долларлар миқдорида зарар олиб келди. Шунинг учун Европа Иттифоқи ёлғиз ўзи ҳам сиёсий масалалар ва ҳам иқтисодий масалаларда Америкага қарши тура олмайди.

Россия эса, айтиб ўтганимиздек Совет Иттифоқи қулаганидан кейин иқтисодий жиҳатдан заиф аҳволга тушиб қолди. Россия атом қуролларини қўриқлаш, ўзининг атрофидаги собиқ Совет иттифоқи давлатларини қўллаб-қувватлаш ва ҳатто ички иқтисодий ишларини тиклашга ҳам кучи етмайди. Нефть нархлари пастлаган кунлари унинг бюджетида улкан камомад пайдо бўлди. Чунки, Россия ўз иқтисодида қурол экспортига ўхшаган муҳим соҳаларга таянмайди. Ёки Америка доллар орқали амалга ошираётгани каби олам иқтисодини назорат қила олмайди. Шунингдек, Хитой каби бозорларда рақобат қиладиган саноатга ҳам эга эмас.

Аммо Хитой гигант иқтисодга эга бўлиши ҳамда тижорат ва ишлаб чиқариш борасида рақобат қила олишига қарамай, у ўзининг ичи ва атрофига чекланган давлат. Хитой ўз ери ва атрофидан ташқарига чиқишга хоҳиш истаги йўқ. Ўз муҳитидан ташқаридаги халқаро масалалар ва минтақавий жанжалларга фаол аралашмайди. Айни пайтда Хитой Америка билан муҳим иқтисодий манфаатларга эга бўлган давлатдир. Бу нарса Хитой ичидаги Американинг трансконтинентал ширкатлари ва ташкилотлари борасида бўладими, ёки Америка ичидаги Хитой товарларининг экспорти борасида бўладими фарқи йўқ.

Хитой Америка каби оламий валюта қуролига эга эмас. Лекин Хитойда уч триллион миқдорда доллар захираси мавжуд. Уларнинг катта қисми Америка федерал банки томонидан чиқарилган қиматбаҳо қоғозлардир. Шунинг учун Хитойнинг ўзи Америка ўртасида бирор муаммо пайдо қилишга кучи етмайди. Бу нарса Корея масаласида яққол кўринди. Чунки унда Хитой Кореяни Америка билан битим тузиш ва бир қанча ишлардан чекиниши учун ўртага воситачи сифатида аралашганига гувоҳ бўлдик.

Булар халқаро сиёсатда фаол ва халқаро позицияга таъсир қила оладиган давлатлардир. Аммо улар Америка таъсири қаршисида заиф ва таъсирсиздир. Балки Америка аксар масалаларда уларни ўз манфаати йўлида ишлатади. Бу нарса Шом, Корея, Ўрта Шарқнинг Фаластин масаласида, Туркия ва Эрон масаласида ва бундан бошқа халқаро, минтақавий масалаларда яққол кўринди.

Шунинг учун айтиш мумкинки, Америка ҳукмронлиги ва яккаҳокимлиги давом этар экан ҳамда бу ҳукмронлик Американинг иқтисодий, ҳарбий ва бошқа сиёсатлари билан мустаҳкамланар экан, яқин келажакда бу ҳукмронлик ва яккаҳокимликни синдирадиган куч пайдо бўлиши кутилмайди… Лекин ишлар ва ҳодисаларнинг йўналиши шу ҳолда давом этавермайди. Чунки ишлар ўлчови Аллоҳ Таолонинг қўлида. Аллоҳ хоҳлаган кишини азиз ва хоҳлаганини хор қилади, айрим кишиларни юқори кўтарса, айримларини пасайтиради.

قُلِ اللَّـهُمَّ مَالِكَ الْمُلْكِ تُؤْتِي الْمُلْكَ مَن تَشَاءُ وَتَنزِعُ الْمُلْكَ مِمَّن تَشَاءُ وَتُعِزُّ مَن تَشَاءُ وَتُذِلُّ مَن تَشَاءُ ۖ بِيَدِكَ الْخَيْرُ ۖ إِنَّكَ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ﴿٢٦

"Айтинг: «Эй мулку давлат эгаси бўлган Аллоҳим, сен истаган кишингга мулк ато қилурсан ва истаган кишингдан бу мулкни тортиб олурсан, истаган кишингни азиз қилурсан ва истаган кишингни хор қилурсан. Бор яхшилик ёлғиз Сенинг қўлингдадир. Албатта Сен барча нарсага қодирсан" Оли Имрон 26

Фиръавн ҳам одамларга

 أَنَا رَبُّكُمُ الْأَعْلَىٰ 

Мен сизларнинг энг устун Парвардигорингиздирман"  Назиат 24"

ҳамда

مَا عَلِمْتُ لَكُم مِّنْ إِلَـٰهٍ غَيْرِي

«Мен сизлар учун ўзимдан бошқа бирон илоҳ борлигини билган эмасман»  [Қасос 38]

деган эди. Лекин денгиз Фиръавн ва унинг қўшинини қисқа вақт ичида ютиб юборди. Унинг мулки ва тахтини кечагина унинг ўзига қул бўлган ва унинг ўзи ўғил болаларини сўйиб, аёллари номусини топтаётган кишиларга мерос қилиб қолдирди.

Ҳақиқат шуки, Америка жуда ҳам мўрт ва заиф асосга қурилган. Агар ички ёки ташқи силкинишлар рўй берса, бу силкинишлар уни олам ҳукмронлик тахтидан тушириб юборади. Ёки Совет Иттифоқида рўй берганидек майда давлатларга бўлиниб кетади. Яқин келажакда рўй бериши мумкин бўлган ва Американи буюклик тахтидан тушиши ёки парчаланишига олиб келиши кутилаётган ишлар қуйидагилардир:

Биринчидан: Америка ичкарисида кучли иқтисодий силкиниш пайдо бўлиши. Чунки Америка иқтисоди заиф ва мўрт асосга қурилган ҳамда кетма кет ва чуқур инқирозларни бошдан кечирмоқда. Шунинг учун ҳар қандай лаҳзада кенг ва қаттиқ қулаш рўй бериши мумкин. Бир қанча иқтисодий мутахассислар бундан огоҳлантиришган. Агар Америка ичида кучли иқтисодий силкиниш рўй берса, бу силкиниш Америка ичкариси ва оламга офат олиб келади. Натижада Америка Совет иттифоқида рўй берганидек элликта штатга бўлиниб кетади.

Иккинчидан: Америка жамиятида парчаланиш мавжуд. Бу оқ танлилар билан қора танлилар ўртасида бўладими, ёки ўзларини қадимда келганлар деб ҳисоблайдиганлар билан келгиндилар ўртасида бўладими ёки бойлар билан қамбағаллар ўртасида бўладими фарқи йўқ… Америка жамияти ичида бўлиниш ва парчаланиш уруғи мавжуд экан, иқтисодий силкиниш ёки икки етакчи партия ўртасидаги рақобат каби муайян ишлар бу нарсани қўзғатиб юбориши мумкин. Ёки бундан бошқа ишлар ҳам Америка жамияти ичидаги вақти келиб портлайдиган бомбани портлатиб юбориши мумкин.

Учинчидан: Америка билан мабдаий рақобат қила оладиган ҳақиқий рақибнинг пайдо бўлиши. Бундай рақиб Ислом давлатидагина пайдо бўлади. Ушбу давлат исломий оламда ҳар қандай лаҳзада тикланиши ва 1,5 миллиарддан ортиқ мусулмонни ўз байроғи остида бирлаштириши мумкин… Америка бугун айнан мана шундан қўрқмоқда ҳамда турли йўллар ва ўзига мақбул сиёсатлар орқали уни воқеда тикланишини олдини олиш учун ҳаракат қилмоқда. Лекин халқаро ва минтақавий ҳодисалар ривожи ушбу давлат тикланишига яқин қолганини кўрсатмоқда. Минтақа ҳақида айтадиган бўлсак, одамлар хавфсизлик, ахлоқ, идора ва бошқа барча соҳаларда тубан даражага тушиб кетган ушбу ҳукуматлардан тўйди. Улар эртаю кеч ушбу тахтларни қулатишни талаб қилмоқда ҳамда Ислом дастури ва низоми асосидаги янги давлатни тиклашни талаб қилмоқда. Рўй берган қўзғолонлар ва уларда одамларнинг ҳайқириб чиқишлари бунга ёрқин далилдир. Аммо халқаро майдон ҳақида айтадиган бўлсак, унда айрим халқаро мабдалар қулади ва одамлар уларни улоқтирди ва қолганларини ҳам инкор қилмоқда. Уларнинг аксарияти ўзининг асосий фикридан чекинди, капитализм низоми ўзи унинг устига қурилган асосларидан воз кечди. Хусусан иқтисодий ишларда ўз асосидан воз кечди, ваҳоланки иқтисод капитализмнинг энг машҳур фикри бўлиб, унинг капитализм деб номланишига мана шу фикр сабаб бўлган эди.

Эркин бозор низомидаги ўзгаришлар ҳамда қулаётган ширкатларни халқ топаётган ризқ рўзи ва камбағалларнинг бир парча нонига солиқ солиш орқали қутқариш учун қабул қилинган низомлар бунинг яққол далилидир. Шунингдек дунёнинг энг кўзга кўринган капиталистик давлатларидаги 1000та шаҳарда одамлар иқтисод низомини улоқтириш ва Уолл-Стритдаги иқтисод марказини бузиб ташлашни талаб қилишлари бунинг ёрқин далилидир. Бундан ташқари капиталистик оламда ҳар йили ўн минглаб одамлар Исломга кириши, Америка федерал статистика маркази ҳисоботига кўра, ҳар йили йигирма мингдан ортиқ одамлар капитализм ва насронийликни ташлаб Исломни қабул қилганини эълон қилиши бунинг яққол далилидир.

Америка бугун бутун оламни оёқости қиляпти ҳамда малай ҳокимларини зулм, мажбурлаш ва зўравонликка қизиқтириш орқали ёлғон демократиясини ҳам айланиб ўтмоқда. Шунингдек, турли жойларда уруш пайдо қилмоқда ҳамда оламнинг барча жойларида фитна ва ёвузлик уруғини сочмоқда… Америка буларнинг барчасини бутун дунёда ўзининг ҳукмронлигини сақлаб қолиш учун қилмоқда. Бу иш капиталистик низом хўжайини бўлган Америка учун ғайриоддий иш эмас. Чунки у манфаат устида қонли урушларни олиб борадиган, рақобатлашадиган ва ёвлашадиган низомдир. Биринчи ва иккинчи жаҳон урушлари бунга яққол далилдир. Чунки бу иккисида капиталистик низом соҳиблари фойда, манфаат ва ҳукмронликни деб урушга кирди. Миллионлаб кишилар ҳалок бўлди ва кўплаган кишилар вайрон бўлди. Шунингдек, Америка эллик йил олиб борган вайрон қилувчи иқтисодий сиёсат орқали Совет Иттифоқини вайрон қилди ва кичик давлатчаларга бўлиб юборди. Халқаро таъсир туфайли уни ҳеч қандай вазнга эга бўлмаган давлатга айлантириб қўйди.

Америка бутун дунёда ўз ҳукмронлигини сақлаб қолиш учун курашади, фикрлайди, ҳар қандай тақиқланган ишларни қилади, эртаю кеч макр ҳийла билан шуғулланади. Америка мана шу йўлда оламни оёқости қилади, бойликларини талон-тарож қилади ҳамда олам аҳолисини иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан қул қилади. Лекин Аллоҳнинг иродаси Америка иродасидан юқоридир. Америка мабдаси фикрий жиҳатдан қулаганидек юқорида биз айтиб ўтган сабабларнинг бири туфайли ёки Аллоҳнинг бошқа бир тадбири туфайли қулайди.

وَلِلَّـهِ جُنُودُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۚ وَكَانَ اللَّـهُ عَلِيمًا حَكِيمًا 

«Осмонлар ва ер қўшинлари (яъни коинотдаги барча жонзот ва кучлар) ёлғиз Аллоҳникидир. Аллоҳ билим ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир»  [Фатҳ 4]

Биз Аллоҳдан оламни Америка ёвузлиги ҳамда Аллоҳ ва Росулига қарши қилаётган урушидан халос этишини сўраймиз.

قَدْ مَكَرَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ فَأَتَى اللَّـهُ بُنْيَانَهُم مِّنَ الْقَوَاعِدِ فَخَرَّ عَلَيْهِمُ السَّقْفُ مِن فَوْقِهِمْ وَأَتَاهُمُ الْعَذَابُ مِنْ حَيْثُ لَا يَشْعُرُونَ ﴿٢٦

«Улардан аввалги (кофир) кимсалар ҳам (ўз пайғамбарларига мана шунга ўхшаш) макр-ҳийлалар қилган эдилар. Шунда Аллоҳ улар (қурган макр-ҳийла) биноларини таг-туги билан емириб ташлади, бас, улар (тўқиб олган ёлғон бино-тузумлари)нинг томи ўзларининг устига қулади ва уларга ўзлари сезмаган-кутмаган тарафдан азоб-ҳалокат келди»  [Наҳл 26]

Аллоҳ тўғри сўзловчидир. Охирги дуойимиз оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамд айтмоқликдир.

Ҳамд Тобиб – Байтул Мақдис

Total Views: 273 ,

Добавить комментарий

Урумчи қатлиомига 10 йил тўлди

Урумчи қатлиомига 10 йил тўлди Бундан 10 йил муқаддам –...

Закрыть