Америка армияси қўшинлари орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кескин ортган

Америка армияси қўшинлари орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кескин ортган

Америка мудофаа вазирлиги сўнгги пайтларда чиқарган ҳисоботга кўра, Америка армиясидаги қўшинларнинг хизмат пайтида ўз жонига қасд қилиш ҳолати охирги беш йил ичида кескин ортган. Аскарларнинг хизмат пайтида ўз жонига қасд қилишлари бўйича чиқарган пентагоннинг биринчи йиллик ҳисоботида айтилишича, бу нарса ҳар юзтадан 24,8га тўғри келган. 2013 йилда бу кўрсатгич ҳар юзтадан 20та бўлган бўлса, 2018 йили ўз жонига қасд қилган сони 541тани ташкил қилган. Пентагоннинг ушбу ҳужжат бўйича масъуласи Элизабет ван Винкль шундай дейди: «Биз тўғри йўналиш асосида юрмаяпмиз». Ҳарбий етакчилар махсус амалиётлар қўмондонлигида (бу қўмондонлик денгиз, ҳаво ва қуруқлик кучларини ўз ичига олади) фаолият юритувчи аскарлар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида бирор изоҳ бериша олмаган. Си-Эн-Эн ахборот агентлигининг ишора қилишича, бу каби ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари уруш ҳолатларига боғлиқ эмас. Балки бу наркотик моддалар истеъмол қилиш, шу жумладан молиявий банкротликка боғлиқдир.

Изоҳ: Америкада кенг қулоч ёйган ушбу кўриниш ҳамда ҳар йили юзлаган Америкаликлар ҳаётига зомин бўлаётган кўр-кўрона отишмалар Ғарб ҳазоратининг тимсоли дея ҳисобланган жамиятдаги руҳий бўшлиқни ва ижтимоий бўлинишни кўрсатмоқда.

Total Views: 117 ,

Добавить комментарий

Ҳарбий кенгаш мисрлик исломчилардан Суданни тарк этишларини талаб қилмоқда

Ҳарбий кенгаш мисрлик исломчилардан Суданни тарк этишларини талаб қилмоқда Судан...

Закрыть