Айрим эронликлар Эрон-Хитой муносабатларидан норози

Айрим эронликлар Эрон-Хитой муносабатларидан норози

Эрон жанубидаги Жаск шаҳри атрофида, Уммон кўрфазининг қирғоғида ўлик балиқлар тўлиб кетган. Ижтимоий тармоққа жойлаштирилган видеороликлар муаллифлари балиқларнинг оммавий қирилишини хитойлик балиқчилар томонидан агрессив балиқ овлаш усуллари (шу жумладан денгиз туби траллари ва кучли эхолотлар) билан боғлашади.

Эронлик фаолларнинг фикрига кўра, Уммон кўрфазига киришга рухсат берилган Хитой кемалари маҳаллий биологик ресурсларга таҳдид солмоқда ва келажакда маҳаллий балиқчиларни "тирикчилик манбаисиз" қолдиради. Уммон кўрфази қирғоғида экологик фаоллар томонидан тўпланган далилларга кўра, Хитой кемалари том маънода денгиз тубини тозалаб, тонна-тонна балиқ овламоқда.

Кўплаб эронликлар март ойи охирида Теҳрон ва Пекин ўртасида 25 йиллик муддатга мўлжалланган кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги битим имзолангандан сўнг, Эрон ҳукумати кўп нарсаларга, жумладан, Хитой кемаларининг балиқ овлаш усулларига кўз юмади. Буларнинг барчаси Ўрта Шарқдаги нефтга бой ва етакчи мавқега эга Эрон ва дунёдаги иккинчи иқтисодиёт — Хитойнинг геосиёсий иттифоқи учундир. Уларнинг ҳар бирининг узоқ муддатли ташқи сиёсий стратегиясини қайта кўриб чиқиш эвазига бирлашиши, дейди экспертлар, Теҳронга қарши халқаро санкцияларнинг бир қисмини бекор қилишга ва АҚШга жавоб босимининг воситаларини яратишга имкон беради.

7 март куни Теҳронда икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари Жавод Зариф ва Ван И томонидан имзоланган битим Хитой-Эрон алоқаларини йигирма хил: сиёсий, савдо-иқтисодий, ҳарбий-техник, шунингдек, хавфсизлик соҳаларида ривожлантиришни ҳамда  минтақавий ва халқаро муаммоларни назарда тутади. Пекин 25 йил ичида 400 миллиард доллар сармоя киритишга ваъда берган.

Тўлиқ ҳали нашр этилмаган шартнома имзоланган кундан бошлаб бир ҳафта ичида турли шаҳарлардаги одамлар "Эрон сотилмайди!" деган шиор билан чиқишмоқда.

Эрон парламенти ҳали Хитой билан шартномани маъқулламаган бўлса-да, аммо Теҳрон аллақачон Москва билан худди шундай битим тузиш ҳақида ўйламоқда.

Total Views: 61 ,

Добавить комментарий

Лавров: Россия-Хитой муносабатлари ҳарбий иттифоқ тузиш мақсадини кўзламайди

Лавров: Россия-Хитой муносабатлари ҳарбий иттифоқ тузиш мақсадини кўзламайди Россия ва Хитой...

Закрыть