AI: Эрондаги намойишлар вақтида кўплаб одамлар ўлдирилган

AI: Эрондаги намойишлар вақтида кўплаб одамлар ўлдирилган

Ёқилғи нархининг оширилишига қарши намойишлар чоғида Эронда 208 киши ўлдирилган. Бу ҳақда Amnesty International халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти 2 декабрь куни баёнот тарқатди. Ғарб манбалари қурбонлар сони бундан-да кўпроқ эканини айтмоқда. Хусусан, "Нью-Йорк таймс" нашри мақтуллар сони 450 нафарга етиши ҳақида ёзган.

Эронда оммавий норозилик намойишлари 15 ноябрь куни ҳукумат ёқилғи нархини 200 фоизга оширганини эълон қилганидан сўнг бошланган. Илк намойишлар полиция томонидан бостирилган, айни пайтда Эрон расмийлари бир ҳафтага Интернетни тўлалигича блоклаб қўйган.

Amnesty International ташкилотининг Яқин Шарқдаги тадқиқотлар бўлими директори Эрон хавфсизлик кучлари ўз ватандошларини ўлдириш бўйича мудҳиш амалиёт ўтказганларини билдирди ва халқаро ҳамжамиятни тўкилган қон учун масъул шахсларни қоралашга чақирди.

Ҳуқуқ фаоллари AI томонидан текширилган видеоёзувларда қуролсиз кишилар ўққа тутилгани акс этганини айтмоқдалар. Маълумотларга кўра, қурбонларнинг яқинлари журналистлар билан мулоқот қилмаслик ва мақтуллар учун мотам маросимлари ўтказмаслик ҳақида огоҳлантирилганлар.

Total Views: 88 ,

Добавить комментарий

Суданнинг собиқ президенти ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин

Суданнинг собиқ президенти ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин Ҳозирда қамоқда...

Закрыть