Афғонистонда тўйдаги портлашда 63 киши ҳалок бўлди

Афғонистонда тўйдаги портлашда 63 киши ҳалок бўлди

Афғонистон пойтахти Қобулдаги тўйда содир этилган портлаш оқибатида 63 киши ҳалок бўлди, 182 киши яраланди. Бу ҳақда Tolo News нашри хабар берди. Портлаш содир бўлганини Афғонистон ички ишлар вазирлиги тасдиқлаган.  

Портлаш маҳаллий соат билан 22:40да Қобулдаги банкет залларидан бирида юз берган. Гувоҳларнинг хабар беришича, “террорчи-худкуш” ўзини саҳна олдида портлатган.

Афғонистондаги тўйларда юзлаб кишилар иштирок этади ва одатга кўра аёллар ҳамда эркаклар алоҳида залларда ўтиришади.

Меҳмонлардан бири Муҳаммад Фароғ аёллар залида турганида кучли портлаш овозини эшитганини айтди. «Барча кўчага чопди, ҳамма йиғлар ва бақирар эди», дея унинг сўзларини келтирмоқда Франс пресс.

«Йигирма дақиқа давомида эркаклар залини қуюқ тутун қамраб турди. У ерда бўлганларнинг ҳаммаси ёки ҳалок бўлган ёки яраланганди. Портлашдан 2 соат вақт ўтганидан кейин ҳам у ердан жасадларни олиб чиқишаётганди», дейди у.

Қайд этиш керакки, портлаш Афғонистон учун жуда аҳамиятли бир вақтда, АҚШ ва Толибон 18 йиллик урушни тўхтатишга яқин турганда содир этилди. Толибон ушбу портлашга алоқадор эмаслигини маълум қилди.

Портлаш жавобгарлигини ИШИД ўз зиммасига олди. Толиблар вакили ушбу “терактни” кескин қоралашини маълум қилди.

 

Total Views: 110 ,

Добавить комментарий

Атамбаев қудасининг уйидан оммавий тартибсизликлар учун пуллар ва харажатлар рўйхатлари топилди

Атамбаев қудасининг уйидан оммавий тартибсизликлар учун пуллар ва харажатлар рўйхатлари...

Закрыть