Афғонистонда 600 дан ортиқ ИШИД аъзоси таслим бўлди

Афғонистонда 600 дан ортиқ ИШИД аъзоси таслим бўлди

Охирги икки ҳафта ичида Афғонистоннинг Нангархор вилоятида ИШИД ташкилоти жангарилари ва уларнинг оила аъзоларининг 615 нафари мамлакат ҳукуматига таслим бўлган. Бу ҳақда Афғонистон мудофаа вазирлиги маълумотига таяниб «Afghanistan.ru» хабар берди.

Вазирлик ҳисоботига кўра, 15 ноябрда Хорос вилоятининг Ачин қишлоғида ИШИДнинг 18 нафар жангариси ва уларнинг 55 нафар оила аъзолари (24 нафар аёл ҳамда 31 нафар бола) ҳукумат ҳарбий кучларига таслим бўлган. Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича ўз хоҳиши билан асир тушган жангарилар орасида Ўзбекистон, Тожикистон, Россия ва яна бошқа хориж давлатларининг фуқаролари бор.

Аввал Нангархорда ИШИД ташкилотининг 300 нафар аъзоси ҳибсга олингани хабар қилинган. Қўлга тушганлар ҳақида маҳаллий телеканлларда намойиш қилинган репортажлар Афғонистонда катта шов-шув кўтарди.

Total Views: 274 ,

Добавить комментарий

Япония АҚШнинг талабини рад этди

Япония АҚШнинг талабини рад этди Япония АҚШнинг мамлакатдаги ҳарбий контингентини...

Закрыть