Афғонистон ИИВ: Афғонистонда ИШИД яксон қилинди

Афғонистон ИИВ: Афғонистонда ИШИД яксон қилинди

Афғонистон ҳудудида ИШИД гуруҳи яксон қилинди. Бу ҳақда Афғонистон ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Масъуд Андрабий маълум қилди. 

«ИШИД Афғонистонда мағлуб бўлиб, яксон қилинди», деб айтган Андрабий Нангорҳор вилояти полиция бошқармаси бошлиғини таништириш вақтида. Унинг айтишича, “ИШИДнинг майда гуруҳлари Афғонистон ҳукумат кучларига таслим бўлмоқда, мамлакатнинг бошқа туманларига кўчмоқчи бўлган жангарилар эса хавфсизлик кучлари томонидан йўқ қилинади”. 

Андрабийнинг таъкидлашича, маҳаллий аҳоли ҳукумат кучларини қўллаб-қувватлайди ва “ҳеч қандай хорижий [террорчилик] тармоққа Афғонистон ерида ўрнашиб олишга йўл қўймайди”.

Total Views: 124 ,

Добавить комментарий

Бағдодда полиция ходимлари намойишчиларга қарши жанговар патронлар қўлланмоқда

Бағдодда полиция ходимлари намойишчиларга қарши жанговар патронлар қўлланмоқда Хавфсизлик кучлари...

Закрыть