«Ақсо тўфони» операциясининг шаръий талқини

 «Ақсо тўфони» операциясининг шаръий талқини

Ақсо тўфони операцияси, шунингдек, мусулмонларнинг ҳукмдорларга қарши ўтган ўн йилликда бошланиб, ҳали саҳнаси тугамаган қўзғолонлари исломий халқларнинг келажаги борасида ўз сўзларига эга эканини тасдиқлади. Зеро, улар дини асосидаги ўзгаришга интилувчи тирик халқдирлар. Улар бор нарсасини: жони, аҳли-оиласи, моли ва уй-жойини Аллоҳ йўлида қурбон қилишга тайёр. Бу халқлар ақидаси, фикр ва туйғуси бир бўлган ягона Умматдир. Биз бугун буни Ғазода жуда ёрқин тарзда кўрдик… Ақсо тўфони операцияси Ислом Умматининг душманига бўйсунмаслигини тасдиқлади. Мусулмонларнинг душманга асло бўйсунмаслигини Ғарб ҳам, Америка ҳам билади, шу боис бундан қўрқишади. Америка мусулмонларнинг ҳар лаҳзада уни ҳайратга солиб қўйишидан қўрқади. Шунинг учун Американинг биринчи муносабати ҳарбий сафарбарлик бўлди. Унинг бундай муносабати минтақага ўзининг энг кучли қуролларини олиб киришида ва (Исроил) учун қурол омборларини очишида намоён бўлди. (Исроил) оммавий қирғинлар содир этилган жаҳон урушларидагина кўриш мумкин бўлган тажовузни амалга оширди ва халқаро миқёсда ҳимояланган жиноятни содир этди. Ҳарбий сафарбарлик билан бир пайтда Америка ва Европа ҳукмдорлари (Исроил)га сафар қилиб, уни тўлиқ қўллаб-қувватлашларини эълон қилишди… Улар гўё (Исроил) давлатини барпо этиш бўйича ўзларининг муваффақиятсиз лойиҳаларини йўқ қилиши мумкин бўлган катта тасодифий воқеага дучор бўлгандек эди. Душманларнинг ҳар бири, энг аввало (Исроил) минтақадаги армияларнинг ҳаракатга келишидан ҳақиқатдан қўрқди. (Исроил) етмиш беш йил давомида қурган барча нарсасининг, жумладан, «кучли-енгилмас давлат»ининг ушбу тўфонда оқиб-йўқ бўлиб кетишидан қўрқди… Ҳозирда (Исроил)нинг лаънатга учраши (заволга юз тутиши) тўғрисидаги гап-сўзлар яҳудийлар орасида гапирила бошлаган экан, Ақсо тўфони уларнинг қалбида айни фикрни қайта қўзғаб юборишидан хавфсираяпти. Америка «Аср келишуви» ва араб режимларининг (Исроил) билан муносабатларни нормаллаштириш жараёнини бошлаши орқали Фаластин масаласини тугатишни хоҳлаганидан кейин, Ақсо тўфони операцияси бу масалани халқаро курашнинг олдинги қаторига қайтарди. Американинг мақсади Фаластин масаласини кураш майдонидан сиқиб чиқариб, уни унутга айлантириш эди.

Бу операция (Исроил) вужудига ҳақиқатдан таҳдид солди, ҳар бир яҳудийнинг хавфсизлигини ларзага келтириб, беқарорлаштирди ҳамда давлатига ва армиясининг кучига бўлган ишончини сўндирди. Ҳар бир яҳудийни (Исроил)дан қайта кўчиб кетиш ҳақида ўйлашга мажбур қилди. Бунинг муқобилида, фаластинлик мусулмонлар юрагида ўзларининг кучли экани ва ҳар қандай тил бириктирув уларга таъсир қилмаслиги борасида умид эшикларини очди… Бир қанча кишини асирга олган ҳужумчилар бунинг учун (Исроил) армияси билан кучли тўқнашув бўлишини кутган эдилар. Аммо улар тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада қўрқоқ яҳудийларга дуч келдилар. Яҳудийлар орасидаги ҳарбийларнинг қўрқоқлиги тинч аҳоли қўрқоқлигидан кам эмас эди. Аллоҳ уларни сифатлаганидек «ҳаётга энг очкўз кишилар» эканлигини ва Аллоҳ уларнинг қалбига қўрқув солиб қўйганини кўрдилар. Пана жойларга яширинган ҳарбийларга ва тинч аҳолига ҳамда уларнинг тезда таслим бўлишганига гувоҳ бўлдилар. Улар юзлаб тинч аҳолини ва юқори мартабали ҳарбийларни асирга олишлари, яширин ҳарбий жосуслик марказларига етиб боришлари мумкинлигини кўрдилар. Бундай марказларга етиб боришни олдин орзу ҳам қилмаган эдилар… Шундай қилиб, (Исроил) давлатини барпо этиш лойиҳасининг бир гуруҳ мужоҳидлар олдида кутилмаган хавф остида қолгани ошкор бўлди. Шунинг учун Ғарб унга нисбатан энг юқори даражадаги қўрқув билан муносабатда бўлди.

Шу ўринда бир қанча ишларга эътиборни тортиш керак:

1 – Фаластинда яҳудийларга қарши жанг қилиш шаръий жанг, яъни жиҳоддир ва ечим фақат шаръий ечим бўлмоғи лозим. Фаластин заминининг бир қарич еридан ҳам воз кечиш жоиз эмас. Фаластин борасида икки давлат ечимини ва бундан бошқа ечимларни талаб қилиш ножоиздир. Қабул қилинган ечим кофир Ғарб манфаатларига мувофиқ бўлиши учун бу борада БМТга ёки Ғарб давлатларига мурожаат қилиш ҳам жоиз эмас. Фаластин масаласини халқаро резолюциялар ва Ғарб тил бириктирувлари ўйинчоғига айлантирилишига қўйиб бериш, шунингдек, золим ҳукмдорларга унинг вакили бўлиш ҳуқуқи берилиши мумкин эмас. У фақат Аллоҳ учундир. Бу масала бошидан охиригача Исломий масаладир.

2 – Агар яҳудийларга қарши шаръий нуқтаи назардан келиб чиқиб жанг қилаётган гуруҳлар мавжуд бўлиб, уларнинг икки давлат ечимига ўхшаган ношаръий ечимни, яъни Ҳамаснинг сиёсий етакчилари таклиф қилаётгани каби яҳудийлар учун бир давлат, Фаластиннинг мусулмон аҳли учун бир давлат бўлишини талаб қиладиган сиёсий етакчилиги бўлса, бундай ҳолатда айни гуруҳларнинг ҳарбий ҳаракати тан олинаверади. Чунки бу яҳудийларга қарши жиҳоддир ва жанг қилганлар аслида мужоҳидлар бўлиб, унда ҳалок бўлганларнинг ажри Аллоҳнинг ўзига ҳавола қилинади. Бироқ, бу гуруҳларнинг сиёсий етакчилигининг ношаръий ечимни талаб қилишлари рад этилади. Уларнинг хатти-ҳаракатлари ва бераётган баёнотлари шаръий томондан кескин танқид қилинади. Улар шариат ва мусулмонлар ҳуқуқини заррача бузишдан огоҳлантирилади. Бу ерда биз икки иш ўртасидаги катта фарқни кўрамиз: Улар олиб бораётган жиҳодий ишлар итоаткорликнинг энг юқори турини ифодалайди, сиёсий иш эса Аллоҳнинг норозилигига олиб келади. Бу ерда умуман мусулмонлар, хусусан мужоҳидлар компасни тўғрилашлари керак. Жиҳодий фаолиятга ҳужум қилиш ва уни тўхтатиш жоиз эмас. Жиҳодий фаолият фақат битта ҳолатда, яъни у сиёсий позицияга мустаҳкам боғланган бўлиб, сиёсий мақсадни амалга ошириш учун ундан фойдаланиладиган бўлсагина тўхтатилиши жоиз. Мусулмонлар бунга эътибор бериб, ундан эҳтиёт бўлишлари керак.

3 – Ҳужумни қайтариш мудофаа жиҳоди бобига киради. Шунинг учун ким ҳужумга учраса, унга ҳужумни қайтариш вожиб бўлади. Мусулмон армиялар эса, унга ёрдам кўрсатиб, ҳужумни бартараф этиши керак. Бироқ воқеликда кўряпмизки, Ғарбнинг қўғирчоқлари бўлган ҳукмдорлар бунга тўсқинлик қилишмоқда. Бу тўсиқ мусулмонларни Исломий Халифалик давлатини барпо этишга ҳаракат қилиш орқали – фарз деган эътиборда – айни тўсиқни олиб ташлашга ундамоқда. Токи, «Вожибни адо этиш учун зарур бўлган нарса ҳам вожибдир» қоидасига биноан, ушбу фарз адо этилиб, армиялар ҳаракатга келсин, Фаластинни босиб олган яҳудийлар давлати йўқ қилинсин ва уни тўлиқ Ислом диёрига қайтарилсин.

4 – Мусулмонларнинг ушбу фожиали вазияти ортида бугун Америка бошчилигидаги кофир Ғарб турибди. Мусулмон юртларда ҳокимият жиловини ушлаб келаётганлар ва ҳаётнинг барча жабҳаларига аралашаётганлар айнан улардир. Юртларни бўлиб, ҳукмдорларни ўрнатган ва армия қўмондонларини тайинлаган, сиёсатларни белгилаб, мусулмонларни ўзларининг ҳаёт ҳақидаги қарашлари ва мустамлакачилик манфаатларига мувофиқ яшашга мажбурлаганлар ҳам улардир… Булардан ташқари, улар Фаластинга ёвуз яҳудий уруғини экишди. Кофир Ғарб бундай аҳволни мусулмонлар устидан мажбуран жорий қилиб, буни уларнинг қисматига айлантирмоқчи. Шунинг учун ҳам Ақсо тўфони операцияси таҳдидига қарши туриш учун биринчи бўлиб Америка аралашди, кейин унга Европа давлатлари эргашди. Шу боис ўзгартириш фаолиятида айни аралашувни албатта ҳисобга олиш ва унга қарши туриб, уни йўқ қилиш лозим. Чунки бу мусулмон юртларидаги ҳукмрон режимларга қарши туришдан алоҳида масала эмас… Бундай ҳолат Росулуллоҳ замонларида бўлмаган. Демак, Ақсо тўфони операциясига баҳо беришда шуни ҳисобга олишимиз керакки, Америка воқеалар ўз манфаатларига мувофиқ бўлиши учун уларни назорат қилишга ва ҳукмдорлардан холис мужоҳидларга босим ўтказиб, уларнинг мақсадларига путур етказиш воситаси сифатида фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.

5 – Фаластинни озод қилиш йўлидаги энг катта тўсиқ ҳукмдорлардир. Ғарб уларни, айниқса, ҳалқа давлатлари дея номланган Миср, Иордания, Сурия ва Ливан каби давлатлар ҳукмдорларини (Исроил)ни ҳимоя қиладиган девор қилиб олган. Армиялар ва мусулмонларнинг Фаластинни озод этишларига ҳукмдорлар тўсқинлик қилишмоқда. Уларнинг бу масалага бўлган эътиборлари асосан конференция ва саммитларда намоён бўлмоқда. Бу конференция ва саммитлар эса мағлублик, таслим бўлиш, хиёнат ва Фаластин масаласини душманга топширишда, шунингдек, икки давлат ечими ёки яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириш сиёсати сари юришда ёки америкалик хўжайинлари қабул қилган ҳар қандай ечим орқали яҳудийларни тинчликка чақиришда ўз ифодасини топмоқда. (Исроил) бу ҳукмдорларга душман сифатида муносабатда бўлмаяпти, балки исломий халқларни ўзининг ҳақиқий муаммоси деб ҳисоблаяпти. Жиноятчи Нетаняху Садатнинг (Исроил)га ташриф буюришининг қирқ йиллиги муносабати билан (Исроил) парламенти олдида сўзлаган нутқида буни очиқ эътироф этиб бундай деган эди: «Тинчликни кенгайтириш йўлидаги энг катта тўсиқ атрофимиздаги давлатлар раҳбарлари эмас, балки араб кўчаларидаги ҳукмрон жамоатчилик фикридир. Чунки ушбу жамоатчилик фикри узоқ йиллар давомида мия ювишга дучор бўлиб, унга (Исроил) ҳақида нотўғри ва нохолис тасаввур берилган». Шундай қилиб, бундай ҳукмдорлар бор бўлиб турган бир пайтда Фаластинни озод қилиш мумкин эмаслигини кўрамиз. Шунинг учун уларни қулатиб, ҳукмронлигини йўқ қилиш ва уларнинг ўрнига Халифалик давлатидаги исломий бошқарувни ўрнатиш, кейин, Фаластинни озод қилиш учун армиялар ва исломий халқларни сафарбар қилиш лозим.

6 – Фаластин масаласи ечими армияларнинг ҳаракатга келишига боғлиқ: Биз кўрдикки, Ғарб ҳар қандай ўзгаришни олдини олиш учун ўзининг бор кучларини жангга шай ҳолга келтирди. Америка ўз кучларини ва энг илғор қуролларини олиб келди. Бутун Уммат «Ақсо тўфони» операциясини қўллаб-қувватлагани учун мусулмон ҳукмдорлар четга чиқиб, сукунат сақлашга мажбур бўлишди. Армияларни ҳаракатга келишга чақирган даъват кучли бўлгани туфайли, ҳар қандай кутилмаган хавфнинг олдини олиш учун жосуслик ва хавфсизлик хизматлари сафарбар қилинди. Демак, ҳукмдорлар сафарбарлиги (Исроил)га қарши бўлмади, балки ўз тахтларини армиялардан ҳимоя қилиш учун бўлди. Шунинг учун айтиш мумкинки, армиялар режимлар учун ташвиш манбаи бўлиб қолмоқда. Чунки армиялар ҳукмдорларнинг эмас, балки Умматнинг бир қисмидир. Фақат армия қўмондонлари ва турли хавфсизлик хизмати раҳбарларигина Ғарб ва унга тобе ҳукмдорлар томонидан диққат эътибор билан танлаб олинган. Бундан мақсад давлатлар режимларини ҳимоя қилиш, улардан ҳар қандай хавфни узоқлаштириш, таҳдидларни олдини олиш ва Ғарб сиёсатини ўрнатишдир. Ҳарбий корпуснинг қолган аъзоларига келсак, улар холис зобит ва аскарлардир. Режимлар улардан қўрқади ва биз уларни касб қилишга ҳаракат қилишимиз керак. Буларнинг барчасидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, мусулмонларнинг ҳар қандай масаласи учун ечим фақатгина Ғарб, (Исроил), ҳукмдорлар, армиялар қўмондонлари ва хавфсизлик хизмати раҳбарларидан иборат тил бириктирув уясига қарши курашишдан иборат. Қўшинларга қарши курашиш эмас. Чунки қўшинлар юқорида айтганимиздек, мусулмон халқнинг бир қисмидирлар. Албатта, Буни фақат Халифалик давлатини барпо қилиш орқали амалга ошириш мумкин.

Энди биз ушбу воқеанинг шаръий талқинига ва уни ваъда қилинган рошид Халифалик давлатини барпо этиш лойиҳасига боғлаш ҳақида сўз юритамиз.

Ислом Уммати Босния ва Герцеговинадан тортиб Афғонистонгача бўлган барча жойда ўзининг ягона Уммат эканини исботлади. Араб қўзғолонлари, ҳозирги Фаластин масаласи, Ақсо тўфони операцияси ва мусулмонларнинг ўз масалалари атрофида тўпланиши буни тасдиқлаб турибди. Ушбу воқеалар юз берар экан, мусулмонлар амалга оширишга ҳаракат қилаётган ва исломий ҳаётни қайта бошлашга, яъни Халифаликни барпо этишга чақиришда намоён бўлган ягона ўзгаришнинг рўёбга чиқиши янада яқинлашмоқда. Эътиборли жиҳати шундаки, «Ақсо тўфони» операцияси зулм ва адолатсизликлар туфайли ҳамон яраси битмаётган Шом қўзғолонига қўшилиш учун Шом юртининг юраги бўлган Фаластинда амалга ошди… Бу операция мусулмонларнинг ўз динларидан келиб чиқиб муаммоларини ҳал этишга интилишларини очиб берди. Бу эса Халифалик давлати лойиҳасини барпо этувчи омилларнинг бирлашиб, шакллана бошлаганини кўрсатади. Ажабланарлиси шундаки, яҳудийлар билан бўлган кураш кутилаётган ҳал қилувчи курашнинг ўзаги бўладиган Ақсо масжиди атрофида жамлана бошлади. Аллоҳ Таоло айтади:

﴿فَإِذَا جَاءَ ‌وَعْدُ ‌الْآخِرَةِ لِيَسُوءُوا وُجُوهَكُمْ وَلِيَدْخُلُوا الْمَسْجِدَ كَمَا دَخَلُوهُ أَوَّلَ مَرَّةٍ وَلِيُتَبِّرُوا مَا عَلَوْا تَتْبِيراً﴾

«Бас, қачон кейинги (бузғунчиликнинг) вақти-соати келганида, (улар яна) юзларингизни қаро қилишлари, аввалги сафар кирганлари каби Масжидул (Ақсо)га киришлари учун ҳамда ўзлари эгаллаб олган (барча) ерларни вайрон этишлари учун (яна душманларингизни сизларнинг устингизга юборурмиз)»  [Исро 7]

Нишон ўққа шунчалик яқинлашдики, унинг нишонга тегмай қолиши энди даргумон.

Шу ўринда, биз талқинимизни қуйидагича бошлаймиз:

  • Исломий ёки ғайриисломий бўлишидан қатъий назар, мабдаий давлатни барпо этиш учун унинг асосида ўзгариш юз берадиган тариқат бўлиши лозим. Ғайримусулмонлар наздида бу тариқат инсон томонидан белгиланса, мусулмонлар наздида бу тариқат шаръий бўлиб, у яратувчи Аллоҳ томонидан белгиланади. Бу тариқат қуйидаги омилларнинг мавжудлигига асосланади:

    • Унинг асосида ўзгартириш ирода қилинган тузум ва ундан келиб чиқадиган мабдаий фикрнинг мавжудлиги.
    • Мабдаий фикр асосидаги ўзгартириш ишига ўзини тайёрлаган мўмин гуруҳнинг мавжудлиги.
    • Ушбу фикр ва ушбу тузумга биноан ўзгартиришни ирода қилган халқ базаси ёки жамоатчилик фикрининг мавжудлиги.
    • Олдинги тузумнинг кучини йўқ қилиб, сўнгра фикр, тузум ва ўзгартириш жараёнига масъул бўлганларни ҳокимиятга олиб келадиган ва уни ҳимоя қиладиган кучнинг мавжудлиги.
  • Мусулмонлар орасида бу тариқатнинг сўнгги қисмидан бошқа барча қисмлари тугалланди ва бу сўнгги қисм кучнинг мавжудлигидир. Шуни кўриш мумкинки, бу қисм ҳам мавжуд. Ҳар бир инсон (ўзгартиришни хоҳлаётганлар ҳам, унга қарши турувчилар ҳам) унинг муҳимлигини билади. Шунинг учун кўряпмизки, Ғарб ва унга тобе ҳукмдорлар бу куч устидан назоратни кучайтирган. Хавфсизлик хизматлари армиялар томонидан бўладиган ҳар қандай ҳаракатни олдини олиш учун бор кучи билан ишламоқда. Армиялар устида уларни бузиб кўрсатиш, ҳақиқатларни чалкаштириш сиёсати олиб борилмоқда. Уларга таҳдид қилинмоқда ва улар огоҳлантирилиб, шубҳа остига олинмоқда. Оммавий ахборот воситалари ўзгартиришни хоҳлаётганлар имиджини бузиб кўрсатиб, уларни такфирчи, экстремист ва террорист, деб сифатламоқда.
  • Ушбу тариқатга шаръий тарзда амал қилиш энг қийин ишлардан биридир. Бу – фикрга бўлган чуқур иймонни, тузумни ёрқин тушунишни, узоқ сабр қилишни ва ҳақ устида сабот билан туришни, шунингдек, доим Аллоҳдан ёрдам сўрашни, ҳар қадамда ва ҳар бир хавф-хатарда Ундан тавфиқ сўрашни талаб қилади. Бизнинг шунча йўлни босиб ўтишга ва бу йўлнинг сўнгги қисмини якунига етказишимизга қадар шу даражада тайёргарлик кўришга эришганимиз, албатта яхшилик даракчисидир. Агар Аллоҳ Таоло бу гуруҳни қўллаб-қувватламаганида, у сабот ва сабр-тоқат билан тура олмаган, фидоий бўлмаган бўларди… Шу жиҳатдан келиб чиқиб айтиш мумкинки, бу даъват ишончли ва мустаҳкам қўрғон ичидадир

Халифаликни барпо этиш лойиҳаси қаерга етиб келди?!

Бугун дунёда юз бераётган сиёсий воқеалар охир замонда диннинг ғолиб бўлиши ҳақида сўзлаган шаръий нусуслар билан, шунингдек, рошид Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрир олиб бораётган жиддий фаолият билан уйғунлашиб, глобал ўзгариш жараёнига ҳисса қўшмоқда. Агар ушбу уч омилнинг уйғунлашувига Росулуллоҳ нинг рошид Халифалик бўлиши ҳақидаги башоратлари қўшиладиган бўлса, бу ушбу кураш марказида Ҳизб турганини тасдиқлайди. Зеро, Ҳизб истиқболли ва нафақат мусулмонларга, балки бутун дунёга ваъда қилинган лойиҳанинг соҳибидир. Бу унга ўзгариш жараёнида глобал етакчилик сифатини беради. Ҳизб шаръий тариқат асосида келажакни яратиш жараёнига етакчилик қилади. Зотан, биз бу тариқат ҳақида кўп гапирганмиз.

Халқаро сиёсий воқеаларга келсак, биз уларнинг глобал ўзгаришларни амалга ошириш томон кетаётганини кўрмоқдамиз. Ўзгариш жараёни минтақани ўзгартириш жараёнидан каттароқ. Қолаверса, бу жараён бутун дунёга таъсир қилади. Биз кўряпмизки, Америка ушбу ўзгариш жараёнини режалаштирмоқда. У ушбу жараёнда мусулмонларни ҳам, Хитой ва Европани ҳам ўзи билан рақобатлашишига йўл бермасликка уринмоқда. Шунинг учун у ҳозир Россия-Украина урушини қўзғади ва Хитойга унинг ўз минтақасида қарши уруш қилишга ҳозирланмоқда. У бу курашда мусулмонлар учун улуш бўлишига йўл бермаяпти. Биз кўрдикки, Америка «Ақсо тўфони» операцияси ортида ўзининг жосуслик хизматлари назаридан четда қолган катта режа бор бўлиши ва бу билан операция кўзлаган мақсадига эришиши мумкинлигини ҳис қилгач, ўзининг ҳарбий кучларини ва сиёсий фаолиятини сафарбар қилди.

Охир замонда диннинг ғолиб бўлиши, хусусан, пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик ҳақида сўз юритган шаръий нусусларга келсак, уларда узоқ келажакни очиб берувчи, очиқ-ойдин тафсилотлар бор. Бу нусусларда пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик барпо бўлиши ҳақида сўз боради. Росулуллоҳ айтадилар:

«ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«… Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади». Яҳудийларга қарши жанг бўлиб, уларнинг йўқ қилиниши ҳақида сўз юритилади. Росулуллоҳ айтадилар:

«لَا تَقُومُ السَّاعَةُ حَتَّى يُقَاتِلَ الْمُسْلِمُونَ الْيَهُودَ فَيَقْتُلُهُمْ الْمُسْلِمُونَ، حَتَّى يَخْتَبِئَ الْيَهُودِيُّ مِنْ وَرَاءِ الْحَجَرِ وَالشَّجَرِ، فَيَقُولُ الْحَجَرُ أَوْ الشَّجَرُ: يَا مُسْلِمُ يَا عَبْدَ اللهِ، هَذَا يَهُودِيٌّ خَلْفِي فَتَعَالَ فَاقْتُلْهُ، إِلَّا الْغَرْقَدَ فَإِنَّهُ مِنْ شَجَرِ الْيَهُودِ»

«То мусулмонлар яҳудийларга қарши жанг қилиб, уларни ўлдирмагунича, то ортида яҳудий яшириниб олган тош ва дарахт ҳам – эй мусулмон, мана, ортимда яҳудий турибди, кел уни ўлдир, демагунича қиёмат қоим бўлмайди… Фақат ғарқад дарахтигина ундай демайди. Чунки у яҳудийлар дарахтидир». Бу ҳадисни Муслим ривоят қилган. Ислом ҳукмронлигининг шарқ ва ғарбга етиб бориши ҳақида сўз боради… Савбон ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ айтадилар:

«إِنَّ اللهَ زَوَى لِي الأَرْضَ، فَرَأَيْتُ مَشَارِقَهَا وَمَغَارِبَهَا، وَإِنَّ أُمَّتِي سَيَبْلُغُ مُلْكُهَا مَا زُوِيَ لِي مِنْهَا»

«Аллоҳ ерни менга йиғиб кўрсатди, шунда унинг кун чиқишидан кун ботишигача барча жойларини кўрдим. Аниқки, Умматим мулки менга йиғиб кўрсатилган жойларгача етиб боради». Агар биз ушбу башоратларни ақлан тартибга солсак, бу башоратлардан биринчи амалга ошадигани Халифаликдир. Ундан кейин яҳудийларга қарши жанг бўлади ва бу жанг Халифалик давлати томонидан олиб борилади. Кейин динни ер юзининг шарқу ғарбига ёювчи жиҳод бўлади…

Ҳа, Ислом Уммати ягона Уммат бўлиб, унинг энг узоқдагиси яқиндагисига ёрдам беради ва Унинг масалалари ҳам бир. Шунинг учун мусулмон юртларнинг бирида мусулмонлар ҳужумга учраса, Умматнинг ҳаракатга келаётганини кўрамиз. Агар ҳужумга учраётган мусулмонлар Фаластинда бўлса нима бўлади? Албатта бу ҳолда уларнинг кўпчилиги ўз ихтиёри билан жангга киради. Оиласи, юрти ва тирикчилигини қолдириб, жанг қилиш учун келади. Афғонистонда Совет Иттифоқига қарши ва кейинроқ Америкага қарши шундай бўлди. Сурияда ҳам, у ердан «мигрант»лар бошқа юртларга оқиб келганида ҳам, аввалроқ Босния ва Герцеговинада ҳам шу ҳол кузатилди. Шунинг учун бирон бир мусулмон юртда ҳукмрон режимлар ўзгартирилса, бу ҳолат қолган мустабид режимларнинг ўзгартирилишига олиб келади ва шу тариқа (Исроил) чегаралари ҳам ўзгаради.

Агар Аллоҳ Ҳизбни Умматнинг масаласини ягона масалага, яъни Умматни бирлаштирувчи Халифалик давлатини барпо этиш масаласига айлантиришга муваффақ айласа, Ҳизб учун шунинг ўзи кифоя. Зеро, Халифалик мусулмонларнинг барча масалаларини ҳал қилиб, уларни битта давлатда бирлаштиради. Бу давлат улар учун фаровон турмушни таъминлайди, Исломни татбиқ этиб, уни бутун дунёга ёяди. Шунингдек, у ҳеч қандай қабиҳликдан тап тортмай ҳаммасини ёйган ушбу халқаро тизимни бартараф этади ва ҳадисларда келганидек яҳудий вужудини йўқ қилади. Аллоҳ Таоло айтади:

﴿وَعۡدَ ٱللَّهِۖ لَا يُخۡلِفُ ٱللَّهُ وَعۡدَهُۥ وَلَٰكِنَّ أَكۡثَرَ ٱلنَّاسِ لَا يَعۡلَمُونَ﴾

«(Бу) Аллоҳнинг ваъдасидир. Аллоҳ Ўз ваъдасига хилоф қилмас. Лекин кўп одамлар билмаслар» [Рум 6] 

Total Views: 44 ,

Добавить комментарий

«Араб тафаккурини шакллантириш» муассасаси Исломга қарши манфур урушдир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «Араб тафаккурини шакллантириш» муассасаси Исломга қарши...

Закрыть