АҚШнинг НАТОдаги элчиси: Туркия С-400 дан воз кечиши керак

АҚШнинг НАТОдаги элчиси: Туркия С-400 дан воз кечиши керак

АҚШнинг НАТОдаги элчиси Кейт Бейли Хатчисон пайшанба куни, Туркия ҳукумати яқин орада Россия ўзи аслида нимани акс эттиришини тушунади ва амалда ким Анқаранинг ишончли шериги ҳисобланишини билиб олишига умид билдирди. Хатчисон бу ҳақида журналистнинг Россия қўллаб-қувватлаётган Сурия ҳукумат армиясининг зарбаси натижасида, Суриядаги ўнлаб Туркия аскарлари ҳалок бўлганлигини изоҳлаб бериш юзасидан қилган илтимосига жавобан маълум қилди.

Саволга жавоб берар экан, Хатчисон воқеадан бехабарлигини ,аммо «агар бу содир этилган бўлса, мен шунчаки Президент Эрдўған … ким ишончли шериги ва ким шерик эмаслигини кўради деб умид қиламан», дея таъкидлаб ўтди.

Дипломатнинг қўшимча қилишича, Туркия томонидан Россиянинг С-400 ракеталарга қарши мудофаа тизимини сотиб олиши, Анқара ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларни бузган.

«Биз иттифоқчимизга альянсда қолишни истаётганимизни, Россиянинг ракеталарга қарши мудофаа тизимини, уларнинг мамлакатлари ўртасида жойлаштирилмаслигини тушунтиришга ҳар томонлама ҳаракат қилдик …», деди Хатчисон. У умид билдириб: «Президент Эрдўған, биз уларнинг ўтмишдоши ва келажак иттифоқчиси эканлигимизни кўради ва улар С-400 дан воз кечишлари керак. Улар, Россия ўзида асли нима акс эттиришини кўришади. Энди улар нима қилаётганларини кўришади. Агар улар Туркия аскарларига ҳужум қилаётган экан, бу Туркия ва Россия ўртасида содир бўлаётган барча нарсадан устун бўлиши керак”, дея қўшимча қилди элчи Хатчисон.

Дипломат, Суриядаги Туркия аскарларига ҳужум қилинган вазиятда НАТО Низомининг Бешинчи моддасини қўллаш мумкинлигини истисно қилмади. Бу моддага кўра, ташкилотга аъзо мамлакатларнинг коллектив мудофааси англанади.

«Албатта, ҳеч нарса истисно қилинмайди. Бу янги ҳодиса. Бу катта ҳодиса. Ва биз Туркия билан иттифоқдошмиз. Россия билан эмас, балки Туркия билан. Биз Туркия унинг иттифоқчиси эканлигимизни тушунишини истаймиз… Агар руслар турк аскарларига ҳужум қилган бўлсалар,- мен вазиятни билмайман …мен бу ҳақида ҳозиргина билдим, шунинг учун бошқа ҳеч нарса айтолмайман, лекин бу ҳақиқатан ҳам жиддий” – деди Хатчисон.

НАТО расмий вакили Оана Лунгеску Суриядаги воқеалар муносабати билан НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли билан вазиятни муҳокама қилгани ҳақида баёнот берди.

«Столтенберг, Идлиб провинциясида Россия томонидан қўллаб-қувватланишда давом этаётган гилам ости бомбалашларни қоралади ва уларни ҳужумларни тўхтатишга, халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилишга ва БМТнинг можарони тинч йўл билан ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга чақирди», дейилади баёнотда.

Total Views: 340 ,

Добавить комментарий

Идлибга берилган авиазарбалар оқибатида 33 турк ҳарбийси ҳалок бўлди

Идлибга берилган авиазарбалар оқибатида 33 турк ҳарбийси ҳалок бўлди Сурия...

Закрыть