АҚШнинг НАТОдаги элчиси: Ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битим ўлса — Россияни айбланг

АҚШнинг НАТОдаги элчиси: Ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битим ўлса — Россияни айбланг

Агар Россия ва АҚШ ўртасидаги Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битим бузилса, унда бунинг учун Россияни айблаш керак, дея ҳисоблайди АҚШнинг НАТОдаги элчиси Кей Бейли-Хатчинсон. Бу ҳақда у The New York Times учун мақоласида ёзган.

«Агар Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битим ўлса — Россияни айбланг», — дея ўз мақоласига сарлавҳа берган америкалик элчи.

Америкалик элчининг билдиришича, Россия узоқ вақтдан буён Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битим билан тақиқланган ракеталарни жойлаштира бошлаган. Уларни ишлаб чиқиш 2000-йилларнинг ўртасида бошланган, дея ҳисоблайди у. Агар Россия мазкур битим шартларига риоя қилмаса, унда Қўшма Штатлар олти ой ичида уни тарк этади, дейилади материалда.

Бироқ, битимни бекор қилишга мойиллик 2007 йилдаёқ пайдо бўлганди, ўшанда Россия президенти Владимир Путиннинг Мюнхен Хавфсизлик бўйича конференциясидаги нутқида ракеталар бўйича битимга путур етказиш истаги тўғрисида «сигнал юборилган», дейди АҚШ элчиси.

Total Views: 451 ,

Добавить комментарий

Пентагоннинг вақтинчалик раҳбари эълон қилинмаган ташриф билан Афғонистонга келди

Пентагоннинг вақтинчалик раҳбари эълон қилинмаган ташриф билан Афғонистонга келди АҚШ...

Закрыть