АҚШнинг Миннеаполис шаҳрида намойишлар тартибсизликларга айланиб кетди

АҚШнинг Миннеаполис шаҳрида намойишлар тартибсизликларга айланиб кетди

АҚШнинг Миннеаполис шаҳрида (Миннесота) қора танли Жорж Флойднинг полициянинг айби билан ўлиши туфайли бошланган норозилик намойишлари тартибсизликларга айланиб кетди. Норозилик намойишлари дўконларга ҳужум қилишни ва талончиликни бошлаб юборган. Ана шундай вақтда бир ломбард эгаси намойишчилардан бирини отиб қўйган ва у касалхонада вафот этган.  

Star Tribune нашрининг ёзишича, Миннеаполис ҳокими Жейкоб Фрей Миннесота штати раҳбари Тим Уолздан шаҳарга Миллий гвардияни киритишни сўраган. Намойишчилар полициячиларга тошлар ва шишалар ирғитяпти, полиция машиналарнинг ойналарини синдириб, дўконларга ҳужум қиляпти. Полициячилар эса уларга қарши резина ўқлар ва кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланяпти. 

Бундан ташқари, Лос-Анжелесда ҳам тартибсизликлар кузатиляпти. 

Жорж Флойд 25 май куни фирибгарликда гумонланиб ушланган эди. Полициячилардан бир узоқ вақт тиззаси билан унинг бўйнига босиб турган. Ҳолбуки, Флойд бир неча бор нафас ололмаётганини айтган. Натижада у ҳушидан кетган ва касалхонага олиб борилган, бироқ вафот этган. 

Флойдни қўлга олишда қатнашган тўрт полициячи ишдан олинди. Президент Дональд Трамп Федерал қидирув бюроси ва Адлия вазирлигига мазкур ҳодисани текширишни тезлаштиришга кўрсатма берди. 

Жорж Флойднинг ўлими АҚШ ҳуқуқ-тартибот тизими вакилларининг афроамерикаликларга нисбатан зўравонлиги ҳақидаги баҳсларни келтириб чиқарди. 

Total Views: 132 ,

Добавить комментарий

Видеоконференцалоқа шаклида «Ўзбекистон — АҚШ — Афғонистон» мажлиси бўлиб ўтди 

Видеоконференцалоқа шаклида «Ўзбекистон - АҚШ - Афғонистон» мажлиси бўлиб ўтди ...

Закрыть