АҚШлик фаоллар пандемия даврида ижара ҳақини бекор қилишга чақирмоқда

АҚШлик фаоллар пандемия даврида ижара ҳақини бекор қилишга чақирмоқда

АҚШда уй-жой масаласида ижарачилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи фаоллар пандемия пайтида ижара ҳақини бекор қилишга чақирмоқда. Фаоллар мамлакат бўйлаб намойишлар ва иш ташлашлар ўтказиб, уйдан ҳайдашга қаршилик билдирувчи фаоллар гуруҳларини тузди. Пандемия даврида уларнинг сафи кенгайди.

“Ижара ҳақини бекор қилинг” ҳаракати фаоли Дон Миллер Бруклин коллежи ошхонасида овқат тарқатар эди, аммо пандемия бошланиши билан таълим масканлари ёпилиб, ишини йўқотди. Унинг ойлик ижара ҳақи 1800 доллар бўлиб, уй эгаси Миллердан хонадонни 14 кун ичида бўшатиб қўйишни талаб қилган.

“Пандемиядан олдин ҳам аҳволимиз оғир эди. Аммо ҳозир янада ёмонлашди”, — дейди у.

Ўтган йил баҳоридан бери Американинг 27 та шаҳрида 250 мингга яқин ижарачи уйдан чиқарилди. Ҳисоб-китобларга кўра, ижара ҳақи билан боғлиқ умумий қарз 57 миллиард долларга етган.

АҚШ Юқумли касалликларни назорат қилиш маркази ижарачиларни уйдан ҳайдашни июн ойигача тақиқлаб қўйган.

Миллер “Ижара ҳақини бекор қилинг” ҳаракатига қўшилиб, Нью-Йоркдаги намойишларда фаол қатнашмоқда, ижарачиларга вақтинча ёрдам беришга чақирмоқда.

"Ижара ҳақи бекор қилиниши учун курашяпмиз. Бутунлай бекор бўлсин демаяпмиз. Фақат пандемия пайтида. Одамлар ишга қайтгунча. Ахир ишламасак, пулни қаердан оламиз?” — дейди у.

Фаоллар федерал ҳукуматдан ижара ҳаққи билан боғлиқ қарзни ёпишда ёрдам сўрамоқда. Уй эгалари улар ҳам пандемиядан зарар кўрганини, баъзилари бир йилдан бери ижара ҳақини олмаганини айтади.

Total Views: 95 ,

Добавить комментарий

Рамазон ойида Мадинадаги Масжидул-Набавийга ёш болаларнинг кириши тақиқланди

Рамазон ойида Мадинадаги Масжидул-Набавийга ёш болаларнинг кириши тақиқланди Рамазон ойида...

Закрыть