АҚШдаги сўров натижаси: Ижтимоий тармоқ сайтлари жамиятда ахлоқсизликка олиб келди
АҚШдаги сўров натижаси: Ижтимоий тармоқ сайтлари жамиятда ахлоқсизликка олиб келди
Америка Адвокатлар Ассоциацияси томонидан ўтказилган ва Рейтер ахборот агентлиги томонидан эълон қилинган сўров натижаларига кўра, сўровда қатнашганларнинг 29 %и Америка жамиятида одоб-ахлоқ маданиятининг таназзулга юз тутишига ижтимоий тармоқ сабаб бўлган, деб ҳисоблайди. Иштирокчиларнинг 85 %и бугунги кунда Америка жамиятидаги «хушмуомалалик» ўн йил олдингидан анча ёмон, дея фикр билдирган. Улардан маданиятсизликнинг асосий сабабларини аниқ кўрсатиб ўтиш ҳақида сўралганда, 29 %и ижтимоий тармоқни, 24 %и оммавий ахборот воситаларини, 19 %и ҳукумат мулозимларини айбдор санаган, 8 %и таълим тизими, деган. Ушбу Ассоциация президенти Дебора Эникс-Росс сўров натижаларига тўхталиб, мамлакат бўлиниш даврини бошдан кечирмоқда, деди. Сўровда қатнашганларнинг 90 %и болаларга маданиятни сингдиришда ота-она ва оилалар жавобгар эканини айтишди. Ўтган ойда АҚШда биринчи бўлиб Юта штати ижтимоий тармоқларда 18 ёшга тўлмаган фарзандларга ўз аккаунтларидан фойдаланишдан олдин ота-оналарининг розилигини олишни шарт қилди. Шу билан «инстаграм» ва «тик-ток» каби платформалардан фойдаланувчиларнинг ёшини текшириш талаб қилинадиган бўлди. Иккита тегишли қонун лойиҳасини имзолаган Юта штати губернатори Спенсер Кокос бундай твит қолдирди: «Биз энди ижтимоий тармоқларнинг ёшларимиз онгига салбий таъсир кўрсатишига жим қараб туролмаймиз». Мазкур икки қонун лойиҳаси тармоқ платформаларига ота-оналарга фарзандларининг аккаунтларига тўлиқ кириш ҳуқуқини бериш ҳамда болаларнинг тунги вақтда аккаунтдан фойдаланишларига йўл қўймаслик учун стандарт «блок»ни қабул қилиш мажбуриятини юклайди. Бу икки қонун лойиҳасида тармоқ платформаларини – агар улар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларни «аддикцияга сабаб бўладиган алгоритмлар» билан нишонга олишса – жаримага тортиш назарда тутилган. Шунингдек, ота-оналарга молиявий, жисмоний ёки руҳий зарарлар учун айрим муайян ширкатларни судга беришни осонлаштиради.
Изоҳ: Бу бутун дунёдаги ёвузлик манбаи Америкадир! Дунё халқларини гирифтор қилган қийинчиликлардан унинг ўзи ҳам азоб чекмоқда. У қарама-қаршиликлар ва чуқур бўлиниш исканжасида яшамоқда. Бу эса кейинги парчаланишни кутаётган Америка жамияти учун кўплаб салбий оқибатларни башорат қилади.