АҚШда ишсизлар сони рекорд даражада кўпайди

АҚШда ишсизлар сони рекорд даражада кўпайди

АҚШда 28 март куни якунланган аввалги ҳафта ичида бандлик идораларига ишсизлик нафақаси олиш мақсадида 6,65 млн америкалик мурожаат қилди. АҚШ кўламлари бўйича бу жуда катта кўрсаткич бўлиб, оддий вақтда бу кўрсаткич ҳафтасига 300 минг мурожаатдан ошмаган.

Бу рекорд кўрсаткич бўлиб, аввалги антирекорд бундан бир ҳафта аввал ўрнатилганди. Ўшанда 3,3 млн киши ишсизлик нафақаси олишга ариза берган. Таъкидлаш жоиз, бу натижа ўз навбатида 1982 йилдаги рекорд натижани янгилаганди. Ўшанда нафақа олишга 695 мингта ариза берилган.

АҚШ меҳнат вазирлиги маълумотларига кўра, коронавирус пандемияси сабабли юз берган инқироз сабабли 2 ҳафта ичида 10 млн америкалик ишидан айрилган. 

2009 йилда жаҳон инқирозидан кейин АҚШда ишсизлик нафақаси олишга мурожаатлар сони ҳозиргидан анча кам бўлган (энг кўпи билан 2009 йил мартида ҳафтасига 665 минг мурожаат). 

Коронавирус пандемияси ортида киритилган ижтимоий масофалашув сиёсати сабабли АҚШда кичик ва ўрта корхоналар ёпилиши ёки фаолиятини тўхтатиши ишсизликнинг мислсиз даражада ўсишига олиб келди.

“Мен ҳаётимда бундай рақамларни кўраман, деб ҳеч ўйламагандим”, деб айтган Bloomberg ахборот агентлигига Pictet Wealth Management иқтисодчиси Томас Костерг. Таъкидланишича, АҚШда ишсизлик даражаси 20 фоизгача ёки 2008-2009 йиллардаги аввалги инқироз вақтидагидан 2 марта кўпроқни ташкил қилиши мумкин.

Total Views: 174 ,

Добавить комментарий

Дунёда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони миллиондан ошди

Дунёда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони миллиондан ошди Сўнгги маълумотларга кўра,...

Закрыть