АҚШ ва Хитой келишди. Санкциялар босқичма-босқич бекор қилинади

АҚШ ва Хитой келишди. Санкциялар босқичма-босқич бекор қилинади

Хитой савдо вазирлиги Хитой ва АҚШ ўртасида ўзаро жорий қилинган санкцияларни босқичма-босқич бекор қилишга келишиб олингани, бу эса икки давлатга савдо урушини тугатишга имкон беришини маълум қилди. “Савдо уруши қўшимча божлар киритиш билан бошланди ва уларнинг бекор қилиниши билан тугаши керак”, деб айтган Хитой савдо вазирлиги вакили Гао Фэн.

Унинг таъкидлашича, икки томон божларни бир вақтда бекор қилади, қўшимча солиқ солинишидан озод қилинадиган товарлар ҳажми ўзаро пропорционал бўлиши лозим. Бироқ Хитой вакили томонлар божларни қачон олишни бошлаши ва қандай ҳажмдаги маҳсулотлардан олишига аниқлик киритмаган. 

The Wall Street Journal нашрига кўра, келишувнинг биринчи босқичи АҚШ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Хитойга етказиш, валюта курсларини сунъий ўзгартиришнинг олдини олиш, интеллектуал мулк ҳимояси бўйича чоралар ва Хитой бозорини Қўшма Штатлар компаниялари учун очишни кўзда тутади.

АҚШ президенти Дональд Трамп мазкур келишув шартларига биноан Хитой Қўшма Штатлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини 40-50 миллиард долларга оширишини маълум қилган.

Ушбу хабар ортида кўплаб ривожланган ва ривожланаётган давлатлар бозорларида ўсиш кузатилмоқда. 

Total Views: 88 ,

Добавить комментарий

НАТО бош котиби: АҚШ Хитойнинг таъсири кучайиб бораётганлигидан ташвишланмоқда

НАТО бош котиби: АҚШ Хитойнинг таъсири кучайиб бораётганлигидан ташвишланмоқда АҚШ...

Закрыть