АҚШ ва Хитой биринчи босқич савдо келишувини имзолади

АҚШ ва Хитой биринчи босқич савдо келишувини имзолади

АҚШ президенти Дональд Трамп ва Хитой давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Лю Хэ савдо келишувининг биринчи босқичи ҳақидаги келишувни имзолади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.  

Ҳужжатни имзолаш маросими Оқ уйда бўлиб ўтган. “Музокаралар кескин ўтди”, деб айтган Трамп ва яқин орада Хитойга ташриф буюрмоқчилигини қўшимча қилган.

Трампнинг таъкидлашича, келишув интеллектуал мулкни кучли ҳимоялаш  чораларини кўзда тутади. Шунингдек, келишув туфайли америкалик фермерлар ўз маҳсулотларини катта миқдорда сота оладилар. 

Ҳужжатга кўра, томонлар Хитойнинг 2 йил ичида АҚШдаги маҳсулотлар ва хизматларга харажатлари 200 млрд долларни ташкил қилишига келишиб олган. Ўз навбатида, АҚШ келишувнинг 2-босқичи ишлаб чиқилгачгина Хитой товарларига божларни бекор қилишга келишган.  

Total Views: 316 ,

Добавить комментарий

Россия ҳукумати истеъфога чиқди. Медведев бошқа лавозимга тайинланди

Россия ҳукумати истеъфога чиқди. Медведев бошқа лавозимга тайинланди Россия ҳукумати...

Закрыть