АҚШ Украинага ҳарбий мақсадлар учун 695,7 миллион доллар ажратди

АҚШ Украинага ҳарбий мақсадлар учун 695,7 миллион доллар ажратди

АҚШ президенти Дональд Трамп конгресс томонидан тасдиқланган, Киевга қарийб 700 млн доллар миқдорида ёрдам ажратиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари тўпламини имзолади, дея хабар беради Украинанинг АҚШдаги элчихонаси фейсбукда.

Ваколатхонанинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар ҳукумати молиявий кўмак ҳажмини сезиларли даражада оширган.

Қайд этилишича, АҚШ Украинага 445,7 миллион доллар ажратади. Бироқ, Пентагон давлатни қўллаб-қувватлаш учун 250 миллион доллар йўналтирилгани ҳисобга олиниб, умумий қиймат 695,7 миллион долларни ташкил этади.

Аниқлик киритилишича, қўшимча маблағларнинг асосий қисми «Халқаро ҳарбий молиялаштириш» дастури бўйича Украинани ҳарбий-техник қўллаб-қувватлаш учун сарф-харажатларни 115 млн долларга оширишга йўналтирилади.

Total Views: 1428 ,

Добавить комментарий

Жон Болтон: Венесуэла ҳарбийлари мухолифат билан музокаралар олиб бормоқда

Жон Болтон: Венесуэла ҳарбийлари мухолифат билан музокаралар олиб бормоқда Венесуэла...

Закрыть