АҚШ Тожикистонга кўрсатадиган молиявий ёрдамини кўпайтирди

АҚШ Тожикистонга кўрсатадиган молиявий ёрдамини кўпайтирди

АҚШ Давлат Департаменти 2017 йилга бюджет сметаларини эълон қилиб, унда Тожикистонга 41,6 миллион доллар миқдорида молиявий ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган. Бу 2015 йилдагига нисбатан анча кўп бўлиб, ўшанда Душанбе Америкадан 28,9 миллион доллар миқдорида ёрдам олган эди.

Америка ташқи сиёсий маҳкамасининг бўлғуси йилга мўлжалланган бюджети лойиҳасига бериладиган тушунтириш хатида кўрсатилишича, Тожикистонга кўрсатиладиган молиявий ёрдам давлат тузилмаларини қўллаб-қувватлаш, хавфсизлик органлари иш самарадорлигини ошириш учун шароит яратиш, хавфсизлик ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва бошқа соҳаларда АҚШ билан Тожикистон ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга мўлжалланган. Давлат департаменти таъкидлашича, Тожикистон жаҳоннинг энг камбағал мамлакатларидан бири ҳисобланади ва у халқаро молиявий ёрдамга муҳтождир.

АҚШ ташқи сиёсий маҳкамасининг маълумотларига кўра, айни вақтда Тожикистон озиқ-овқат етишмовчилиги, электр энергияси танқислиги, сувдан самарасиз фойдаланиш, Афғонистон билан бўлган узоқ давом этувчи чегара қисмидаги барқарорсизлик, кенг тарқалган коррупция ва соғлиқни сақлаш ҳамда таълим соҳасининг тушкунлик ҳолатига келиши каби муаммоларга дуч келган.

1992 йилдан бошлаб Вашингтон Тожикистонга 1 миллиард доллардан ортиқ беғараз ёрдам кўрсатди. Бундан ташқари Душанбе халқаро молиявий институтлар орқали имтиёзли ва беғараз кредитлар кўринишидаги 1 миллиард доллардан ортиқ миқдорда ёрдам олган.

Манба: ОАВлар

Total Views: 1736 ,

Добавить комментарий

Ямандаги ҳарбий базада ҳалок бўлганлар сони 50 кишига етди

Ямандаги ҳарбий базада ҳалок бўлганлар сони 50 кишига етди Яманнинг...

Закрыть