АҚШ Толибондан қуролсизланишни сўради, толиблар буни рад этишмоқда

АҚШ Толибондан қуролсизланишни сўради, толиблар буни рад этишмоқда

АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод Толибон ҳаракати қуролларини топширишини сўрамоқда, толиблар буни рад этишмоқда, деб хабар берди РИА Новости.

Аввалроқ Қатар ТИВ 1 май куни толиблар ва АҚШ делегацияси Доҳа шаҳрида музокаралар бошлаганини маълум қилганди.

"Қуролли қарама-қаршиликдан барча томонларнинг воз кечиши ҳар қандай тинчлик жараёни натижасидир. Бу натижага эришиш учун барча томонларнинг зўравонлик даражасини камайтиришга розилиги муҳим қадам ва маънавий масъулият ҳисобланади", — деб ёзди Халилзад Twitter’да.

Аммо аввалроқ толиблар расмий вакили Забиулла Мужоҳид Twitter’да Америка махсус вакили Толибонни қуролсизлантириш ҳақидаги фикрни унутиши кераклигини ёзганди.

"Таназзулга учрайдиган стратегияларни қайтаришни ва турли натижаларни кутишни бас қилинг, нарсаларни ўз номи билан аташга куч топинг", — деб мурожаат қилди у Халилзодга.

Total Views: 253 ,

Добавить комментарий

Пентагон Эрон томонидан бўладиган 5 та хавфни маълум қилди 

Пентагон Эрон томонидан бўладиган 5 та хавфни маълум қилди  Вашингтонда...

Закрыть