АҚШ-Толибон музокараларининг 8-раунди якунланди

АҚШТолибон музокараларининг 8-раунди якунланди

Душанба куни Толибон вакилининг айтишича, минглаб АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилиши бўйича Толибон ва АҚШ музокараларнинг навбатдаги раунди якунланганини ва энди ҳар икки томон раҳбарлари билан кейинги қадамлар борасида маслаҳатлашилишини айтди.

Қатарда бўлиб ўтган музокараларнинг саккизинчи раунди ярим тундан кейин якунланди ва «узоқ ва фойдали бўлди», деди Забиҳуллоҳ Мужоҳид ўз баёнотида.

Агар келишувга эришилса, толиблар келажакда Афғонистон бундан буёғига экстремистик гуруҳлар учун база бўлмаслигини кафолатлаши кутилмоқда. Бироқ, ИШИД ва Ал-Қоида мамлакатда фаол бўлиб қолмоқда.

Шартномада шунингдек, ўт очишни тўхтатиш ва Толибоннинг афғон вакиллари билан музокара олиб бориши назарда тутилиши мумкин, аммо толиблар ҳанузгача Афғонистон ҳукуматини АҚШ қўғирчоғи сифатида кўришади ва расмий Қобул вакиллари билан музокараларни рад этишади.

АҚШ элчиси Залмай Халилзад якшанба куни твитида «Мен умид қиламанки бу Афғонистон уруш олиб бораётган сўнгги Қурбон ҳайитидир» деб ёзган.

Total Views: 278 ,

Добавить комментарий

Уйғур мусулмонлари Туркияда ҳам таъқиб қилинмоқда

Уйғур мусулмонлари Туркияда ҳам таъқиб қилинмоқда Сўнгги йилларда Хитойнинг шимоли-ғарбий...

Закрыть